Унутма халқим, ушбу санани(ва диққат-ла ўқи ҳаммасин)!!

Унутма халқим, ушбу санани(ва диққат-ла ўқи ҳаммасин)!!

Икки минг-у ўнсаккизинчи йилнинг

Ўн бешинчи ноябрь санасида.

Ўзбегим, билгин, дунёга келди,

Сенинг келажагинг кўзловчи фирқа!

            Фирқага “бош” бўлди бир жасур ўғлон,

            Сал аввалроқ “ҳаракатни” бошқарган..

            Унинг исми Баходирхон-Туркистон,

            “Ҳаракатни” ўн тўрт йилда ўстирган!

Халқим,ўқи-бу фирқа низомларин,

Ҳар режа-ки, сенинг манфаатларинг-чун!

Билиш учун сен вақтинг тежамагин,

Ўқиб-билиб, бу фирқани қўллагин!

 

            Бардам бўлиб тани халқим, фирқани,

            Ҳаракат-у, фирқа номи “Бирдамлик”!

            Келажагинг учун дадил бўл, қани,

            Халқим, фирқа сенга тилар бардамлик!

 

Низомида қонунга ҳилофлик йўқ,

Ўқиб-билсанг, сен-чун ҳам гуноҳ эмас!

Аммо низом ўғрилар-чун гўё ўқ,

Улар сени қўрқитса қулоқ солма!

 

            Билгин халқим, дунё давлатларида,

            Мухолифат ўз юртида яшайди.

            Амалдорлар халқини сал алдаса,

            Мухолифат уни дарров “ясайди”!

 

Бизда эса, бугун-Ўзбекистонда,

Амалдорлар жуда зўр уюшишган!

Уюшишиб, тузиб коррупцияни..

Ҳар соҳани тенг бўлишиб олишган!

 

            Чунки бизда, бугун-Ўзбекистонда..

            ОАВчилар гўёки “тирик мурда”!

            (Ишон халқим, хеч тўқимай ёзяпман,

            ЙИГИРМА ЙИЛ, мен ОАВни синадим!!)

 

Йигирма йил.., “ўт” билан ўйнашаман,

Йигирма йил.., тез-тез дўппосланаман!

Йигирма йил.., “мурдалар” мени “билмас”,

Йигирма йил.., мантиқлик кўрмаяпман!!

 

            Билгин халқим, дунёда ОИТС битта,

            Ва у қаттолга дунё шифо излар!

            Бизнинг Ўзбекистонда у иккита,

            Шу “иккинчи” бизни алдашни кўзлар!

 

“Иккинчи”—Информация  Танқислиги..

Бу бало-ки, “советдан” келган “мерос”!

Бу “мерос” КОРРУПЦИЯ учун қулай,

Бу “меросни” қанча сўксанг шунча оз!

 

            Биласан халқ, ДУНЁда ОАВчилар,

            Ҳар куни-ҳар ерда хозир-у нозир!

            Бизда улар гўё кар-соқов ва кўр..

            Юраклари тўла қўрқув, ҳавотир!

 

ОАВчининг бу “тирик мурдалиги”,

КОРРУПЦИЯ УЧУН АЙНИ МУДДАО!

Такрор ёзай: ЙИГИРМА йил синадим,

Энди менга қилишолмас ҳеч даъво!!

 

            Ишон халқим, мен соддадил инсонга,

            Деҳқон ўғли, ишчи-нафақаҳўрга!

            Яна ишон Баходир-Туркистонга..

            Маслакдошларини қалбин қўрига!!

 

..Дастлабки хатимни олиб, мақтанчоқ,

Адлия вазирлигини ношири..

Файзулла Қиличев ўзин мақтади

“доно” дея ўзини журналида!

 

            Аббосхон Усмонов ва Азим Суюн,

            Хуршид Дўстмуҳаммад, Қўчқор Норқобил..

            Сўрадим улардан, деб: “Халққа куюн”,

            Лек, улар бўлмади дардимга мойил!

 

“Советлар” даврида шердай ҳайқирган,

Эркин Вохид акамга ҳам кўп ёзиб..

Аммо, уни асло қўзғотолмасдан,

Қолдим дардим билан, бўш кўнглим озиб!!

 

            “Шарқ юлдузи” сўнаётган пайтда,

            Унга “рахбар” эди Омон Мухтор ва…

            Сермаҳсул ёзувчи Ўткир Хошим ҳам..

            Жим қолишди, хатларим олсаларда!!

 

Президент Ислом Абдуғаниевич,

Ҳамда омбудсмен Рашидова хоним..

Мендан роса кўплаб хатларим олиб,

Қайтаришди ортга, “жавобгарларга”!

 

            Бугун “адресатларимнинг” барчаси..

            Ўзгариб, ўрнига “янгилар” келди!

            Аммо, буларнинг ҳам ёпиқ “дарчаси”,

            “Чархпалак”яна-да елгандан-елди!!

 

Баходир-Туркистоннинг “Бирдамлиги”

“Чархпалакни” тўхтатишни кўзлайди!

Ва унинг фирқасини режалари..

Халқим, сенинг ташвишингни ўйлайди!!

 

            Чунки, бугун назоратчи-прокурор,

            Бирортаси “текширув” не, билмайди!

            Бўлмай чаласаводлигига иқрор,

            Текширувни “шарҳдан” фарқлай олмайди!!

 

Кўзбўямачилик, лўттибозликни,

Бугун асло чеки-чегараси йўқ!!

Ким-ки ёзса Президентга кўп мактуб,

Ундайларга коррупция қўяр тўр!!

 

            Президент уларга уқтирса-да кўп,

            (Аввал Каримов, энди Мирзиёев)

            Булар эса уюшишиб роса хўп,

            Барчани алдашар,Худодан қўрқмай!!

 

Президентнинг барча ғояларини,

Қарсак уриб, гўё дилдан тинглашиб!

Сўнгра “ўриб” халқнинг “пояларини”,

Яшар коррупциячилар—куйлашиб!!

 

            “Тарихингдир..” дея, “..минг аср пинхон”,

            Бугунингдан асло сўз очишолмай…

            Сўз очганни қилиб ҳаётин зиндон..

            Ёшармоқда коррупция,тўхтамай!!

 

Ва аслида халқим, тарихинг зинхор,

“Минг асрлар” сира “пинхон” бўлмаган!

Мачит-у, тўйхона, чойхоналарда,

Латифа айтишиб, ОШКОР яшашган!

 

            Ва айниқса, машҳур халқ қаҳрамони,

            Насриддин Афанди- жаноби олий..

            “Ҳариф” қилиб юртдаги лўттибозни,

            Енгиллатиб юрарди халқ армонин!

 

Ва ҳатто-ки, “қизил” империяда..

Лўттибозни урган Абдулла Қаҳҳор!

Бугун эса ҳур, “демократияда”..

Лўттибозга танбеҳ беришмас зинҳор!!

 

            Қонунлар чиқса-да кўп ва кетма-кет,

            Лўттибозлар бу қонунлар устида!

            Лўттибозда асло бўлмас ҳамият,

            Халқим, яшаяпсан ёлғон остида!!

 

Минг афсуски, халқим,сен ўқимадинг,

Александр Солженицын асарин..!

“ГУЛАГ архипелаги” эпосини..

Ёзгандир У “кўзгунинг” сарасини!!

 

            Ҳар кимсани, барча лўттибозларни,

            Зўр таърифлаб ёзгандир Солженицын..

            Ким ўқиса, кўрар унда ўзини,

            Шу-чун ўзбекчада кўрмайсан уни!

 

Бизнинг тилга ўгириш-чун асарни,

“ГУЛАГ архипелаги”ни, “кўзгуни”..

Таржимон ўзини кўрмоқ истамас,

“Қийшиқ” башарада бўлмас эзгулик!!

 

            Гулчеҳра Нуруллаева ва яна..

            Мўътабар Тожибоева—қизларинг..,

            Сенинг-чун ҳайқириб яшасалар-да,

            Уларни “танишмас” ОАВчиларинг!

 

“Демократия”- не у, билгин халқим,

“Демо”..-халқ, “..кратия”-бошқарув демак!

Буни билиб яша, доимо “қалқиб”,

Текинҳўрга асло бермасдан емак!!

 

            Яна бил халқ, “ГУЛАГ архипелаги”,

            Инсонят-чун яратилган зўр КЎЗГУ!

            Ким ўқиса-унда кўрар ўзини,

            “Кўзгу” кўрган ўстиради тафаккур!!

 

Биласан халқ, ким тупурса қудуққа,

У аҳмоқдир шу атрофда, худудда!

Яна кимдир сени “ҳароми” деса…

Удир жиноятчи, ҳариф, хунаса!

 

            Сен эса, эй ХАЛҚИМ-ўзбегим ўзинг,

            Қудуқ сувидан ҳам мусаффороқсан!!

            Яна коинотдан ҳам кенгроқдир қалбинг,

            Мен санаган кимсаларни боқасан!

 

Улар эса талтайгандан-талтайиб,

Яшашмоқда “қудуғига” тупуриб!

Улар яна қалбинг кенглигин билиб

Алдашади—кўзларингга тик боқиб!!

 

            (Ҳа, айтмоқчи, ўн биринчи ноябрда..

            Тугаётган йилнинг ЯКШАНБАСИДА…

            Фарғонанинг маҳфий-“сирли” кучлари,

            Мени олди ўзин исканжасига!!

 

Мени-ю, ва синглим Гулҳаёни ҳам,

(Эргаш ака Бобожонов қизини!)

Том маънода исканжага олишиб,

Унутишди ўзбекча сўз, “тўзимни”!

 

            Хеч уялмай қўни-қўшни олдида,

            “Плаш-у ва ҳанжар рицарлари” у..

            Икки ёним, қўлтиғимга киришиб,

            Мени “зим-зиё” қилмоқ бўлишди-ку!!!

 

Бунинг учун икки “махсус” машинада,

Паҳлавон, мускулли “маҳфийлар” келди!!

Ва бу маҳфий-полвонлар ҳизматида,

Милиция ҳам кўп югуриб, елди!

 

            Шу кеч оқшомдаёқ, милицияга,

            Менинг НАВБАТДАГИ аризам тушди!

            Лекин ишонмайман коррупцияга,

            Чунки, АДОЛАТ бизларда ТУШ-ку!!)

 

ОАВчилар “мурда” бўлган ҳар юртда,

Асло йўқдир адолатли прокурор!

Уларнинг ҳаммаси билишмас зарра—

На истеъфо, на тан олиш, на иқрор!!

 

            Отасининг пулларига ўқишиб,

            Хеч қандай туйғусиз юраги билан..

            Чўнтагига дипломларни солишиб,

            Яшашади “амирлик” қилишни ўйлаб!!

 

Минг афсуски, бизда “Солженицин” йўқ,

“Солженицин” тугул, бирор мухбир ҳам!!

Интернетдан ёзиб, яшашмоқда тўқ,

“Нон шаҳри”-Тошкентдан чиқмасалар ҳам!!

 

            Ана, икки газетадан келишиб,

            “Халқ сўзи”, “Маҳалла”дан икки мухбир..

            Тез қочишди, қуён “расмин” чизишиб,

            Қўрқувдан кўкариб, олиб ҳавотир!!

 

Иккисида “салобатли” машина,

Лек, машина эгасида хеч йўқ дов!!

Келишди-ю, қайтишди тездагина..

Тушмаслик-чун маҳфийлар қўлига дарров!!

 

            ЙИГИРМА ЙИЛ, яшаяпман мен шундай,

            Фарғона, Тошкентни хатларга “кўмиб”!

            Лекин, қўзғотолмай бирор “масъулни”,

            “ким у, масъул” дейман, ўйларга чўмиб!!

 

Президент Шавкат Миромоновичга,

Ёзаяпман интернет-у, почтадан…

“Сим қоқиб” ҳам “ишонч” телефонига,

Ишондим, Уни роса ўраб олишган!

 

            Ўраб олган Уни, коррупциячи,

            Менинг хабарларим бермаслик учун!!

            Минг афсуски, Шавкат Миромонович,

            АЛДАНМОҚДА халқим, сен-у, мен учун!!

 

Билар коррупциячилар, мабодо..

Менинг хатларим Президент олса гар..,

“кавушлари тўғриланиб” уларни,

Қувилишар барчалари ўрдадан!!

 

            Ахир.., ЙИГИРМА ЙИЛ, айтмоққа осон—

            ЙИГИРМА ЙИЛ, яшаяпман таъқибда!!

            Тез-тез савалашар, гўё “ногоҳон”…

            Мени савалаган қочар таъқибдан!!!

 

Чунки ўшал-мени саваловчини,

Йўллашади “куч ишлатар” тизимлар!!

Бундай “куч ишлатишни” хеч билмасди,

“Оқ подшо”, Сталин тузган тузумлар!

 

            Кўп “Ариза” ёзган учун хеч ерда,

            Зарра, зинҳор, асло таъқиб қилинмас!!

            Аммо-лекин, Ўзбекистон ерида,

            Бундай таъқиб асло “таъқиб” саналмас!!

 

Халқим, қўрқма ҲАҚқоний сўз айтишдан,

Ва унутма, ўзинг қандай КУЧЛИГИНГ!!

Тишига ур, ёлғон ваъда айтишса,

Эслат дарров—ёлғон ваъда ПУЧЛИГИН!!

 

            Амалдорга савол беришдан қўрқма,

            Саволингга жавобни ҳам сўраб ол!

            ДЕМО-КРАТсан, яъни бошқарувчисан,

            Амалпараст доим сенга бўлсин лол!!

 

Унутма халқ, Толибжон, Гулчеҳрани,

(Ёқубов билан Нуруллаевани!)

Мўътабар-у, Баходир-Туркистонни..

Улар яшар сенинг-чун тикиб жонни!

 

            Муҳаммад Солиҳ ҳам сенинг-чун яшар,

            Воз кечди У, маддоҳ-шоир бўлишдан!

            Яшаши мумкин-ди ошини ошаб,

            Бунинг учун Унда имкон бўлганди!!

 

Дадилликда ибрат олгин руслардан,

Ёки ана, биродар халқ-қирғиздан!!

Қўрқоқликдан маънавият ўсмайди,

Истеъдодни коррупция бўғизлар!!

 

            Унутма халқ, хатто “оқподшо” даври,

            Рус адиби ёзди: “Тошкент-нон шаҳри”!

            Бугун минглар руслар томон кўчса ҳам,

            Бирор “ўзбек” ёзмас—бу ненинг касри!

 

Чунки бугун, ўзбек ёзувчисининг,

“кўзлари катта-ю, юраги кичик”!

Юраги кичикдир қўрқувдан унинг,

Қўрқув “зўр” жойда шерлар ҳам кучук!!

 

            Илло, асло қўрқмай “қишлоқи” ўғлон,

            Ўлимга тик боқди кўксини кериб!

            Бугун хеч-ким “Тўйчи Эрйигит” бўлмай,

            Яшайди! Нафсининг кўйига кириб!!

 

Халқим, мен ҳам сенингдай бир қашшоқ ўзбек,

“Адиблар” тилида-“типик”  вакилинг!!

ЭСЭСЭСЭР даврида тинч яшаб, энди,

Қариганда бўлдим “қаламли” қўлинг!

 

            Илло, бунга мени мажбур қилишди..

            МУСТАҚИЛ Ватаннинг лўттибозлари!

            Йиллаб ЧАРХПАЛАКДА айлантиришар,

            Юртнинг чаласавод ҚОҒОЗБОЗЛАРИ!!

 

Яна нени ёзай, эй азиз халқим,

“Юмалоқ хат” ёзмайман мен хеч қачон!!

ЙИГИРМА ЙИЛ, аниқ-тиниқ ёзсамда,

Энди билсам—юртда жа кўп нотавон!!

 

            Эҳ қанийди, Мирзиёев билсайди..

            Фарғоналик амалпарастларни У!

            Халқни алдаб, халқни шилиб яшашин..

            Газетлар-чун бу мавзулар “қоронғу”!

 

“Қоронғу” “ўрмонда”  бошланиб ҳаёт,

Ўтмоқда у “мустақиллик” номланиб!

Лўттибозлар ёзиб ҳаётга “баёт”,

Яшашмоқда, мақтанишиб-товланиб!

 

            Буларнинг сабаби.., сабаби шу-ки..

            Минглаб йиллар қашшоқ ҳаёт кечириб..

            Бугун етиб тўкинчиликнинг вақти..,

            Бой бўлишни ҳоҳлар барчаси елиб!!

 

Моддий бойлик ҳоҳлаб, унутишмоқда..

Маънавий бойлиги чекланишини.

Гонорар-у, пул учун яшаб улар..

Дастурхондан узмас сермой ошини!!

 

            Бу “жаноблар” яна билишмас асло,

            Поль Бреггнинг “Очлик МЎЪЖИЗАСИНИ”!

            Улар кўпроқ қулоқ солиши АНИҚ,

            Хохиши танаси-ожизасини!

 

Халқим, энди танитайин ўзимни..

Бир томчингман-доимо сенга мойил!

Минглаб ўйлаб, сўнг ёзаман СЎЗИМНИ,

Нафақаҳўр—Маллабоев Исмоил!

 

            Манзилим билишар ўнлаб(!!) газета,

            Тошкентдаги кўплаб “масъул” идора!

            Манзилим бор хаттоки интернетда,

            Аммо-лекин, яна ёзай бир бора:

Фарғона шаҳар, “Марғилон” кўчаси, 64-уй, 14-хонадон.

Моб№+998937395248.   уйники№+998732426344.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 52-53-қисм

52 Беқасам чопонликни беморхонага олиб жўнадим. Беморхона беқасам чопонликни олмади. Оппоқ кийимлик бир аёл: — Бу судебний иш! — деди. Милитсияга сим қоқди. Бир милитсионер ...

Мусулмонқул истибдодига хотима

Учинчи бўлим 1. МУСУЛМОНҚУЛ ИСТИБДОДИГА ХОТИМА Мусулмонқулнинг аҳоли устига бўлған жабру зулми ҳаддан ташқари кетди. Унинг истибдоди ўзга шаҳар-ларга унча сезилмаса ҳам, ...

Устозим рауф парфи –парфиёна туркистон

Рауф Парфи фазилатларининг чегараси йўқ эди. Ҳар доим бир нима ўйлаб топар эдилар. Уларнинг баъзилари  биринчи бор қўлланаётган бўлса ҳам ажаб эмас. Суратда:Рауф Парфи, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400