Генерал-майор Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди

Собиқ давлат маслаҳатчиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълумотига асосланиб «Turon 24» хабар қилди.

“Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди. Ҳозир тергов олиб борилмоқда. Тергов сири нуқтаи назаридан бошқа маълумот берилиши мақсадга мувофиқ эмас”, деди Сурайё Раҳмонова.

Муиджон Тоҳирий 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2010 йил сентябрдан 2011 йил июнгача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси бўлган. 2011 йил июнь ойидан яна МХХ раиси ўринбосари лавозимига қайтган ва 2016 йил охиригача ишлаган. Орада 2013 йилда Президент хавфсизлиги хизматини ҳам бошқарган.

Унинг сўнгги иш жойи Давлат божхона қўмитаси бўлиб, 2016 йил 20 декабрда раис этиб тайинланган ва 2018 йил 12 февраль куни ишдан олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан беш кунгача қолиши мумкинлиги чеклаб қўйилмоқда

Президент Мирзиёевнинг 101 ўлка ватандошлари транзит виза олмасдан Ўзбекистонда беш кунгача қолиши мумкинлиги тўғрисидаги қарори ижроси саботаж натижасида чеклаб қўйилмоқда. ...

Тошкент шаҳри прокурори шерзод облоқулов ишдан кетди

Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқуловнинг ишдан кетгани айтилмоқда."Jahon.uz" интернет нашри ўзининг ишончли манбасига таяниб ёзишича, бу лавозимда аввал ҳам фаолият ...

Габонда давлат тўнтариши юз берди

Габон ҳарбийлари демократияни тиклаш мақсадида Африкадаги ушбу давлатда ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» нашри  хабар бермоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400