“Бўри чақирган мажлис, ёки беодоб от хақида латифа.”

(Эркин Вохидовнинг шу номдаги “шеърига” ўхшатув!)

(Бир вақтлар—мустақилликлар йўқ пайти,

Бор эди, хаттоки, ўрмонда “колхоз”.

Гўё-ки, колхозлар камлик қилгандай,

Лўттибозлар яна тузганди “совхоз”!

            Вақти етиб мустақилликларга ҳам,

            Ўрмонларда “эркин” ҳаёт бошланди.

            Бирин-кетин эълон қилиб “эркинлик”

            Кўп “даҳолар” халқин “олға” бошлади!)

Бўри ўрмонда чақириб мажлис,

Йиғди-да қавмини, уларга деди:

-эртадан ҳаммангиз, дўстони азиз,

“мустақил” ўрмонда яшайсиз энди!

            -мустақиллиг-у ва демократия,

            Бугундан бизларда биринчи шиор..

            -қарсак-у, дуога қўл очиб, қани,

            Мадҳия-мақтовга киришинг шоир!

-Мадҳ этиб, кўкларга кўтариб мақтанг,

Ҳайқиринг, деб: “бизда демократия”..

-Лекин уни ким берганин унутманг,

Тез-тез уни эсланг “буюксиз” дея!

            -“Мустақил, демократ” юртда яшашни,

            Менинг ўзим сизларга ўргатаман!

            -Қандай ин-у, қандай уя қуришни,

            Менинг ўзим сизларга кўрсатаман!

-Сизлар қарсак чалиб, мени тинглангиз,

Сўзларим маъқуллаб доим ҳайқиринг!

-Гоҳо адашсам мен, парво қилмангиз,

Бошқалар адашса, майли, бақиринг!

            -Судья-қозиларни мен сизга танлай,

            Майли, прокурорни ҳам мен ўзим сайлай!

            -Хатто хокимларни тайинлай сизга,

            Майли, қалам ахлини ўргатай сўзга!

-Сиз қарсак-у, ишда чарчаманг,

Ўрмонпарвар бўлинг, пулни ўйламанг.

-Майли, мен сиз учун сўзлаб чарчамай,

Лекин, савол бериб, мени ўртаманг!

            -Ватанимиз шу ер, қоронғу ўрмон,

            Қоронғу ўрмон-чун қора тун яхши!

            -Ўрмонимиз ўраб, қилайлик қўрғон,

            Қўрғон-чун тикон-сим ўровлар нақши!

-Тиконли сим билан ўраб ўрмонни,

Ҳар қадамга қўйсак агар соқчини..

-Ҳар йўловчи кўргай бундай қўрғонни,

Ҳамда ўйлаб жўнатишар овчини!

            -Тиконли сим билан ўралса ўрмон,

            Унда яшовчида бўлмас ҳавотир.

            -Шу сим-ла ўралса ўрмон-у, қўрғон,

            Унга дадил кирмас овчи-баходир!

-Лекин, афсус, аттанг, қушлар-чун асло,

Осмонга тўр тортиб тўсолмаймиз хеч..

-Дарёга сим тортиш мумкин-ку, аммо,

Бундан дарё узра ҳаёт бўлар зич!

            -Қани энди, сўзга чиқиб, бирма-бир,

            “Мустақилмиз” дея эркин сўз айтинг!

            -Лекин буни эълон қилган сизга ким,

            У хақда бирор ножўя сўз айтманг!

Бўрининг амрли ундаши билан,

Минбарга, сўз сўраб, чиқар қавмлар.

Чўққисоқол эчки ва қўй қалтираб,

Бўри қаршисида “эркин” сўз сўзлар:

            -Рахмат сизга, бўри, минг рахмат сизга,

            Қадимий қадриятни тикладингиз сиз!

            -Эркин сўз айтишни ўргатиб бизга,

            Мустақилликни ҳам сиз қайтардингиз!

-Мана энди бизда “демократия”,

Сайлаш-у, сўзлашни ўргатасиз сиз!

-Демократияга “бош” бўласизда,

Қайта-қайта сизни сайлайжакмиз биз!

            Бундай “эркинликдан” кўзга олиб ёш,

            Сўзларин тугатди қў-ю, эчкилар!

            Кейин сўзга чиқди “доно” тўтиқуш,

            Ундан сўнг навбатга турар булбуллар!

“Доно” сўз айтишда тўтига “гап йўқ”,

Халқ-чун сўзлаб, ишонтирар бўрини..

“Бизнинг ўрмон каби бошқа ўрмон йўқ”,

Бўри унга берар давра тўрини!

            Сўз навбати етиб, булбул бошлади,

            Сеҳрли овоз билан хонишни олди!

            “Хеч кимга бермаймиз ўрмонни” дея,

            Бўрининг туганмас меҳрига қонди!!

Нихоят сўз навбати етди отга ҳам,

Минбардан бўрига мағрур боқар у!

(Улар кўп бор учрашганлар муқаддам!)

От дер: “-Туёғимда бор сеҳрли ёзув”!

            Бўри эслар туёқдаги “ёзувни”,

            Туширади отни шошиб, минбардан!

            Топширади уни соқчиларига,

            Кайфи қочиб,хуши учиб-мингбаттар!

Якунловчи сўзни олади бўри,

(Илло, отни ундан хеч ким сўролмас!)

От кетгач, қалбини қайтгандай қўри..

(Лек шунда ҳам, ҳаяжонин босолмас):

            -Отга қулоқ солманг, отни тингламанг,

            У асло бизнинг қавмдан эмас хеч!

            -Дунёқараши бошқа, маслаги бошқа,

            Тана тузилиши хатто бошқача!

-От доим биринчи бўлишни ўйлар,

Унга тенг бўлишни асло ўйламанг!

-От биринчи бўлса, қувончдан ўйнар,

Бекордан-бекорга сизлар ўйнаманг!

            -Отни тингласангиз, тинчингиз бузар,

            Ўргатар ҳаммангиз биринчиликка!

            -Ўргатади ўйин, номи “ким ўзар”,

            Вақтингиз қолмайди еб-ичмоқликка!

-Отни тингламай, мени тинглангиз,

Ўйланг фақат тўйиб, ейиш-ичишни!

-Сиз-у, бизга ахир бошқа не керак,

Ўрмон ахли, ўйланг фақат шу “ишни”!

            -Ўрмонимиз ўралган, четдан дахл йўқ,

            Ейиш-ичиш мўл, ўйламанг хеч ўзгани!

            -Чегара “қулф”, кўнглингизни қилинг тўқ,

            От сўзласа юрт қолмас хеч ўзгариб!

-Энди эса мустақилликка атаб,

Демократик қонунлар чиқарамиз.

-қонунларни албат, ўзим тасдиқлаб,

Ҳакамликка тулкини ўтқазамиз!

            -Прокурор бўлади жаноби шақал,

            Ишонаман, бу ишни у боплайди!

            -Сергакликдан у ухламас хеч махал,

            Зарур бўлса, фикрдошларин тўплайди!

-Хокимликка тўнғизларни ўтқазсак,

Рози бўлиб, қани, қарсак уринглар!

-Колхозларни “фермер” дея ўзгартсак,

Эшак, сигир, “фермер” бўлиб юринглар!!

            -Тухум туғиб, ёлчитмаса товуқлар,

            “Касаначи” бўлиб улар ишлайди!

            -бизда йўқ-ку Сибирчалик совуқлар,

            Шу борича шароитлар ярайди!!

Бўрининг бу улуғ марҳаматидан,

Ҳайвонлар барисин кўзи тўла ёш.

Қувончдан “яшасин мустақиллик” деб,

Ҳайқиришар, гўё чиққандай қуёш!

            Қавмининг бу чексиз хурсандчилиги,

            Бўрини ўзига меҳрин оширар..

            Ўз-ўзидан хурсанд бўлган бўрини,

            Маҳфий йиғин ўтказишга шоширар!

Бу маҳфий йиғинга таклиф қилди у,

Тулки, шақал каби маслакдошларин..

От масаласини қўйиб ўртага,

Дер: “ечингда, сўнг ейинглар ошларинг”!

            Давом этиб, деди: “Отни йўқотинг,

            Қонунлардан топиб керакли модда..

            -Наркоман” ва ёки “йиртқич” деб атанг,

            Эй, сиз, қонункашлар, бўлманг хеч содда!

-Қонун қўлингизда, гўё у жилов,

Нахотки, хеч буни тушунмайсизлар!?

-“От терили шер бу” деб, ёзинг айблов,

Нечун Африкага жўнатмайсизлар?!

            -Қонун қўлингизда, отни йўқотинг,

            Ва барча, от каби ўйловчиларни!

            -Албатта, қонунни қўллаб иш тутинг,

            Унутманг, қонун зўр қўлланмалигин!!

-Устингиздан арз қилиб менга келишса,

Уларни ўзингизга қайтараман!

-Арзкашни айланада югуртириб,

Биз ундайни ҳолдан хўп тойдирамиз!

            -Шу тарзда ҳаммани кўниктирамиз,

            Ёпиқ давра ичра югуришга биз!

            -Сон-саноқсиз ваъдаларни берамиз,

            Лек, ваъдага вафони ўйламаймиз!!

-Ҳамма бунга кўникади, кўрасиз,

Сизлар эса мойга бўкиб юрасиз..

-асовларни қонун билан дўппослаб,

Керак бўлса, отиб ташланг, ютасиз!”

Бошланиб, қоронғу ўрмонда ҳаёт,

Ўтмоқда у, “мустақиллик” номланиб..

 Бўри ёзиб ҳар ҳафтада бир  “баёт”,

Яшамоқда, мақтаниб ва товланиб…

От ва шу от каби ўйловчиларни,

Бадарға қилишди ўрмонларидан…

Лек, қўй, эчки, ва яна товуқларни,

Узмайдилар асло дастурхонидан!!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳожи этак силккан

9. ҲОЖИ ЭТАК СИЛККАН Тўрда қутидор, унинг ёнида маҳалланинг имоми Юнус Муҳаммад охунд, юрт оғаси Пирназар жаллод ва Сотиболди оталиғ яна бир кекса ўлтурар эдилар. Пирназар ...

Воҳид абдуллаев

АБДУЛЛАЕВ Воҳид Абдуллаевич (1912.15.5 -Самарқанд -1985.30.7) -адабиётшунос. Ўзбекистон ФА академияси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология ...

Усмон қўчқоров-ваҳима

ВАҲИМА Ҳар гал Бухорони кезганда чандон Ваҳмга тушаман тошларга боқиб. Манови — минора, манови — зиндон... Ва кимдир ортимдан қилади таъқиб. Қайроқи майдондан кираман Аркка — ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400