Паркент туманидаги 33-умумтаълим мактабида​ Чингиз Айтматов бюсти ўрнатилди

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Қирғизовул ҳудудида жойлашган 33-умумтаълим мактабида ушбу бюстнинг очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Бадиий академия, таълим муассасалари раҳбарлари, кенг жамоатчилик қатнашди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»  нашри хабар бермоқда.

Маросимда улуғ адиб нафақат қирғиз эли, айни пайтда, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймога айлангани таъкидланди. Унинг бетакрор асарлари, қисса ва романлари ўзбек китобхонлари томонидан катта қизиқиш билан ўқилади.

Президентимизнинг 2018 йил 2 апрелдаги “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори улуғ ижодкорга юксак ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида қардош қирғиз халқи билан яқин қўшничилик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда, адабиёт, маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда таълим муассасаси жамоасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Чингиз Айтматов асарлари тўплами ва бадиий китоблар совға қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 2-қисм

Вужуди ичра яна бир вужуд битганини сезган Акбара тинчини йўқотди. Юраги гурсиллаб ура бошлади. Кўкраги остида вояга етаётган болаларини хавфу хатарлардан асраш ва қўриш ...

Ота-она орзуси

Иккинчи бўлим Азизбек Тошканддан жўнатилди. Унинг ерига Қўқондан Нормуҳаммад қушбеги белгуланиб келди. Азизбекни қўлға тушуриб бериш билан қипчоқлар наздида ҳам Юсуфбек ...

Шавкат раҳмон-қумару

Кўкмак дала, осмон қорайган, чўкаётгандай булут карвони. Сескантирар жийдазорлардан қочаётган қушлар фарёди. Йўллар қадим... тутлар қариган... сувлар симоб каби ялтирар. ...