Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 16,4 миллиард долларни ташкил қилди

Марказий банк 2018 йилнинг 9 ойи учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзини эълон қилди. Бу ҳақда “Кун.уз” маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,4 млрд. долларни ташкил қилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 14,5 млрд доллардан 14,7 млрд долларгача ошганди. Ташқи қарз учинчи чоракда 2018 йилнинг бошига нисбатан 4,2 фоиз ёки 664,3 млн. долларга ўсган.

Маълумот учун, давлат ташқи қарзи давлат томонидан жалб қилинган қарз ва давлат кафолати остида олинган қарздан иборат. Хусусий ташқи қарз хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан давлат корхоналарининг, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарзидан иборат бўлади.

Қуйидаги жадвалда жалб қилиш муддатлари бўйича ташқи қарз таснифланиши келтирилмоқда.

(Қарздорликни таснифлаш қарз олишларни сўндиришнинг бирламчи муддатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган).

2018 йилнинг 9 ойи учун жами қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келмоқда (1,1 млрд. долл.), шу билан бирга хусусий секторнинг қарздорлиги 466,2 млн. долларга камайган. Шундай қилиб, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарз олишларни жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолган.

«Таъкидлаш лозимки, 2018 йилнинг 9 ойи давомида хусусий сектор томонидан жами 536,3 млн. доллар миқдордаги ташқи қарз жалб қилинди. Қарзни жалб қилиш асосан банклар – 340,0 млн. долл., улардан 241,2 млн. долл. – давлат улушига эга банклар, 57,8 млн. долл. – нефть, газ ва энергетика сектори корхоналари, 25,3 млн. долл. – тўқимачилик соҳаси корхоналари ва 113,3 млн. долл. – иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналари хиссасига тўғри келади. Шунингдек, хусусий сектор қарзи бўйича 2018 йилнинг 9 ойи давомида 962,6 млн. долл. миқдордаги асосий қарз ва 225,9 млн. долл. миқдордаги фоизларнинг тўлови амалга оширилди. Давлат ташқи қарзи бўйича эса мос равишда 303,7 млн. долл. ва 122,8 млн. долл. тўлаб берилди. Бунда асосий қарзни сўндиришнинг сезиларли ҳажми нефть, газ ва энергетика сектори (645,8 млн. долл.), шунингдек банк (151,4 млн. долл.) ва телекоммуникация сектори (118,8 млн. долл.)га тўғри келмоқда. Нефть, газ ва энергетика сектори корхоналари томонидан 187,4 млн. доллар миқдордаги фоизлар тўланган», дейилади Марказий банк ахборотида.

2017-2018 йилларнинг 9 ойи учун ташқи қарз қолдиғининг ўзгариши қуйидаги диаграммада кўрсатилган.

Қуйидаги диаграммаларда қарзни жалб қилиш ҳамда асосий қарз ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган.

«2018 йилнинг 9 ойи учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотлар баён этилади. Мазкур маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича Қўлланманинг олтинчи нашрига (ТБҚ 6. ХВФ, 2009 й) ва халқаро валюта фондининг ташқи сектор статистикасини тузишда юзасидан берилган тавсияларига мувофиқ тайёрланди», дейилган Марказий банк ахборотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида йирик ер кўчкиси содир бўлди

Жорий йилнинг 8 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Ангрен кўмир конининг шимолий қисмида чамаси 20 миллион метр куб бўлган ер кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда «ЎзА» вилоят ...

“конвертация очилганидан сўнг ўқишимга пул тўлаёлмайдиган бўлиб қолдим”

  "Мен Украинанинг Днепр шаҳрида ўқийман. Ўзбекистонда конвертация очилганида сўнг биз, хориждаги ўзбекистонлик студентлар, қийналиб қолдик. Авваллари, банкдан 4 100 сўмдан ...

Сўм нима учун керак?..

  Айни пайтда доллар бозоридаги стрессли ҳолат кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўяётгани сир эмас. Куни кеча долларнинг қора бозордаги қиймати 7600 сўмдан ошди, одамлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400