Ўзбекистонда доллар курси ошиши тўхтади ва 125 кунда биринчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг расмий курси 125 кунда биринчи бор ўсишдан тўхтаб, 2,2 сўмга пасаймоқда, деб ёзмоқда “Турон24” нашри. Прогнозга кўра, душанбадан доллар курси 8312,6 сўмга тенг бўлади. Бу ҳақда валюта биржасида савдо якунлари далолат беради.

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда доллар курси охирги 18 ҳафта давомида муттасил ошиб келган эди. Жорий йилнинг 7 августида долларнинг энг паст курси – 7783 сўмдаражасида қайд этилган бўлса, 4 ой давомида доллар 531 сўмга қимматлашиб, ўтган ҳафтада унинг курси 8314 сўмга етган.

Марказий банк сентябрда доллар курсининг ошиб кетиши сабабини тушунтирган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда АҚШ доллари курсининг ошиши мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкорлари – Россия, Қозоғистон, Хитой ва Туркияда рўй бераётган девальвациянинг оқибатида рўй берди.

“Жорий йилнинг август ойидан бошлаб валюта курси динамикасига ташқи омиллар, айниқса, мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар миллий валюталарининг қадрсизланиши (Россия – 19 фоиз, Қозоғистон – 17 фоиз, Хитой – 9 фоиз, Туркия – 56 фоиз) таъсири кучайди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу давлатлар валюталари курсларининг кескин ўзгариши Ўзбекистонда валюта курсига бир ойдан уч ойгача бўлган муддатдан кейин ўз таъсирини кўрсатади. Натижада сўмнинг ушбу давлатлар валюталарига нисбатан қадри сезиларли даражада ошди (Россия рублига нисбатан 29 фоиз, Қозоғистон тангасига нисбатан 22 фоиз, Туркия лирасига нисбатан 67 фоиз, Хитой юанига нисбатан 14 фоиз)”, дейилади Марказий банк изоҳида.

Ҳозирги пайтда аксарият тижорат банклари аҳолидан долларни 8290 сўмдан сотиб олмоқда. Қишлоқ қурилиш банки, Ипак йўли банки ва “Туронбанк” яхшироқ курс таклиф этган: 1 доллар нархи – 8300 сўм. Энг юқори курсда эса Универсал банк сотиб олмоқда – 8310 сўм.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»и ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик. Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан ...

Ўзбекистонда тонировканинг нархи 2 млн 230 минг сўм бўлиши мумкин

Телеграм каналларида 1 августдан бошлаб тонировка ўрнатиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда, дея хабар қилди "Хушнудбек.уз" канали.  Канал админстраторининг ...

Қашқадарёлик аёл 91 ёшида туғилганлик гувоҳномасини олди

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги хонадонлардан бирида кутилмаган воқеага дуч келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Фото: ЎзА Гап ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400