Тошкент шаҳрининг Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов Бахтиёр Султонович, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Эргашев Шавкатбек Турдиевич, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Шуҳрат Абдужабборовичлар ўз лавозимларига тасдиқланишган.

Раҳмонов Бахтиёр Султонович Олмазор тумани ҳокими;

Эргашев Шавкатбек Турдиевич Мирзо Улуғбек тумани ҳокими;

Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович Миробод тумани ҳокими этиб тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбаев жээнбековни қозоғистонга таклиф қилди (видео)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистон раҳбари Сўўронбай Жээнбековни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. (more…)

Петр порошенко  ўзбекистондаги элчисини вазифасидан озод қилди

Украина президенти Петр Порошенко мамлакатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченкони ўз вазифасидан озод этиш бўйича фармон чиқарди. Бу ҳақда “Халқ ...