ЖУРНАЛИСТНИНГ МУАММОЛАРНИ ЁРИТИШИ ЖИНОЯТМИ?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида бошладим. Ушбу сайтга  партия раҳбари ва асосчиси Баҳодир Хон Туркистон (Баҳодир Чориев) ҳали партия Ҳаракат сифатида фаолият юритаётган чоғдаёқ ишга таклиф қилган эдилар. Таклифни сидқидилдан қабуд қилдим. Чунки ёшлигимдан журналист бўлишни орзу қилганман. Демак  азалий орзуларим рўёбга чиқишига Баҳодир ака имкон яратиб берди. Шу фурсатдан фойдаланиб ўзимни синаб кўришни мақсад қилдим. Атрофдаги муаммоларни, ўзим тушуниб етган мавзуларни завқ билан ёза бошладим. Мақолаларим “Мулкдор” сайтида чиқа бошлади. Биринчи мақоламни сиёсий маҳбус, журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат жанри асосида тайёрладим. Сўнгра “Мулкдор”да бирин-кетин мақолаларим ҳамда бир неча ўнлаб аудио-видео шаклдаги суҳбатларим ёруғликка чиқди.

Гулзамон Акбар

Хўш, мана шу мақолаларимда, интервьюларимда жиноят аломатлари ёки жиноятчиликка даъват борми? Ёхуд “Бирдамлик” ХДПга аъзо бошқа фаоллар ҳаракатларида қандай жиноят аломатлари мавжуд? Тўғри, улардан кўпчилиги ҳаётдаги сунъий тўсиқларни ечолмай келаётир.
Давлат, ҳукумат кўпчиликнинг муаммоларига қулоқ тутмагач, улар ўз муаммоларини ёлғиз ўзлари ҳал қила олмаслигини теран англаган ҳолда ҳар хил ҳаракат ва партияларга жипслашаётир. Масалан,  “Бирдамлик” ХДПнинг раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг сиёсий ҳаракати замирида Ўзбекистон Республикаси давлатчилигига қандай таҳдид бор?! Боз устига Партия раҳбари фаолиятида нозўравон кураш усули танланганлигини расман эълон қилган бўлса?! Ёки “Бирдамлик” ХДҲнинг 15-16 ноябрь кунларида Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги Қурултойига тўсқинлик қилиш замирида нималар яширинган? Ахир Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардаёқ ўзини демократик давлат дея эълон қилмаганмиди?! Қани бу ерда демократия? Айни пайтда сиёсий сабабларга кўра АҚШда яшаётган “Бидамлик” ХДП раҳбарини на Ўзбекистонга ва на Қозоғистонга киритилмаганини қандай тушуниш мумкин? Қурултойда иштирок этиш учун тўрт нафар фаолларимизни Қозоғистондан мажбурий тарзда чиқариб юборишини қандай изоҳласак бўлади? Ёки Қурултойда иштирок этишга тайёргарлик кўраётган менга қилган ҳужумларини оқлаб бўладими? ИИБ ходимларининг Самарқанднинг Иштихон туманида яшовчи укамни мен Тошкентда яшаётган уйга етаклаб келиши, паспортимни зўравонларча олиб кетиб қолиши қайси қонунга тўғри келади?
Айтингчи, Партия раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг неча йиллардан буён амалга ошириб келаётган фаолиятларида давлатга нисбатан қандай ёвуз ҳаракатлар бор?! Фурсатдан фойдаланиб куч ишлатар тизимларни, тегишли органларни Баҳодир Хон Туркистоннинг ҳаракатлари тартибини  сиёсий жиҳатдан таҳлил қилиб беришга чақираман. Партиянинг Лойиҳа ва Дастурлари билан сиёсий экспертлар танишиб, Баҳодир Хон Туркистон билан музокара ўтказиши керак деган фикрдаман. Агар амалдаги ҳукумат бундай эзгу ишга қўл уришса, у ҳолда Ўзбекистоннинг юзи бутун дунёда ёруғлашишига хизмат қилган бўлар эди. Шунингдек, одамларнинг муаммоларини ёритиш билан шуғулланаётган, сиёсий позициясини намоён қилиш учун Партия атрофига жипслашган мен каби фуқаролардан жиноятчи яратишга интилишга ҳам чек қўйилмоғи даркор! Зеро, кишиларнинг муаммоларини юзага чиқариш жиноят эмас!

Гулзамон Акбар

Марказий Қўмита аъзоси

Манба:Бирдамлик Инфо

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёнинг интернети йўқ қишлоқлари онлайн билимни қандай олишади?

Қашқадарё вилояти касби тумани қўрахўжа қишлоғида интернет алоқаси йўқ ўқувчи ёшлар онлайн дарслар бошланса қандай ўқишади? Бу жуда қизиқ! Мамлакатимизда телекоммуникация ...

“birdamlik”ка ёвқарашнинг боиси не?

Mulkdor.com сайти ўқувчилари, бизни кузатиб бораётган қадрли юртдошларимиз, бир қатор сиёсий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15-август куни ...

Қўлланма-1

  “БИРДАМЛИК” ҲАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРИЛТОЙИ ОЛДИДАН!   Ҳалқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (биринчи)   ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400