Қирғизистон Президенти: Жалолобод мэрининг воқеаси суриштирилади

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаевнинг 72 ёшлик шаҳар яшовчиси Урниса Турдиевага мэрия иморатида қилинган  қўпол муомаласи суриштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти  Сооронбай Жээнбеков 19-декабрда Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистнинг саволига жавоб бераётиб маълум қилди. Мэрниг бу ҳаракати бўйича суриштираман, агарда 72 ёшдаги одамга бундай муомала қилган бўлса қонун доирасида жавоб бериши шарт.

Мураталы Тагаев

Урниса Турдиева “Азаттык” радиосига юборган мурожаатида 28-ноябрда шаҳар мэри  Муратали Тагаевга ижтимоий масалалар бўйича, мурожаат қилиш учун борган вақтида, мэр қарияни ҳақоратлаб, куч ишлатиб иш жойидан судраб чиққанини, унга яна икки ҳодим ёрдамлашиб икки қўлидан етаклаб мэрия иморатидан чиқариб юборганини айтган.  Турдиева “зўравонлик қилиш” деб мэрга қарши 3-декабрда шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган. Прокуратура ушбу йўналишда суриштирув ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаев у кампирни танимаслигини, мажлисга шошилаётган вақтда келгани сабабли, шикоятларни қабулхона бўлимига беришини таклиф қилганини айтди. “Куч ишлатган” деган маълумотларни барчасини инкор қилди. Муратали Тагаев Қирғизистон парламентининг собиқ спикери ва ҳозирги президентнинг укаси Асилбек Жээнбековнинг қудаси эканлиги барчага маълум.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

3 августдан ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима тури кучга киради

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ...

40 ёшдан ошганларга иш йўқми?

“Ишга қабул қиламиз, фақат 25 ёшдан 40 ёшгача!” Бу нимани англатади. Бу албатта, 40 ёшдан ошганлар бизни безовта қилмасин, иш сўраб келмасин деган маънода. Ҳеч ўйлаб ...

Тожикистон афғонистон билан чегарани ёпиб қўйиши ортида нима бор?

Охирги бир ҳафта – ўн кун давомида Тожикистон Ҳукумати Афғонистон билан ўтиш текширув нуқталарини ёпиб қўйди. Бундан асосий мақсад, хавфсизлик эканлиги таъкидланмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400