Қозоғистонда ўртача ойлик маош 9,1 фоизга кўпаяди, Ўзбекистонда-чи?

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистонда маоши кам ишчиларнинг,  шунингдек, давлат ташкилотларида ишлайдиган ишчи-ходимларнинг ойлик маоши 1,5 ҳисса кўпаяди. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг пенсия, ижтимоий ёрдам пули ва энг кам ойлик маош миқдорини оширишга доир фармонда айтилган ҳамда давлат раҳбари раислигида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини янгилаш масалаларига бағишланган анжуманда алоҳида таъкидланган, деб хабар тарқатмоқда Оқўрда.

Фото:Алау-ТВ

Йиғилишда Нурсултон Назарбоевга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг асосий хулосалари, шунингдек, президентнинг Қозоғистон халқига мурожаатида айтилган топшириқларнинг бажарилиш жараёнлари ҳақида ҳисобот берилган.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб кам ойлик маош оладиган ишчиларнинг, шунингдек, техник персоналларнинг ойлик маоши 1,5 ҳисса кўпаяди.

“Иқтисодиётнинг барча соҳаларида кам ойлик маош оладиган 1,3 миллион ёлланма ишчиларнинг ойлик маоши ўртача ҳисобда 30 фоизга кўпаяди”, – деди давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига таянилса, давлат ҳар йили ижтимоий соҳаларни молиялаштириш ҳажмини ошириб, мажбуриятларнинг барчасини адо этмоқда. Жорий йилда ушбу мақсадларга 2,6 триллион тенге ажратилган. Бу ўтган йил билан солиштирилганда 21,3 фоиз кўп.

Назарбоев 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ёшга доир тўланадиган пенсия тўловлари 7 фоизга, шунингдек,  ногиронлиги бўйича ва боқувчисини йўқотган шароитда тўланадиган давлат ижтимоий ёрдам пуллари миқдорини 5 фоизга ошириш шарт эканига алоҳида тўхталди.

Йиғилишда ижтимоий суғурталаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Унга кўра, меҳнат лаёқатини йўқотишга, ишдан ажралиб қолишига ёки боқувчисидан айрилишига боғлиқ ҳолда тўланадиган ижтимоий тўловларнинг ўртача миқдори 30 фоизга оширишни таъминлаш кераклиги гапирилди.

Давлат раҳбари эслатганидек, 2019 йилдан бошлаб Қозоғистонда ишловчи барча фуқаролар учун Ягона умумий тариф жорий этиш режалаштирилмоқда.

Хўш, Ўзбекистонда-чи? Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1-ноябридан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори атиги 1,1 баравар оширилган. Шу тариқа, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи — ойига 202 730 сўм; ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланган. Ҳукуматга қарашли манбаларда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1, 600 000 сўм дейилади. Лекин ҳукуматга яқин ушбу манбанинг тўғрилигига ишонмайдиганлар сони жуда кўп. Чунки давлат ташкилотларида ишлайдиган техник ходимлар, ишчи-ходимларнинг катта қисмининг ойлик маоши ҳатто 800 000 сўмга етмайди.

Аммо Ўзбекистонда ўртача ойлик маоши 1,600 000 сўм бўлган тақдирда ҳам биз Қозоғистондан тахминан 2,5 баравар орқада қолаверамиз. Қозоғистонда эса 2019 йилнинг 1 январидан ўртача ойлик маоши 160 минг тенге, яъни 3 680 000 сўмни ташкил этади. Яна эътиборли томони шундаки, Қозоғистонда коммунал тўловлар арзонлаштирилмоқда, Ўзбекистонда эса буниег акси ўлароқ қимматлашишда давом этмоқда. Ўзбек халқи

Янги йилни янги нархларда, мутлақо оширилган нархларда кутиб олади. Биргина иссиқ сув ва иситиш мосламалари учун тўлов ҳақи декабрь ойининг ўзида 8-декабрь ва 16-декабрда оширилди. Бошқа коммунал тўловлар ҳам жадаллик билан оширилмоқда. Демак, Ўзбекистон аҳли (чиновниклар, коррупциянерлар бундан мустасно) 2019 йилда ҳам қашшоқ яшашда давом этади.

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Afrosiyob поезди чипталари қимматлашади

«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар  поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ...

Сенатнинг одоб комиссияси шуҳрат ғаниевга огоҳлантириш берди

Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси 30 сентябрда йиғилиб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга "қатъий" огоҳлантириш берди. Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилигида ўтган ...

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400