Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади?

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси хабар берди.

Унга кўра, 2019 йилда умумий таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини молиялаштириш учун жами 17 100,1 миллиард сўм ёки умумий бюджет харажатларининг 60,2 фоизини ажратиш кўзда тутилган.

Жадвалга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб бошланғич ва ўрта синф ўқитувчилари тоифасига қараб 1 614 581 сўмдан 2 225 864 сўмгача иш ҳақи оладилар.

Мактаб директори гуруҳига қараб 2 236 441 сўмдан 2 532 184 сўмгача иш ҳақи олади. Директор ўринбосарлари учун иш ҳақи миқдори 2 387 979 сўмгача, психологлар учун — 1 453 123 сўмгача, кутубхоначилар учун эса 966 740 сўмгача оширилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, синф раҳбарлиги учун ЭКИҲнинг 10 фоизгача миқдорида, дафтарларни текширганлик учун 50 фоизгача миқдорда ва 40 фоизгача бўлган миқдорда раҳбарият ҳисобидан касбий маҳорат учун устамалар ҳам тўланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...

Россия мактабларида тарих дарси 1-синфдан бошлаб киритилади

Россия мактабларида тарихни ўқитиш биринчи синфдан бошланади. Бу ҳақда таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди. “Тарихий қадриятларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ...

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...