Тошкент вилоятида электр энергия истеъмолини ҳисоблашни автоматлаштириш бошланди

Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Жумладан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 53 036 та электр ҳисоблагичлар ҳамда ҳисоб нуқтларидан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 420 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри «Ўзбекэнерго» АЖ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Шу кунгача шаҳарга «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 15 600 дона  замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилган.

Маълумот учун, Ангрен шаҳрида 50 000 га яқин истеъмолчи мавжуд бўлиб, шу кунгача 10 000 га яқин хонадонга электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

«Ўзбекэнерго» АЖ томонидан «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб реконструкция ва модернизация ишлари изчил амалга оширилмоқда. Президентнинг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, электр энергияси соҳасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб қўйилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хушхабар: фарғона водийсида газ таъминоти яхшиланади

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олади, деб хабар бермоқда «Ўзтрансгаз»​ АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов. Бир неча ...

Поездда неча кило қўл юкига рухсат берилади?

Темир йўл транспортида ҳар бир йўловчи ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган, икки ўринли купе вагонларида эса 50 кг қўл юки олиб юришига рухсат этилади. ✅ Йўловчига қўл ...

Суд котибаси нега ишдан ҳайдалди?

(Ёхуд мурдани суд қилиб ҳукм чиқарган судъя қаерда) Ҳаётда ҳаммма нарса ўткинчи, амал ва бойлик келиб кетувчи нарса , ИНСОНДАН фақат яхшилик ва яхши номгина қолади. Айнан шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400