Марказий Осиёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда

11 декабрда эълон қилинган Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти ҳисоботига кўра, Европа ва Марказий Осиёда 14 млн одам ва 4,7 млн бола тўйиб овқат емасликдан азият чекмоқда, деб ёзади  “Турон24”  нашри.

Фото:Newsland

ОҚТ ҳисоботида айтилишича, 2015-2017 йилларда минтақа аҳолисининг деярли бир миллиардга яқини (2,1 фоиз) юқори даражада озиқ-овқат етишмовчилигига юз тутган.

Минтақада сўнгги ўн йилликда озиқ-овқат хавфсизлиги борасида сезиларли силжишларга қарамай, 2014 йилдан тўйиб овқат емаслик даражаси камайиш ўрнига 6 фоиз атрофида тўхтаб қолди. 2016-2017 йилларда Марказий Осиёдаги тўйиб овқат емаётган одамлар сони умумий маънода бир оз кўпайди.

Дастлабки натижаларга кўра, эркаклар ва аёллар ўртасида тўйиб овқат емаслик борасида тенгсизлик мавжуд. Кавказ, Марказий Осиё ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг бошқа давлатларида эркакларга қараганда аёллар ўртасида озиқ-овқат билан етарлича таъминланмаганлик кўпроқ даражада эканлиги кузатилган.

“Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги мавжуд эмаслиги кўрсаткичи 2 фоиз атрофида бўлишига ҳамда бу жаҳон миқёсидаги ўртача 9,2 фоиздан бир мунча паст эканлигига қарамай, очлик ва тўйиб овқат емаслик сақланиб қолган мамлакатлар жиддий ташвиш уйғотади”, деди ҳисобот муаллифи ва ОҚТ сиёсий масалалар бўйича етакчи мутахассиси Ариэл Глин.

Минтақада ортиқча вазн ва семиришдан азият чекаётган одамлар сони ортиб бораётгани ҳам жиддий ташвиш туғдиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2000-2016 йиллар давомида минтақада катта ёшдагилар орасида семириш ва болалар ўртасида ортиқча вазн даражаси тўхтовсиз ўсиб борганини маълум қилган. Унга кўра, минтақанинг тўртдан бир қисми – 200 млн атрофидаги одам семиришга юз тутган.

ОҚТ томонидан тайёрланган “2018 йилда Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишнинг минтақавий таҳлили” номли ҳисоботда овқатланиш рациони калорияси, тўйиб овқатланмаслик ва озиқланиш кўрсаткичи, бўй ўсишдан ортда қолиш ва тўхтаб қолиш, камқонлик, ортиқча вазн ва семириш, овқатланиш рационидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар таҳлили келтирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атамбаевни қўлга олиш операцияси давом этмоқда, ҳозирда 23 киши яраланди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича маҳсус операцияси вақтида  жабрланганлар сони 23га етган. ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...

Тожикистон фуқароси петербургда теракт тайёрлашда айбланмоқда

АҚШ МРБ Россиянинг махсус хизматларига берган ахборот Санкт-Петербургнинг Қозон ибодатхонасида портлашни тайёрлаган гуруҳни зарарсизлантиришга кўмаклашди, деб хабар берди 17 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400