ТАН ОЛАМАН… ва – СИНДИРАМАН!

Бундан икки йил бурун горгазга телефон қилиб, газчиларнинг “уйим совуқ, газ беринглар, бўлмаса порталга ёзаман” деб ўтакасини ёрган эдим. Улар эса “Қадамбой оға, газ хеч қаерда йўқ – юртга келган тўй. Шунинг учун келинг – сизга газ баллон берайлик” дейишганди. 
– Газ баллон олмайман! – дегандим ўшанда. – Биринчидан, у бомба – портласа, 25 куб жойни йўқ қилиб юборади. Иннанкейин, газ баллонда уйни қиздириб бўлмаса?
– Берган вақтимизда олиб қолинг, оға! – дейишганди горгазчилар. – Сайлов ўтса – уям йўқ!
Кейинги олти ойда электрдаги узилишлар жонга тегиб кетди. Вақт-бемаҳал “лип-лип”?
Эски “прём”ни тутдим: электросетчиларни қўрқитдим “электр беринг, бўлмаса – устингиздан порталга ёзаман” дедим.
Афсуски, бу сафар “эски услуб” иш бермади. Гарчи электр маҳкамасига телефонда мурожаат қилган бўлсам-да, бу арзимга шаҳсан элекросетнинг раҳбари ёзма жавоб юборибди.
“Тан олиш керак, охирги 50 йилда Тахияташ электр станцияси бирор марта модернизация қилинмади, шунга электрда узилишлар кузатиляпти…”
Урди худо!
Кейинги икки йилда ҳар қандай йўналишдаги камчиликни Ўзбекистон Республикаси тарихининг дастлабки чорак асри – “турғунлик йиллари” билан боғлаш ва тан олиш “МОДА”эди, электрчилар ТАН ОЛИШда ҳаммани “йиғлатиб юборишди”-ку?
Электрчиларнинг ТАН ОЛИШи холва экан. Яқинда Ўзбекистон халқ таълими вазири “охирги юз йилда халқ таълимида ислоҳотлар қилинмагани”ни ТАН ОЛДИ ва бундан юз йил олдин халқ таълимида ислохотлар ўтказган 72 йиллик бобом ёдимга тушиб кетди.
Ленин бобомлар – менинг бобомлар,
Минг йиллар яшар – Ленин бобомлар!
ТАН ОЛИШ – БЮРОКРАТИЯ йўқолмас экан, биз хеч қачон олдинга юрмаймиз – БИЗ МОЗИЙГА ҚАЙТИБ, ҚАДИМ БОБОКАЛОНЛАРИМИЗНИ КАШФ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ!

 

Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

24 оилада суннат тӯйи

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимлиги рӯзаи рамазон ойида хайрли ва эзгу ишга қӯл урди. (more…)

Тошкентда 34 нафар аёл фоҳишаликда гумон қилиниб ушланди

Тошкентда 14 февралга ўтар кечаси ўтказилган тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 34 нафар аёл ушланди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати. Фото: ...

Поездда сирдарёга пахтага мажбуран юборилган мактаб ходимининг ўлиги келди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг қоровули Абдураҳим Худойқулов пахта даласида жон берди. Худойқулов ўлимининг сабабларини расмийлардан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400