Иван Данилович Калита

ИВАН I Калита (? – 1340) – Москва князи (1325 йилдан), Владимирнинг князи (1328 йилдан). Москва князи Даниил Александрович (1261 — 1303) нинг ўғли. Москванинг сиёсий ва иқтисодий қудратига асос солган. Олтин Ўрдадан Русда мўғуллар учун ўлпон тўплаш ҳуқуқини олишга эришган. Иван I катта бойлик тўплаган (шундан унинг лақаби «Калита» — «пул халтаси») ва уни бошка князликлардан ерлар сотиб олиш учун ишлатган. Иван I даврида рус митрополита қароргоҳи Владимирдан Москвага кўчирилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иван iv грозний

ИВАН IV Грозний (1530.25.8, Коломенское қишлоғи — 1584.18.3, Москва) — «Бутун Руснинг улуғ князи» (1533 йилдан), 1-рус подшоси (1547 йилдан). Василий III нинг ўғли. ...

“бирдамлик”  нимани хоҳлаяпти, ёхуд чўян маматқуловга очиқ хат

"Бирдамлик" халқ демократик ҳаракати ва партияси фаолларига  мурожаатингизда кўтарилган баъзи жиҳатлар борасида фикрларимни билдиришни лозим деб топдим. Мурожаатингиз бошида ...

Машҳурлар ҳаётидан 12 қизиқ маълумот

    Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган. Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл ...