Ҳокимиятга қайтолмаётган тўртинчи ҳокимият

Юзхотирлик, андиша, таниш-билишчилик — тараққиёт кушандалари. Ўзбекчиликда шундай хислату иллатларимиз борки, улардан воз кечолмаймиз. Гарчи буни ўзимиз истасак ҳам. Воз кечиш учун бетни “бетон” қилиб олиш керак бўлади.

Фото:Pressfeed. Журнал

Қайсидир сайтда бирор амалдор ҳақида негатив хабар чиқса, дарров қидириб қолишади. Ким ёзибди, нима мақсади бор экан, нега ёзади? Мен ўзи асли шунақаман шекилли, демайди, масалан.

Мисоллар келтиришимиз мумкин. Жумладан, Хабар.уз сайтида собиқ МХХ раиси Рустам Иноятов ёки диний блогерларнинг қамалгани ҳақидаги мақолалар ана шу хислату иллатлар “ишга солингач”, сайтдан ўчирилган.

Ёки яқинда Кун.уз сайтида шунақа нарса кузатилди. “Янги тарих. Шов-шувли ҳибслар еттилиги” номли мақолада йирик коррупция можаролари рейтинги тузилганди, бир соат турар-турмас, сайтдан “учирилган”.

Агарда юзхотирлик, андиша (қўрқув эмас), таниш-билишчилик иш бермаса, таҳдид, қўрқитиш кабилар ёрдамга келади. Бунисиниям эплашолмаса, индамай қўя қолишади, кучи етганлар билан “ишлайверишади”.

Масалан, Никита Макаренконинг ўша шов-шовли мақоласини олайлик. Маънавият ҳақидаги, эсладингизми? Ўша мақолани сайтдан олдириш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги роса уринган, лекин эплолмаган. Газета.уз ўчирмайман, билганингни қил, деган ва тўғри йўл тутган.

Журналистикани эркинлаштириш ўрнига баттар ботқоққа ботирмаслик керак. Журналистиканинг ҳам бошини силайдиган бирор корчалон чиқиб қолар. Бизни чинданам ҳимоя қиладиган ташкилот барибир пайдо бўлишига ишонамиз. Қачондир. Ахир ҳамма соҳада ислоҳот кетяпти-ку. Ҳар ҳолда шундан умид қиламиз.

Хайриятки, ўзимизни овутиш учун таскин топиб олганмиз: президентимиз доим журналистларни қўллаб-қувватлайди, уларга эркинлик беришни истайди. Журналистлар-да шуни хоҳлайди. Энди бошқа мутасаддилар шу истаклар йўлида бирлашиши керак. Улар ҳам хоҳлаши лозим.

Эй худо, ҳокимиятга қайтолмаётган тўртинчи ҳокимиятга Ўзинг мадад бер!

Манба: Телеграмдаги Zed News канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...

Қозоғистондаги портлашдан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота ...

Тошкент милицияси ҳайвонлар уриштиришни тақиқламоқчи

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва ҳайвонларни уриштиришга тақиқ жорий этиш бўйича ...