Бадиуззамон

БАДИУЗЗАМОН (1458, Ҳирот – 1515, Истанбул) — Хуросон ҳукмдори (1506—07). Ҳусайн Бойқаронинт тўнғич ўғли, онаси — Марв ҳокими Санжар Мирзонинг қизи Бека Султон бегим (1488 йил в.э.).Бадиуззамон 1473 йилдан Сейистон, кейинчалик Мозандарон ҳокими. Астробод ҳокими амир Мўғул хиёнатидан сўнг, Ҳусайн Бойқаро уни Астрободга ҳоким қилиб тайинлаган (1493 йилдан). Сўнг, у 1496—1506 йилларда Балх ҳокими бўлган.

Бобурнинг ёзишича, «Султон Ҳусайн Мирзо Балхга келганида Мовароуннаҳр фойдасини кўзлаб Балхни Бадиуззамонга беради, унинг мулки — Астрободни эса Музаффар Ҳусайн Мирзога топширади. Бадиуззамон шу туфайли аразлаганди. Шунча йиллар давом этган душманлик ва исён сабаби айни шу ҳолат эди». Бадиуззамон Астрободни укасига беришга кўнмаган. Чунки, Ҳусайн Бойқаро Астрободни унинг ўғли Муҳаммад Мўмин Мирзога суннат тўйини қилаётганда инъом қилган эди. Оқибат ота-ўғил ўртасидаги можаро урушга айланади.

1497 йил Бадиуззамон Пули Чироғ дарасидаги жангда мағлубиятга учрайди. Худди шу куни Музаффар Ҳусайн Мирзо Астробод ёнида Муҳаммад Мўмин Мирзони енгади. Ҳусайн Бойқаро Балхни ўғилларидан Иброҳим Ҳусайн Мирзога беради. Енгилган Бадиуззамон қолган- қутган лашкари билан Қундузга қочади, сўнг Хусравшоҳ ҳузуридан паноҳ топади. Хусравшоҳ Бадиуззамонга қўшин, қурол- яроғ билан ёрдам бергач, у Қандаҳор ва Заминдеворга боради.

1505 йил Бадиуззамон отаси билан ярашиб, унинг хизматига киради. Отаси вафот этгач, укаси Музаффар Ҳусайн Мирзо билан биргаликда тахтга ўтиради.

1506 йил Шайбонийхон Балхни қамал қилганда Бадиуззамон Музаффар Мирзо билан унга қарши отланиб бошқа укаларини ҳам ёрдамга чақиради. Бодхизда Бадиуззамон қўшинига Абулмуҳсин Мирзо ва Ибн Ҳусайн Мирзо келиб қўшилади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам уларга ёрдамга келади. Аммо улар тўплангунга қадар орадан 3—4 ой ўтади, бу орада Шайбонийхон Балхни эгаллаб, Бадиуззамон қўшин тўплаётганидан хабар топгач, кеч кузда Самарқандга қайтиб кетади. Шайбонийхон 1507 йил Самарқанддан Хуросонга қўшин тортади. Бадиуззамон укаси билан Ҳиротни ташлаб қочади, сўнг Эронга, Исмоил Сафавий ҳузурига боради.

1514 йил Бадиуззамонни турк султони Салим I Истанбулга олиб кетади, у ўша ерда вабога чалиниб вафот этади. Бадиуззамон Ҳусайн Бойқаронинг ўғиллари орасида энг оқили ва тадбиркори бўлиб, тақводор, адолатпеша ҳамда илму маърифат ва ҳунар ахлига мурувватли ҳукмдор эди. У ўз саройида олим, шоир, санъаткор ва бошқаларни йиғиб анжуманлар ўтказиб турарди. Шунинг билан бирга, у ўзи ҳам гўзал ғазаллар битган, мамлакатда қурилиш-ободончилик ишларига катта эътибор берган. А.Навоий Бадиуззамонни қуйидагича таърифлаган: «Султон Бадиуззамон Мирзо ҳусни сурат ва ҳусни сийрат била ораста ва жамоли зоҳирий ва камоли ботиний била пийроста йигитдур. Разм атворидин отар-тутарда дилписанд ва базм асбобидан ичмак ва бағишламақда бемонанд. Табъи ҳам назм услубида мулойим тушубтур…».

Манба:ЎзМЭ

Манба: Файзиев Т., Ҳусайн Бойқаронинг сирли ўлими, Т., 1995

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун 3-октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 3-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 276- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1762 йил 3 октябрь – ...

“сариқ девона” ғорининг сири

Зомин –Ўратепа йўлининг устида Култепа отлиғ қишлоқ бор. Каттагина қишлоқ ўртасида бир-бирига мингашиб ётган қирлар қачонлардир қабристон бўлган, неча-неча аждодлар жисми ...

Оқтўбеда ўзбекистон фуқаролари ёниб кетган автобусни бошқарган ҳайдовчининг даҳшатли кўрсатмалари

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Оқтўбе вилоятида ёниб кетган ва 52 нафар ўзбекистонликлар умрига зомин бўлган автобус ҳайдовчиси рўй берган воқеанинг аниқ-таниғини гапириб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400