Рухсат берилмаган клипни чиқарганлар учун жазо борми ёки кимларнингдир «шохи» борми?

ОАВларда ёзилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги ўта савиясиз қўшиқ ва унга ишланган маддоҳона клип учун «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши томонидан расмий рухсат олинмаган экан. «Zo’rTV» канали вакиллари ҳам буни тасдиқлабди.

Энди савол туғилади: Жаҳонгир Позилжоновнинг ҳам лицензияси олинадими? Ахир хонандалар оддий сабабларга кўра, масалан рухсат сўрамасдан хорижга чиқиш, рухсат берилмаган қўшиқ ёхуд клипларни ТВ тугул, ижтимоий тармоқларда «айлантириш», тадбирларга кела олмаслик ёки «маънавиятсиз» тамғаси босилган клиплар ишлагани учун лицензия олиб қўйиладику.

Ҳозирги ҳолатда эса Президент сиймосидан клипда фойдаланиб, давлат раҳбарини улуғлаш орқали очко ишламоқчи бўлган ва эээнг асосийси «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши тасдиғидан ўтказмасдан туриб энг катта рейтинга эга, дея баҳоланаётган телеканалда эфирга берилиши – жазога тортиш учун етарли эмасми?

Ёки Жаҳонгир Позилжонов ва унинг ортида турган ҳомийлари алоҳида имтиёзга эга шахсларми? Улар учун қоидалар истисно қилинадими?

Кузатамиз, воқеалар ривожи қандай бўларкин… Ишқилиб, бир юмалаб, бу клипга бадиий кенгаш ҳам рухсат берган (ёки берадиган) ва жуда кўпчиликнинг норозилигига сабабчи бўлган савиясиз қўшиқ охир-оқибат телеканалларда одамни «реальный» хит қиладиган даражада айланадиган, бўлмаса бўлди.

Манба:Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг юбкаси тиззани ёпиб туриши шарт

"Ҳуқуқий ахборот" канали ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган талабларни эслатди. Унга кўра, кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун ...

Ўзбекнинг олдида икки хил йўл туради

Биринчиси — “ўзбекона” ҳаёт тарзи. Бирор чиройли касб эгаси бўлиб, ота-онаси, оила аъзолари, қариндошлари билан бирга (ёнма-ён) яшаш; қариндошлари билан яқин алоқаларни, ...

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...