Булоқбоши туманидаги яна  бир порахўр директорга суд ҳукми ўқилди

Зулайҳо Мадярова 1969 йилда туғилган. Олий маълумотли ўқитувчи. 2013 йил 11 октябрдан Булоқбоши тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабига директор этиб тайинланган. Раҳбарликнинг дастлабки йиллари хизмат вазифасини тўғри бажаргандир, бироқ иш “тажрибаси” ошгани сари нафси ҳакалак ота бошлади, деб ёзмоқда “Андижоннома” нашри.

Фото:Politeka

Жорий йилнинг май ойида фуқаро Ш. Тўхтаева жиянлар бўлмиш Ш. Расулжонов ҳамда Д. Расулжоновни ўқишга қабул қилишини директордан сўрайди. З. Мадярова эвазига 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб килади. Суҳбат давомида таълим даргоҳи раҳбари ўтган йилги «ставка» 75 доллар бўлганини ҳам қистириб ўтади.

2018 йил 30 май куни соат Ш. Тўхтаева келишилган пулни З. Мадяровага олиб келади. Директор илтимосчидан мактабга ҳомийлик қилаётгани ҳақида тилхат ёзиб беришини айтади. Ш. Тўхтаева пулларни қўйиб, хонани тарк этади. З. Мадярова унинг ортидан чиққанида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига дуч келади.

Судланувчи З. Мадярова судда ўз айбига қисман иқрор бўлди. Қилган ишидан пушаймон эканини айтди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси, 2-қисмининг “в” банди билан айбдор деб топилган З. Маядровага Жиноят Кодексининг 45-моддаси қўлланилди. Уч йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоий ижодкоргина эмас, серҳиммат инсон ҳамдир…

Аллоҳ таоло Навоий вужудига ва қалбига шоирлик, олимлик истеъдодини, инсонпарварлик салоҳиятини, сахийлик хислатини  жойлаган. Буюк Навоий яратган ва ҳозирда сақланиб қолган ...

Чинакам сардорлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилди. Вилоят бўйича жами 535та ...

Тошкентда ўсмир йигит ўзидан ёши улуғ кишини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлаб юборди

Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаронинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бош прокуратура хабарига кўра, 11 апрель куни Тошкент ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400