ХИЙЛАЛАРГА УСТА ОРГАН ХОДИМЛАРИНИНГ ЯНА БИР НАЙРАНГИ

(ёҳуд «Бирдамлик» ХДҲ фаолларидан бири Нафосат Оллошукуровага қурултой олди босимлар)

 

«Бирдамлик» ХДҲнинг 15-16-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Қурултойи арафасида кўплаб фаолларга нисбатан ҳар хил босим ва таҳдидлар кучайиб кетди. Жумладан, Хоразм вилоятида яшовчи фаолимиз Нафосат Оллошукуровага нисбатан ўзи ишлаб келаётган Урганч Олимпия захиралари коллежи раҳбарияти томонидан ҳам ҳар хил «саҳна»лар уюштирилди. Фаолнинг айтишича, ўқувчилардан бирига пул бериб, Нафосат Оллошукурованинг асабига тегиб, видеога олиш топширилади, аммо уларнинг саҳна асарлари кутганидек самара бермайди. Дарс пайтида Нафосат дарс бераётган хонанинг эшигини тепиб, ойнасидан тош отаётган ўқувчиларга нисбатан чора кўриш мақсадида Нафосат Оллошукурова «02» рақами орқали ИИБ га хабар беради.

Нафосат Оллошукурова

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан фаолимиз Нафосат Оллошукурова «Бирдамлик» ХДҲнинг Қурултойига бориш мақсадида йўлга чиқади. Йўлдалигида унга яширин рақамдан телефон қилиб, Қурултойга бормаслигини, болаларининг тинчлигини ўйлаб орқасига қайтишини айтишади. Аммо фаолимиз бундай дўқ-пўписаларга кўникиб қолгани учун ортига қайтмайди. Эртаси куни Н.Оллошукурованинг доимий рўйхатда турадиган уйига доктор либосида нотаниш кимсалар бориб, гриппга қарши болаларни эмламоқчилигини айтишади. Н. Оллошукурованинг отаси невараларини олиб чиқса, улар бизга Нафосатнинг эгизак қизлари керак дейишади. Н. Оллошукурованинг отаси эса, улар Урганчда яшашларини, айни пайтда қизи сафарга кетганини, фарзандларига эса бувиси қараб ўтирганини айтиб, сохта докторнинг телефонидан Н. Оллошукурованинг онасига кўнғироқ қилиб беради. Урганчга етиб келган докторларга Н. Оллошукурованинг онаси болаларини эмлашига рухсат бермагач, улар қайтиб кетишади. Нафосатни эса Қозоғистонга чегара ходимлари сабабсиз ўтказмасдан  қайтаришади. Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирига жойлашган Н. Оллошукурова онлайн тарзда Қурултойда иштирок этади.

Уйга қайтгач, биринчи навбатда Оилавий поликлиникага бориб, эмлаш ҳақида поликлиника бош врачидан сўрайди. Бош врач унга уйда эмлаш таъқикланганлигини ва гриппга қарши ваксина пулли ҳамда ихтиёрий эканлигини айтади. Шундан кейин фаолимиз прокуратурага мурожаат қилади. Изланишлар натижасида эмлаш учун келган доктор ИИБ терговчиси экани маълум бўлади. Аммо прокуратура ҳалигача Н. Оллошукурованинг аризасига жавоб бермаётир.

Ўзбекистон “Бирдамлик” Xaлқ Демократик партиясининг Матбуот бўлими

Манба:Бирдамлик Инфо

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистнинг муаммоларни ёритиши жиноятми?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида ...

Ўзбекистонда жон сақлаш учун кураш кетмоқда

Ўзбекистонда кейинги 25-30 йил ичида рўй берайтган ижтимоий-сиёсий эврилишлар ҳақида сўз кетганда, менинг кўз олдимга Танзаниядаги Серенгети пасттекислиги келади. Бу текислик ...