Россияда Қорбобо вафот этди, энди янги йилни болалар ким билан кутиб олади?

Болалар боғчасидаги эрталабки томошада Қорбобо либосидаги эркак киши ҳаётдан кўз юмди. Бу воқеа Россиянинг Кемерово шаҳрида рўй берди. Бу ҳақда Интерфаксга таяниб “Халқ сўзи” нашри  маълум қилди.

Иллюстратив фото

Манбага кўра, байрам тадбирида эркак кишининг аҳволи ёмонлашган, у кўкрагида оғриқ сезаётганини айтган. Шунда кейин тез тиббий ёрдам чақирилган, лекин шифокорлар етиб келгунга қадар Қорбобонинг жони узилган.

Ёши 67 да бўлган бу киши эртакларда бир неча бор Қорбобо ролини ўйнаб берган эди.

Июнь ойида Светлогорскда “Қорбобо”нинг суди бўлиб ўтганди. Ушбу эртак қаҳрамони кийимини кийиб олган эркак киши шу йил 1 январь куни ўсмирни урган эди.

Гап шундаки, Қорбобо кўчада бир ўсмирни учратиб, ундан шеър ўқишини сўрайди. Ёш йигит эса унинг илтимосини рад этади. Шундан кейин Қорбобо ҳассаси билан унинг юзига туширади, ўсмирнинг жағи синади. Бу ҳақда Рамблер хабар берганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонда гумондор аёллар доимий тарзда ечинтириб келинган

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳрида бир аёлнинг таҳқирланиши билан боғлиқ видеодаги «салбий ҳолатлар» ўз ходими томонидан содир этилганини тан олиш ...

Тошкентда икки ёшли гўдак 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Чоштепа маҳаллқасида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Туман ҳокимияти томонидан тақдим этилган янги уйлардан бирининг 4-қавати балконидан 2 ёшли ...

Чироқчига хос эртак ёхуд бир хонали таълим маскани

Чироқчи — нафақат Қашқадарё вилояти, балки мамлакатимиздаги катта ҳудудга эга туман. «Чорвадор» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Оғзикенг қишлоғи ҳам кенг ҳудудни ...