«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун (янги таҳрирда) лойиҳаси ишлаб чиқилади

 «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун (янги таҳрирда) лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.

Қонун лойиҳаси:

фуқаролик масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутади.

Қонуннинг қабул қилиниши фуқароликка кириш ва чиқиш билан боғлиқ жараённи соддалаштириш асосида фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура масъул ижрочилар этиб белгиланган.

Лойиҳа 2019 йилнинг май ойида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади, Қонунчилик палатасида эса 2019 йил июнида кўриб чиқиши режалаштирилган.

Манба: «Xabar.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путиннинг охирги 6 йилдаги даромадларини эълон қилинди

Россия Марказий сайлов комиссияси ҳозирги президент ва президентликка номзод Владимир Путиннинг охирги олти йилдаги даромади тўғрисидаги маълумотларни маълум қилди. Бу ҳақида ...

Биз тинч яшашни истаймиз!

Россия ва Украина ўртасидаги зиддият кучайиб бораётганидан хавотирга тушган бошқа мамлакатлар аҳолиси норозилик намойишлари ташкил қилмоқда. Кеча Москва аҳолиси қўзғолди. ...

Турк хоқонлигидаги суд тизими ва жазолар

Турк хоқонлигининг Олий давлат суди “Ёрғи” деб аталган. Тарихий манбаларга эътибор қаратадиган бўлсак, туркларда қонун чиқарувчи ҳокимият бўлганлигини кўрамиз. Ёрғининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400