АҚШ – бизнинг иттифоқчимиз !!!

Мухаммад   Али
Мухаммад Али

 Дунёвий демократик муҳолифатчилар хақида гап кетганда, кўпчилик интернет нашрларида, бизни  Америкапарастлар, Америка малайлари, деган тамға билан сийлашганлар  гувоҳи бўлмай. Юқорида Демократия- Ўзбекистон тараққиёти кафолати деган мақоламда, айтиб ўтганимдек, Америка Қўшма штатларида яратилаган, хуқуқий тизим жуда мукаммал даражада. Мустақил суд тизими, сўз эркинлиги, виждон эркинлиги, иқтисодий эркинлик хақида гапирмаса ҳам бўлади. Фақат, қонунга бўйсуниш керак. Тамом вассалом. Қонунни бузсанг, отанг Президент ёки дунёнинг иқтисодиётини бир устунини ушлаб турган бўлса ҳам, қонун олдида жавоб берасан. Ҳеч кимга имтиёз йўк.

Қонунлар эркин демократик, олиб бораётган сиёсати учун, Президентингни танкид қилишинг, жиноят хисобланмайди. Мамлкатдаги камчиликларнинг тезроқ тугатилишини истаб, ичинг ачиганидан оммавий ахборот восилари орқали хукуматни танкид қилсанг, ҳеч ким сени давлат хиёнатчисига чиқармайди.

Аслида, ўз ва бутун мамлакат миқёсидаги муаммоларни давлат чиновникларидан ечимини ололмаган ёки давлат чиновникларидан умид узганлари учун, ватандаги оммавий ахборот воситаларининг оғизлари тикилган, микрофон ва камералар,  ёлғонга қаратилган, хақиқатга бурилиш у ёқда турсин, 50 метр наридан ўтиб кетгандан кейин, фуқаролар хориж ОАВ ларига мурожаат килишга мажбур бўлмокдалар.

Америкадан келажакда Ўзбекистоннни қайта қуришда, ха яна қайтариб айтаман ҚАЙТА ҚУРИШда, кўп нарса ўргансак арзийди. Америка менеджментини Ўзбекистонга жорий қилсак, жуда кўп яхши ижобий натижаларга эришамиз.

Яхши натижаларга эришишимиз учун, биздаги энг зўр факторимиз мехнаткаш халқимизни борлигидир.

Корея Республикасининг тажрибаси бизга жуда асқотади. Улар билан ўхшаш тарафларимиз ҳам кўп.

Кореяликларга, Америкаликлар ма, нон, деб оғзига тиқиб қўймаган. АҚШнинг молиявий қўллаб кувватлови натижасида, Корея Республикаси, бугунги кунда Осиё аждахоларидан бирига айланган.

Мусо пайгамбар ҳам яхудийларни 40 йил чўлда олиб юргани каби, бизнинг 24 йиллик дарбадар юришимиз, етар энди! ЎЗБЕКИСТОН иқтисодий сиёсати тубдан бурилиш ясалмас экан, биз, Хитойнинг сифатсиз, контрабанда махсулотлари сотиладиган тайёр бозорига айланамиз қоламиз. Бунинг асоратлари жуда дахшатли! СССР давридаги мутеълик, жаннатдай туюлиб қолади. Ўзбеклар тўрт томонга тарқаб, фақат арзон ишчи кучи етказиб берадиган, мехнат ресурслари манбасига айланади, қолади.

Бунинг хавфи, натижаларини бугунги кунда куришни бошладик.

Биз номига эмас, хақиқий бозор иқтисодиётига ўтмоқчи эканмиз, бозор иқтисодиётини узоқ йиллар тажрибасига эга булган мамлакатлар албатта, урганищимиз шарт.

Америкадаги тартиб қоидаларни қаттик эътибор билан ўрганиб, уни Ўзбекистонимизга жорий қилишни хохлаймиз, холос. Америкадагидек тизим, идеал тизим, дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида йўк. Америкадай бўлиш қийин. Шуни ҳам унутмайликки, АҚШда 30 млн мусулмон яшайди.

Биз – демократик мухолифат вакиллари, Америкапараст эмасмиз, Америкадан урганишни хохлаймиз, холос!!!!!

 

Мухаммад   Али!!!!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухдунинг «духи». 40 кун «чилла сақлаган» хат ва «ички низом» қуввати ҳақида икки оғиз…

Тақдир – турмуш  қурганимиз боис рафиқамнинг таҳсилини Жиззах педагогика институтидан Бухоро давлат унверситетига (БухДУ)  кўчиришга тўғри келди. Кимга қандай бўлган ...

Санжар саид: китобсевар азизбекдан меҳр ва эътиборингизни қизғонманг

Азизбек 2005 йилда туғилган. У Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Сазағон қишлоғида яшайди. Кучайиб борувчи мушаклар дистробофияси касаллиги дюшен формасига чалингани боис ...

Мирзиëев электр ва газ учун ҳақ ундирадиган “полиция” тузди

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400