Россия ҳукумати хорижий ишчилар учун квотани 20 фоиз қисқартирди

Россияда хорижий ишчилар учун 2019 йилга мўлжалланган квота тасдиқланди. Кейинги йилда Россияга 2018 йилга нисбатан 20 фоиз кам хорижий ишчилар жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги қарорни 8 декабрь куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолаган.

Фото:rusplt.ru

Қарорга мувофиқ келгуси йилда Россияда хорижий ишчилар учун 144 583 та ўрин ажратилади. Бу 2018 йилга белгиланган квотанинг 81 фоизига тенг. 2018 йилда 178 450 та ўрин ажратилган эди.
Россия федерал миграция хизмати мамлакатда Ўзбекистон, Тожикистон ва Украина меҳнат муҳожирлари кўпчиликни ташкил этиши ҳақида маълумот берган эди.

Бундан бироз аввал “Известия” газетасига Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин Ўзбекистон ва Россия истиқболда нафақа бўйича битим имзолаши мумкинлигини айтган. Унга кўра, Россияда қонуний ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар муайян нафақа тўловини олиши режалаштирилган.

Манба:Турон24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ал-азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид ...

Ҳиндистонликлар ўзбекистонда фильм ва клиплар олади

"Ўзбеккино" агентлиги Ҳиндистоннинг "3rd Rock multimedia" продюсерлик компанияси ўз клипларини Ўзбекистонда суратга олиши ҳақида хабар қилди. (more…)

Ўзбекистон мусулмонлари учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор имзоланди. Қарорга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кунда ...