КИТОБДА УЮШГАН ПОРАХЎРЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Кадастр бўлими бошлиғи Музаффар Каримов ва унинг ҳамтовоғи Бурхон Хусанов ҳамда Китоб туман ҳокими ўринбосарининг котиби Яшкалар 70 миллион пора олаётган чоғда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Иллюстратив сурат

Ҳозирда ушбу уюшган гуруҳ билан боғлиқ жиноятга доир тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеадан яхши хабардор шахслар мазкур ишда туман ҳокимининг қўли борлигини алоҳида таъкидламоқда. Китобликлар Музаффар Каримов ва Бурхон Хусановларнинг қинғирликларини яхши билишади. Чунки улар биргаликда жуда кўп одамларни чув туширган, сарсону саргардон қилган. Пулу пора эвазига ноқонуний ишларни қойилмақом дўндирган. Улар кимгадир қонуний тегишли бўлган ер участкаларга сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бошқаларга расмийлаштириб бериш орқали ҳам эл назарига тушган. Бундан ташқари, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ўртаҳол кишининг номига расмийлаштирилаётган нотурар ерни мўмай пул эвазига бадавлат киши номига тураржой сифатида расмийлаштиришга мардларча шайланишлари орқали довруқ қозонган. Расмийлаштириш ишлари ниҳоясига етиш арафасида турган бир чоғда кадастрчиларнинг айниб қолиши сабабидан хабар топган киши уларга укаси Кореядан келганлиги муносабати билан ўша бадавлат кишидан икки баравар кўп пул беражагини билдиради. Кадастрчилар рози бўлгач жабрланувчи ДХХга мурожаат қилади. Келишилган пулни кадастрчиларга  алақўйлиқлик Дилбар исмли аёл беради. Пуллар Бурхон Хусановнинг Кобальт русумли автомашинасининг орқасига жойлаштирилади. Китоб шаҳар автобазаси олдида уларни ДАН ходими билан биргаликда Республика ДХХ ходимлари тўхтатиб, автомашинани тўлиқ текширишади. Текширув жараёнида Кобальтдан 70 миллион сўм топилади. Махсус дориланган пуллар шу жойнинг ўзидаёқ мусодара қилинади ва оммавий ахборот воситасида уюшган порахўрлар гуруҳи қўлга олингани эълон қилинади. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Ушбу уюшган гуруҳ олдин ҳам бир неча марта қўлга тушган. Лекин шундай бўлсада очилган қозон қопқоғи кимларгадир “бер-бер” ва “қистир-қистир”лар эвазига ёпилган. Бу сафар мазкур уюшган гуруҳ билан республика ДХХ шуғулланаётгани таъкидламоқда. Ажабмас, бу сафар нафси ҳакалак отганлар, қинғир йўллар билан топган пуллари эвазига фарзандларини “ёғли” жойларга жойлаштиришга эришган Музаффар Каримов ва Бурҳон Хусанов кабилар устидан адолатли ҳукм чиқарилса.

Умида Бердиалиева

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Энди артистлар тўйдан топган даромадидан солиқ тўлайди

2020 йил 1 январдан қўшиқчилар, ҳа, ўша бирровга бориб, кўкида оладиганлар даромадидан солиқ тўлайди. Холис фикр каналининг манбасига кўра, ҳукумат даражасида бўлиб ўтган ...

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...