Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция бир хонали рақам чегарасига етиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Пул-кредит сиёсати бошқармаси бошлиғи Рустам Маҳамадиев Марказий банкнинг инфляция бўйича прогнозлари ва пул-кредит сиёсатининг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар хусусида сўзлади, дея хабар берди«Sputnik».

Фото: «Sputnik»

Марказий банкнинг асосий мақсади нархлар барқарорлигини таъминлашдир. Ўрта муддатли истиқболда МБ инфляция таргетланишига ўтишни режалаштирмоқда — бу пул-кредит сиёсатининг режими бўлиб, унга кўра Марказий банк инфляция бўйича мақсадларни белгилайди ва унга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Кейинги йил биз йил натижаларига кўра 13,5—15,5 фоиз даражасидаги, 2020 йилда 10—12 фоиз даражадаги инфляцияни прогнозлаяпмиз. 2021 йилда инфляция бир хонали рақам чегарасига етиши кутилмоқда.

Марказий банкнинг долларлаштириш даражасини пасайишидан манфаатдор эканлигини таъкидлади, сабаби у пул-кредит сиёсатининг самарадорлигига, уни етказиш механизмига таъсир кўрсатади. Марказий банк бу йўналишда аниқ қадамлар ташламоқда.

Рустам Маҳамадиев, Марказий банк Пул-кредит сиёсати бошқармаси бошлиғи

Манба: “Дарё”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чанги чиққан кўчаларда қолаётган донғи чиққан математик чемпион

Бухоро вилояти қишлоқларининг бирида ёзда чанг-тўзон, қишда лой кечиб, катта бўлган Руслан Шарипов бугун дунё етакчи олимлари билан ҳамкорликда физика-математика соҳасида ...

“ҳокимият эски уйларимизни бузиб, ҳеч ким тополмайдиган далага кўчирди”

  "2014 йилда "шаҳарни ободонлаштириш" деб, уйларимиз бузилишга тушди. Бизга жуда ҳам оз миқдорда пул ажратиб, уйларимизни "Самсунг" бульдозерлари билан ковлаб, ўзимизни ...

“деҳқонларни 40 даража жазирамада бозорга киритишмаяпти”

  "Суратда Қашқадарё вилоятидаги Яккабоғ деҳқон бозорининг олдида савдо қилаётган деҳқонлар акс этган. Деҳқонлар бир ойдан бери 40 даража жазирамада кўчада савдо қилишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400