Мубин Мирзаев Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб “Турон24” маълум қилди.
Мубин Мирзаев шу пайтгача Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди. У бу лавозимга 2017 йилнинг августида тайинланганди.
Бироз аввал Давлат солиқ қўмитасининг аввалги биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев расман раис лавозимига тасдиқланганди.