Бир томон зимистон, нариги томон чароғон

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини юқоридан туриб расмга олинса, худди Шимолий ва Жанубий Кореянинг фарқини кўрсатувчи машҳур суратни эслатадиган картинани кўрасиз. Бир томон зимистон, нариги томон чароғон, деб ёзмоқда телеграмдаги «davletovuz» канали.

Яқинда «Ўзбекэнерго» расмийси ҳам тан олиб айтдики, 90-йиллар билан солиштирганда электр ишлаб чиқариш ва истеъмол жон бошига ҳисоблаганда Ўзбекистонда пасайиш юз берган. Умуман олганда, электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтирмай туриб ЯИМ ўсишини таъминлаш замонавий дунёда имконсиз. Бир неча йил бурун бир хорижий эксперт электр ишлаб чиқаришни кўпайтирмай Ўзбекистон иқтисодий ўсишни қандай таъминлаётганини истеҳзо остига олганди.

Яқинда эса яна бир хорижий кузатувчи тўсатдан ўзларинг ишлаб чиқара олмаётган экансизлар, четдан электр импорт қилиб, сотса бўлмайдими, фойда-ку, деб қолди. Мантиқий тўғри савол, лекин жавобини тушунтириш жудаям қийин. Адам Смитдан бошлаш керак.

Унга қандай тушунтирасан, биздан электр ишлаб чиқариш, транспортировка, улгуржи ва чакана сотиш, импорт, экспорт – ҳаммаси бир қўлда, у монополист эканини. Монополист эса «статус кво»ни ҳечам ўзгартиргиси келмайди, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан ҳам, сифатни оширишдан ҳам манфаатдор эмас у.

Истеъмолчининг ягона қуроли бор ўзи, ишлаб чиқарувчини ундан воз кечиб жазолаш. Лекин  бу қурол монополистга келганда маъносини йўқотади.

P.S.: Андижонликлардан эса узр сўраймиз, свет ўчишда давом этаркан. Юқоридан берилган топшириқ 31 декабрь ва 1 январга таалуқли эмиш.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хоразмда эр-хотин ва 2 нафар фарзанди заҳарланиб вафот этди

2019 йил 22 октябрь куни соат 22.00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар ...

Фориш туманида чўпонни уриб, 215 бош қўйни ҳайдаб кетган жиноятчилар ушланди

ИИВнинг маълумотига кўра, Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни ...

Иркутскда ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди

Россиянинг Иркутскида тўрт метрдан ошиқ чуқурликда хандақнинг қулаши оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси тупроқ уюми тагида қолди, улардан бир нафари қутқарилди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400