Базилика

БАЗИЛИКА (юн. basilike — шоҳона бино) — тарҳ (план)да чўзиқ тўғри тўртбурчак шаклидаги катта маҳобатли бино. Ички қисми қатор устунлар билан узунасига кетган бир неча (асосан 3 ёки 5) қисм (неф)ларга бўлинган. Ўртадаги қисм Базиликанинг асосий хонаси ҳисобланганлиги туфайли ёнидагилардан баландроқ ва кенгроқ бўлган, тепасидан дарчалари орқали ичкари ёритилган. Қадимги Римдаги Базиликалардан суд ва савдо идораси сифатида фойдаланилган, кейинчалик дастлабки христиан ибодатхоналарининг асосий тури бўлган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абадий двигатель

АБАДИЙ  ДВИГАТЕЛЬ (лотинча Perpetuum mobile) — бир  марта  ҳаракатга  солиб  юборилгандан  кейин  чексиз  узоқ  вақт  ўз-ўзидан  иш  бажара  олади,  деб  фараз  қилинган  ...

Авиатрасса

АВИАТРАССА — фуқаро ҳаво флотининг турли самолётлари ва вертолётлари мунтазам равишда қатнайдиган ҳаво йўли. Авиатрасса да аэродромлар ва бошқа воситалар  (йўл чироқлари, ...

Абаса

АБАСА (араб,  абаса — қошини  чимирди,  юзини  буриштирди) —  Қурьоннинг 80-сураси  номи. 42 оятдан  иборат.  Маккада  нозил  бўлган.  Ривоят  қилинишича, Муҳаммад (ас) ...