Яшнобод туманига  Ҳожиакбар Тиллашайхов ва Сергели тумани Нозим Ҳусанов ҳоким бўлди

Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳожиакбар Тиллашайхов ва Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Нозим Ҳусанов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб “Турон24” хабар берди.

Халқ депутатлари Яшнобод ва Сергели туманлари кенгашининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ушбу масала кўриб чиқилган.

26 декабрь куни Тошкент шаҳрининг 4 тумани ҳокими вазифасини бажарувчилар расман лавозимга тайинланишганди. Хусусан, Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Эргашев ва Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Пўлатов, Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Муҳаммадхонов ҳоким этиб тайинланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фермер хўжалигининг ерини ҳоким олиб қўйишга ҳақлими?

Ўтган йиллар давомида халқимиз онгида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик деган тушунчалар шаклланди. Бу эса Конституциямизнинг 36-моддасидаги “Ҳар бир шахс ...

Милицияга олиб кетилган блоггер адҳам олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди. Хабарда ...

Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

Бугун, 3 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда. Қайд этилишича,  йиғилиш ...