Алдагани деҳқон яхши…ми?

Жорий йилнинг май ойида етиштириб берган  аччиқ қалампир кўчатлари пулини халигача ололмаётган деҳқон дарди.

 

Қорақалпоғистон республикаси , Амударё тумани, “Тўлқин” овул-фуқаролар йиғинида турувчи Санжар Холбоев Тошкент шаҳри , Олмозор тумани, Зарқайнар кўчаси, 1 уйда  рўйхатдан ўтган “GENERAL MACHINERY GROUP”   МЧЖ билан  аччиқ қалампир кўчатларини етказиб бериш учун шартнома тузади.

-Хар бир донаси 80 сўмдан жами 180  000 дона, умумий 14 миллион 400 минг сўмга шартнома туздик. Келишилганидек,

4 миллион 200 минг сўмни бўнак сифатида олдиндан тўлашди,- дейди Санжар.

Кўчатлар 20 майга, ўз вақтида маҳаллий фермерларга етказиб берилади.

Шартномада буюртмачи махсулотни олганидан кейин  10 кун ичида  етиштирувчига қолган пул маблағини тўлиқ тўлаш мажбуриятини олади.

Агар бу муддат узрли сабабларсиз ўтказиб юборилса, буюртмачи ҳар бир  ўтказилган кун учун  тўланмаган  миқдорнинг 0,4%  фоизида жарима тўлаши кўрсатилади.

Ҳозир декабрнинг ўртаси. Тезда янги йил ҳам келади. Лекин  бизга тўланмаган 10 миллион 200 минг сўмни  “GENERAL MACHINERY GROUP”   халигача ҳам бергани йўқ.

Ўзбекистон Бош прокуратураси порталига қилинган мурожаатга ҳам, Тошкент шаҳар прокуратурасидан ҳам қонуний ечим топилмайди..

21 ноябрда (№ 10 м/ 2936-18)  Олмозор туман прокурорри Д. Зуфаров деҳқонга Тошкент шаҳар Олмозор туман иқтисодий ишлар бўйича судига мурожаат қилишни маслаҳат беради.

-Буюртмачи  фермерлардан кўчатни  етиштириб бермасидан олдин тегишли суммани  ўз ҳисоб рақамига тушириб олди, лекин бизга халигача бир тийин ҳам бергани йуқ. Энди мен қора меҳнатим ҳаққини олишим учун Тошкент қатнашим керакми?– ўз-ўзига савол беради Санжар Холбоев.

Солижон Абдураҳмонов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида ўқитувчилар обунага мажбурланиб, пулини ота-оналардан ҳам йиғиб олишмоқда

2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий назорат Хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг ...

Ғишткӯприк” чегара назорат пункти “киссавурлар” масканилигича қолмоқда

Ҳар бир халқнинг маданий, маънавий қиёфасини, унинг муомала маданиятига нечоғли қодирлигини, кишиларга нисбатан ҳурмату эҳтироми нечоғлилигини чегара назорат пунктларидаги ...

Навоийда қизларни туркияга сотиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

Навоий вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400