Элликқалъа туманида юз берган ёнғинда тўрт киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида юз берган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.

Фото:dyxx.uz

20 декабрь куни туманнинг Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаронинг уйида ёнғин чиққан.

Ёнғин оқибатида уйнинг 165 кв.метр майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда ВАЗ 2106 жигули русумли машина ёниб зарарланган.

4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғинни ўчириш вақтида уйнинг ичидан уй эгаларининг тўрт нафар куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«буюк ипак йўли» билан донг таратган халқ қаерда қолди?!

1991-2000 йиллар жуда кўпчилик, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда омадли бўлди. Азал-азалдан савдо-сотиқ орқали ном қозонган халқимиз Қозоғистон, Қирғизистон, ...

Гулистон соф савдо мчжга қарашли савдо комплекси тадбиркорлари аросат исканжасида

Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги "Гулистон соф савдо МЧЖга қарашли Савдо комплекси"да фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, айни кунларда уларнинг ...

Иивнинг айтишича, тошкентдаги тиланчиларнинг 15—20 фоизи — тошкентликларнинг ўзи

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилда Тошкент шаҳрида тиланчилик билан шуғулланаётган 5000 дан зиёд шахс аниқланган. Уларнинг 4000 нафари аёллар ...