АБАШИДЗЕ Григол Григорьевич [1914.19.7(1.8), Чиатура-1994]-грузин ёзувчиси. Грузия ФА академияси (1979). Дастлабки шеърлари 1938 йилда матбуотда эълон қилинган. Илк поэмаси «Қора шаҳарда баҳор» 1938 йил, нашр этилган.
«Душманлар» (1941), «Георгий Олтинчи» (1942), «Байроқлар» (1943), «Енгилмас Кавказ» (1943) поэмаси ва бошқа асарлари 2-жаҳон уруши ҳақида. Абашидзе «Биринчи тбилисиликлар ҳақида афсона» (1959), «Уч даврга саёҳат» (1961) поэмалари, «Олтин узумзор» (1969) тупламига кирган шеърлари замонавии мавзуда. «Лашарела» (1957), «Узоқ тун» (1963), «Карнали» (1969) тарихий романларида Грузиянинг 13-асрдаги ҳаёти акс этган. Абашидзе Грузия Давлат гимни ҳам муаллифларидан.
Манба:ЎзМЭ