Ўзбекистон қамоқхоналарида тақиқланган нарсалар рўйхатига қўшимча киритилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилгани ҳақида ёзмоқда “Кун.уз” нашри.

Фото:excurser.ru

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловаси – Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг рўйхатига қўшимча киритиши мумкин.

Амалдаги таҳрирга кўра: тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг рўйхати – 1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари. … 6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

Таклиф этилаётган таҳрирда: 1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари. … 6. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

Маълумот учун тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг амалдаги рўйхати қуйидагича:

  1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.
    2. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.
    3. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, соатлар ва бошқа қимматликлар.
    4. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.
    5. Алкоголь маҳсулотлар, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.
    6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.
    7. Барча турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар, радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси ҳамда нусха кўчириш, алоқа ва техника воситалари, шунингдек уларга тааллуқли қисмлар.
    8. Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электрли соқол олиш ускунаси бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.
    9. Ўйин картаси.
    10. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашрлар, материаллар ва адабиётлар.
    11. Топографик харита ва компас.
    12. Ҳарбий ва бошқа хил форма кийимлари ҳамда уларнинг жиҳозлари, шунингдек фуқаролик кийими ва пойабзали.
    13. Рангли қаламлар, бўёқлар ва нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).
    14. Мусиқа асбоблари.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт бош ассамблеяси қуддусни исроил пойтахти дея тан олмади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қуддусни Исроилнинг пойтахти дея тан олишдан воз кечди. БМТ Бош Ассамблеяси АҚШнинг Қуддус тўғрисидаги мақомини тан олмаслик борасида резолюция ...

Энди ўзбекистонда мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 ...

Муҳаммад солиҳнинг ўзбекистонга қайтишидан мухолифат ҳам, мамлакат ҳам зарар кўради

  Ҳурматли Баҳодир ака, Mulkdor.com сайтидаги “Сурат Икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!” сарлавҳали мақолангизда Муҳаммад Солиҳни “сиёсий мурда”, деб атабсиз. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400