Давлат “тасарруфида”ги ННТлар

                                                  

Muhammadqodir aka Otaxonov              Академик Кабир Комилов раҳматлик собиқ СССР тузимининг энг сўнгги ҳуқуқшуносларидан эди, десам янглишмайман. Аммо, шу одамнинг “кетар жафоси”га, яъни умри охирида қилган буюк хизмати кўламини ҳамма ҳам билмайди, десам янглишмайман. Унинг нияти эзгу бўлган. Ана шу эзгуликларидан бири – “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси Низомини ишлаб чиқиш, бу жамоат бирлашмасининг Давлат миқёсидаги имкониятларини кенг қулоч ёйдириш бўлган. Мақсадига эришди, албатта. Раҳматлик суҳбати орасида кулиб, Ўзбекистоннинг ярим ҳуқуқ – тартибот идоралари мансабдорлари менинг шогирдларим ҳисобланади, дерди. Бу гапларида қанчалик жон бор, бу менга қоронғу. Чунки айнан кимлар унинг шогирди бўлганлигини тилга олмаган. Мен эса, ҳуқуқий сабоқни Ўзбекистонда олмаганман.  Аммо, дилида ғашлик ила, кўнгли алланималардандир тўлмай юрганлигини ҳис этардим. У билан танишлигим, Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” газетасининг водийдаги мухбири сифатида ишлаганимдан бошланган.

         Ленингирадда 1984 йилда  ҳарбий хизматда юрганимда, Калашниковнинг аскарлар билан бўлган бир учрашувда  АКМ (Калашников автомат механизми)ни  тўғри ишлатмаган аскарлардан ғоят дарғазаб бўлганини кузатганман. Уни тушунса бўлади! Бутун дунёни танг қолдирган, бир аср мобайнида қадр-қиммати тушмаган ўқотар қурол унинг фарзандидай гап.  Атомни яратиб қўйиб изтироб чеккан Эйнштейиндай, Калашников автомати нафақат ҳимоя қуроли бўлмаганлигидан ҳижолат чеккан  кўринади.

          Лирик чекинишларга чек қўйсамда, юртимиздаги “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси хусусида тўхталсам. Ҳозирга келиб, Академик Кабир Комилов кўнглидаги ғашлик сабабини тушунгандайман…

           Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбари Акмал Саидовнинг халқаро минбардан туриб Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат-нотижорат жамоат бирлашмалари ҳақида ҳаддан ташқари “илиқ гаплар” айтворганидан  жаҳон жамоатчилиги истеҳзо билан кулганлари табиий. Марказ раҳбари Ўзбекистонда “Inson huquqlari.uz” веб сайти очилиш тақдимот маросимида “Бугун интернетдаги қидиру тармоқлари орқали “Ўзбекистон” дея маълумот излай бошласангиз, бир уюм ҳаёт ҳақиқатидан йироқ, кимлардир, нималар ҳақидадир эшитганларига қўшиб-чатиб жойлаштирилган тайнсиз гапларга рўбарў бўласиз”, дея ёзғиради. Аммо, бизнинг шахсан кузатувимиз натижалари эса бунинг бутунлай аксини аён қилиб қўймоқда.

          Жамоат бирлашмалари моҳиятига кўра, нодавлат ташкилотлари. Аммо,  Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман),  “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси, “Соғлом авлод” халқаро ташкилоти, Оила илмий-амалий марказлари ва бошқа шу каби бир қанча жамоат бирлашмалари аслида давлатнинг “тасарруфи”да қўпол қилиб айтганда, қатъий назоратида фаолият юритади. Ана шу назорат натижаси ўлароқ, оламшумул    ишларни олиб борса, давлатнинг қўллаб қувватлаши натижасида кучли демократик жамиятнинг  нишонаси сифатида кўз-кўз қилишга арзугилик бўлса қанийди?!  Масалан, “Маҳалла”ҳайрия жамғармасининг саъй-ҳаракатлари билан оддий маҳалла фуқаролар йиғини тугул, туманлардаги ва хатто вилоят миқёсидаги “Маҳалла” ҳайрия жамғармалари ҳам ҳуқуқий институт даражасига кўтарилиб кета олмаётганини кузатиб келаман.

         “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси туман бўлимлари туман ҳокимларининг югурдакларига айланиб қолган, десам янглишмайман. Улар ўзларининг Низом фаолиятлари нимадан иборатлигини тузук-қуриқ тушунишмайди. Натижада, қўл қовуштириб “нима хизмат?” деб туришгани учун ҳокимлар унинг бекор қолишига ғашлари келиб иш буюришади: Фалон фермер пахта тердиряпти. Ҳокимият вакили бўлиб устида туринг!..  Жамғарма ўз номи билан – жамғарма. Ўз саъй –ҳаракатлари билан ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорлик фаолиятлари юритиши ва турли туман тадбирлар орқали маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тизимларига,  оддий фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясига бел боғлаши керак. Айрим туман ҳокимликларида ишловчиларнинг тушликлари шу ҳайрия жамғармаси маблағидан таъминланишини эшитганман. Бекорга эмас, турли ҳил ҳайрия, шанбалик ўтказиш баҳонасида  ундан тушган маблағлар “ихтиёрий мажбурий” тарзда маҳалла ҳайрия жамғармаси ҳисоб рақамига туширилади. “Ҳисса қўшмаган” ташкилот раҳбари, тадбиркорлик субъекти эгасининг шўри қурийди.

         Мен дастлаб Андижон вилоят адлия бошқармаси вилоят ҳокимлиги кенгашлар уйи биносидан   янги қуриб битказилган  Шароф Рашидов номидаги кўчага  кўчиб ўтказилганида, дераза пардаларини вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамғармаси   олиб берганлигини кузатганман. Баҳоналари оддий, вақтида ҳисобот топширмаган ва ёки жамоат бирлашмаси сифатида  вилоятдан тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган…

               “Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг ўша пайтдаги раиси айнан тушликка чиқиш пайтида деярли ҳар куни вилоят ҳокимлигидан қайсидир “катта”нинг олдига пакетда пул ташлаб чиқиш учун кириши, хизмат юзасидан унга тушлик пайтида киришга рухсат бермасликлари оқибатида танбеҳ олишлари хусусида  эшик олдидаги милиционерлар ғазаб билан гапириб беришарди.

         Бирон бир туман маҳалла ҳайрия жамғармалари ўз ташаббуслари билан ишчи ўринлари яратганлигига, ишлаб чиқариш барпо қилганларига  ва шу орқали ўз низом жамғармаларининг шакллантирилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари ижтимоий муаммоларини ҳал этишга харажат қилганликларини кўрмадим. Аксинча, ҳар қандай маҳалла фуқаролар йиғинига киринг, ёрдамга муҳтож фуқаро ёки болалар нафақаси олишга кирган фуқарога жавоблари оддий: Лимит йўқ!  Аммо, бунинг ечими бор, ҳужжатларни топширгач, маҳалла раиси ва ёки котибига келишилган юз минг сўмни аввалдан тўлашингиз шарт. Шундан сўнг олти ой муддатга ёрдам пули оладиган кам таъминланган, муҳтож оилалар сафига киритасиз. Бу ишнинг ҳаммаси эмас, албатта, олинаётган биринчи нафақа “ведемост”ига  имзо чекасиз холос. Пулини маҳалла фуқаролар йиғини раиси , маслаҳатчиси ва ёки котиби олади. Қолган пайтларида ҳам пул тарқатаётган банк кассири индамай беш минг сўм чегириб қолади. Ўзи учун эмас албатта, банкдаги бўлим мудири ва банк бошқарув раисига ҳам етиб боради бу пул. Шунинг учун унинг устидан банк бошқарув раисига шикоят қилишингиздан маъни йўқ… Шўринг қургур маҳалланинг ночор, кам таъминланган фуқароси шу йўл билан бўлса ҳам бир-икки ой қўлига пул тегиши мумкинлигидан хурсанд. Аввалдан пул тўлай олмайдиган ёки келгусида қўл қўйиб пулини олмай қўйишдан бош тортган фуқароларга жавоблари қатъий: “Қаерга бориб арз қилсанг, қилавер!..” Қарабсизки, ҳақиқий ёрдамга муҳтож фуқаролар ачинарли аҳволга тушиб қолаверади…  “Лимит етмаган” ёки  бошига оғир ташвиш тушиб қолган, ўта мажбурият юзасидан муҳтож бўлиб қолган бева бечораларни “Маҳалла” хайрия жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатворганини, иқтисодий кўмак бериб оёққа туриб кетишларига бош-қош бўлганлигини кўрганмисиз?  Узундан узоқ мисоллар келтириб ўтиришни ўзимга эп кўрмайман, аммо, жамғармаларнинг Низомини олдига қўйиб, “хўш, шу низом фаолиятидан қайси бирлари амалга ошмай қолди?”

Қабилида таҳлил қилиб кўрсангиз, ҳаммаси ойдин бўлади-қолади.

         ”Ўзбекистон Оила илмий амалий маркази”нинг Андижон вилоят бўлими Низоми билан танишар эканман, уларнинг олдига қўйилган мақсад-моҳият  даражаси “нақадар юқори”  эканлигидан ҳайратландим. Аммо, Оила илмий амалий марказининг Андижон вилоят бўлими оилаларни мустаҳкамлаш,  оила ҳуқуқларни ҳимоя қилиш саломатликнларини оширишга қаратилган зўр чора – тадбирлар кўриш…   ишлари қани? Шундай вилоят миқёсидаги жамоат бирлашмаси нодавлат ташкилот, аммо, давлат бюджетидан ойлик берилаётганлар уч ой мобайнида атиги битта оиланинг, фуқаронинг  хизматини қилиб қўйган эмас! Аммо, етти-саккиз киши штатлар жадвали бўйича адашмасам, бюджет маблағидан еб ётибди. Аммо, биронтасининг идрада ўтирганлигини кўрмайсиз. Раиси Д.Саматованинг эса эртадан кечгача ўтириб олиб ўз шахсий муаммоси бўйича телофонлашиб вақт ўтказишидан бошқа иши йўқ. Аммо, бирон бир ташкилот тадбир ўтказса, ўша тадбирга бир йил аввал тайёрлаб сейфга ташлаб қўйилган “буклет”ларидан тарқатиб қўяди тамом-вассалом! Биргаликда тадбирлар уюштирганликда, репродуктив касалликлар олди олиниши учун чора-тадбирлар кўрганликда ҳисобот бериш кетаверади. Бундай оламшумул ва давлат тасарруфидаги нодавлат-нотижорат ташкилотларига биров ариза билан мурожаат ҳам қилмайди. Аммо, ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида менга ҳар ойида йигирма-ўттиз фуқаро топталган ҳуқуқи бўйича ҳимоя истаб мурожаат қилсаю, Андижон шаҳар, Асака  ва Марҳамат тумани ички ишлар бўлимлари мурожаат қилганларнинг ва хатто иши якунланиб, дардлари ариб, суд залидан чиқибоқ бўйнимдан қучоқлашиб “Яхшилигингизни унутмайман. Бир умрлик қиёматлик акамсиз!” дея бўзлаб йиғлаганлардан ҳам  менинг устимдан ариза ёзиб бермаганликлари учун сарсон-саргардон қилишганига тан бермай иложим йўқ! Аризалар ҳам ички ишлар тизимининг чала ишлари каби чала –  соҳталаштириш, қалбакилаштиришданда баттар. “Менинг ишимни фуқаролик ишлари судида ҳал қилиб бермоқчийди, инсон ҳуқуқлариман деб алдаб, ишончимга кириб эллик минг сўм пулимни олган…”  Суд залида эса шармандагарчилик: Менинг қўлимдаги ҳукмда унинг иши фуқаролик эмас  жиноят ишлари судида кўрилган экани, ҳукм баён қисмида менинг жамоат ҳимоячиси сифатида итирок этганим, билдирган фикрларим ва тақдим этган ҳужжатларим орқали ҳуқуқи ҳимоя қилинганлиги…  ва ютиб чиққанлигим  туман ва шаҳар ИИБ терговчиларининг айбловлари уйдирма эканлигини ошкор қилиб қўяди. Аммо, суд менинг “шартнома асосида хизмат кўрсатишга ҳақиқнгиз йўқ эди, бу фирибгарлик…”  дея пластинкани тескари айлантиради ва айбдор деб топади.  Одамлар эса бепул хизмат кўрсатувчи  давлат органларига бориш тугул улардан ўзларини олиб қочишади. Ва хатто, адвокатлик ҳайъатларига юборсангиз ҳам кўнмайди. Сабаби, улар суд билан рақиблари ўртасида пора олди-бердисига воситачи холос! Ана энди фуқароларга йўқ, ундай эмас, адвокатлар ҳам нодавлат ташкилот ҳисобланади, деб тушунтириб кўрингчи…  Илло-билло ишонмайди ва ишонишни ҳам ҳохламайди.

            Омбудсман ҳақида ҳам айнан шу хулосаларимни айта оламан. Ҳали –ҳануз бирон бир ҳуқуқи поймол бўлиб мурожаат қилган фуқаронинг ариза ортидан мутахассис жойига бориб ўрганган эмас! Экспертлар хулоса тақдим этиш учун жойига бориб, ҳақиқий ҳолатни кузатган, ҳуқуқ бузилиши ҳолатига муносабатини илмий – изчил билдириши учун ҳуқуқий баҳо берган эмас!  Уларнинг иш методлари оддий: “Фалончи Писмадончиевич! Қараб қўйинг, ҳуқуқи бузилгани ҳақида шикоят қилибди.” қабилида хат юборадилар. Ўша фалончи мансабдорнинг устидан шикоят қилинганлиги эса ҳаёлларига ҳам келмайди. Ваҳоланки, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабига кўра, устидан шикоят қилинган шахсга шикоят юборилиши мумкин эмас. Ўша фалончидан эса хат боради, “Шикоятчининг ўзи иштирокида ўрганиб чиқилди.”  Аксарият ҳолларда, шикоятчи “ўрганиб чиқилганидан”  бехабар қолади. Ёки унинг ўзидан тушунтириш хати ёздириб олинади холос. Ўша тушунтириш хати илова қилиниб, “Исботини топмади. Ўзига тушунтирилди.” қабилида жавоб кетаверади. Омбудсманнинг вакили хурсанд. Ишни дарров ҳисоботга қўшади: “Бизнинг ҳимоямиз оқибатида яна шунча фуқаро ҳуқуқлари ҳимоя қилинди…” Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига энг кўп келган, вакилнинг ўринбосари М.Мансуров имзоси билан қайтарилган хатларда “Омбудсман ваколатига кирмайди” дея қилинган жавобларнинг кўлами кенгроқ. Ваҳоланки, айнан шу шикоят ёки мурожаат жойига бориб ўрганилганида фуқаролик ҳақ-ҳуқуқи поймол этилганлик факти ўз исботини топади. Ўрганиб чиқилмаган шикоятни масофадан туриб рад этиш осон…  усул! Андижондаги УЯ-64/14 – сонли тергов ҳибсхонасида маҳбусларга ўз ҳуқуқларни ҳимоя қилинишида прокурор назорати ҳақида тушунтиришга уриниб, ўзим уялиб қолганман. Бир Мадамин исмли маҳбус ҳикоя қилади: -2000 йилларнинг бошларида Бухоронинг Когон шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасига Омбудсман – Сайёра Рашидова  келиши ҳақида хабар тарқалибди. Махкумлар бундан жуда хурсанд бўлишибди. Дардларини қай йўсинда айтиш, ким сўзга чиқиши ва қандай ифодалашини роса мухокома қилиб тайёргарлик кўришибди.

   – Биз маҳкумларни сафга тизишди, – дейди маҳкум.- Сайёра Рашидова келди. Паст бўйликкина экан. Ёнида эса Ўзбекистон Республикаси  Бош прокуратураси прокурори билан. (Во ажаб?!!) Саломлашди. Бизга нима шикоятлар бор, деб сўради Сайёра Рашидова. Бизнинг вакилларимиз гапиришга энди чоғланиб, оғиз жуфтловди ҳамки, унинг ёнидаги Бош прокурор “Сайёра опа, буларнинг тушлик вақти бўлиб қолди. Ҳуқуқларини поймол қилмайлик, тушликдан қолдирмайлик.” деса бўладими?! Сайёра Рашидова ҳам “Тўғри-тўғри!” деганича унинг ортидан йўрғалаб қолган. Ана ўшандаёқ, бутун маҳкумлар Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича  вакили – Омбудсман нима эканлигини тушуниб етишган!..

                Автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган аёлига “Соғлом авлод”, Саломатлик марказлари ва бошқалардан ёрдам ололмаган Шаҳрихонлик дўстим Жабарали Эргашевнинг изтиробларига ўзим шерик бўлганман. Даволаниш учун  бор-йўғи йўлланма расмийлаштиролмай сарсон-саргардон бўлган болаларнинг ота-оналарини  кузатганман… Йўлланма қурғур…  пулга олинади!!!  Пул тополмаган оддий фуқаролар ҳуқуқлари поймол этилиб қолаверадилар.

                                                                           Муҳаммадқодир   Отахонов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача оддий маҳсулотларни импорт қиламиз?

Божхона хабарларини ўқиб ўтиргандим, бир рақам эътиборимни тортди. 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 74 минг донадан ортиқ канцелярия бўрлари импорт қилинибди. Оқибатда ...

Мексикада автобус жарликда қулаб тушди

Мексикада муҳожирларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, натижада олти муҳожир ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳатланди. Мексика матбуотига кўра, автобус Сан-Луис-Потоси ...

Туркияда яна икки ўзбекистонлик вафот этди

2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400