Ўзбекистонга хорижликлар учун​ саёҳат қимматми?

Маълумотларга кўра, Россияда қайси мамлакатга саёҳат қилиш арзонлиги борасида тадқиқот ўтказилганда Ўзбекистонга саёҳатга келиб кетиш қиммат давлатлар қаторига киритилган экан. Ҳатто, Россиядан АҚШга саёҳат ҳам Ўзбекистондаги сарф-харажатдан анча арзонга тушар экан? Бунинг сабаби нимада?

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ўтказган йиғилишда берилган бу саволга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев жавоб берди.

– Бу кўп ҳолларда авиачиптанинг нархи ҳисобига қимматлашган. Биласизлар, узоқ йиллар Ўзбекистон ҳаво йўлларида ягона компания фаолият юритди. Шу боис бизда ёқилғи нархи бошқа давлатларга нисбатан ўртача икки баробар қиммат бўлган. Ҳаттоки, самолётнинг аэропортга қуниш нархи ҳам қиммат бўлган. Мисол учун, Германия билан солиштирганда Франкфурт аэропортига қўниш бизга нисбатан арзон ҳисобланган. Албатта, рақобат бўлмагандан кейин монопол ташкилот истаган нархини қўйиб, ҳамкорни ҳам ўзи танлаган. Энди вазият ўзгарди. Аэропорт ва самолётлар бўлинди.

Келаси олти ойда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Айни вақтда бизда ўндан зиёд авиакомпаниядан таклиф бор. Турли давлатларда фаолият юритаётган бу компаниялар Ўзбекистон бозорига кириш истагини билдирмоқда. Ҳадемай, вилоятларда, хусусан Фарғонада янги аэропорт қурилиши мумкин. Авиачипталар ҳам арзонлашади.

Саёҳатнинг нархи баланд бўлишига меҳмонхоналарнинг баҳоси ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Ҳозирда уларнинг сони камлик қилмоқда. Мисол учун, туризм мавсумида Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналар 98 фоиз қувват билан ишламоқда. Ваҳоланки, жаҳонда бу кўрсаткич 78-80 фоизни ташкил этади.

Бунга сабаб йилдан -йилга туристлар сони ортган бўлса-да, янги меҳмонхоналар қурилмагани. Масалан, 2017 йилда ғарб давлатларидан 170 мингдан ортиқ турист келган бўлса, жорий йилда уларнинг сони икки баробарга ошди. Меҳмонхонлар сони эса кўп ҳам ўзгаргани йўқ. Келгуси йилда Бухорода ўттиздан зиёд катта-кичик меҳмонхоналар қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, сентябрь ойидан буён меҳмон уйлар қуришга ва фаолият юритишига рухсат берилди. Бу ҳам яхши томонга силжишни билдиради. Келгуси йил сайёҳлар учун янги имтиёзлар яратилиши шубҳасиз.

Манба: ЎзА​​

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистоннинг янги президенти сердар бердимуҳамедов бўлди

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президентлик сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди. Сайловда 9 нафар номзод иштирок этди. Амалдаги ...

Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш йҳхх ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ...

Петербургда ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди. у ўз фарзандини сотиб юборган

Санкт-Петербургда суд ўзбекистонлик аёлни янги туғилган чақалоғини сотишга урингани учун уч йил ва саккиз ойга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Кун.уз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400