Ажария

АЖАРИЯ, Ажария Мухтор Республикаси— Грузия Республикаси таркибида. 1921 йил 16 июлда ташкил топган. Закавказьенинг жануби-ғарбида, Қора денгиз соҳилида жойлашган. Майдони 3 минг км2, аҳолиси — 385 минг кишига яқин (1999). Ажарияда 5 туман, 2 шаҳар, 7 шаҳарча бор. Пойтахти — Батуми шаҳри.

Табиати:

 Ажария денгиз соҳили паст-баланд, бошқа жойлари тоғли. Туркия билан чегара бўйлаб баланд Шавшет тоғ тизмаси ўтади. Месхети; Арсиян тизмалари ҳам бор. Ажария ҳудудида 500 м гача баландликда иқлим субтропик, тоғларда мўътадил совуқ. Пасттекисликда январнинг ўртача температураси 4°, 7°, июля а 20°, 23°, тоғларда январда — 2°, июлда 16°. Йиллик ёғин миқдори ички водийларда 1000—1400 мм.соҳилда 2400—2800 мм. Энг катта дарёси — Чорох; Батуми ш. яқинида Қора денгизга қуйилади.

Фото:otdyhaem.by

Бу дарёнинг юқори оқими Туркияда, унинг ирмоғи — Ажарисцкали Шарқдан Ғарбга бутун мамлакатни кесиб ўтади.

Фойдали қазилмалари: мис ва полиметалл рудалар, олтингугурт колчедани, ўтга чидамли тупроқлар. Тупроқлари тоғларда тоғ-ўтлоқ ва тоғ-ўрмон, денгиз соҳилидаги тоғ олдида қизил тупроқ.

Ҳудудининг 50% дан кўпроғи ўрмонлар билан қопланган. Тоғ ён бағирларида каштан, дуб, граб, арча, пихта, денгиз бўйида субтропик ўсимликлар (пальма, магнолия ва ш.к.) ўсади. Эвкалипт, бамбук ҳам учрайди. Кинтриши қўриқхонаси бор. Ахолиси. Ажарияда грузин (ажар)лар, шунингдек руслар, арманлар, украинлар ва бошқа яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 га 135,3 киши. Аҳолининг 48% шаҳарларда истиқомат қилади. Ажарлар тили грузин тили лаҳжаларидан бири ҳисобланади. Йирик шаҳарлари: Батуми, Кобулети.

Тарихи:

Мил. ав. 6—2-асрларда Ажария Колхида подшоҳлиги, сўнгра Ғарбий Грузия давлати таркибига кирган. 11—15-асрларда Ажария ҳудуди бирлашган грузин давлатининг бир қисми бўлган. 16-асрнинг 2-ярмида Грузиянинг заифлашуви сабабли Ажарияни Туркия босиб олди ва аҳоли орасида мусулмон динини тарқата бошлади. 1877—78 йилги Россия-Туркия уруши натижасида Ажария Россияга қўшиб олинди.

Фото:atsj.msk.ru

19-асрнинг 80-йилларида Ажарияда саноат ривожлана бошлади. 1897—1907 йилларда Боку — Батуми нефть кувури ётқизилди.

1918 йил апрелида Батуми, Ахалцихе, Ардаган ва Гуриянинг бир қисмини турк қўшинлари, декабрда эса бутун Ажарияни инглиз қўшинлари босиб олди. 1920 йил июлда улар ҳокимиятни меньшевикларга топширди. 1921 йил мартда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1921 йил июлда Грузия ССР таркибида Ажария АССР тузилди. 1990 йил декабридан Ажария Мухтор Республикаси.

Хўжалиги:

 Қишлоқ ҳўжалиги Ажария иқтисодиётининг асосини ташкил қилади. Субтропик зироатчилиги, айниқса цитрус мевалари етиштириш ривожланган. Маккажўхори асосий қишлоқ ҳўжалиги экини ҳисобланади. Боғдорчилик, токчилик, тамакичилик катта ўрин олади. 1949 йилдан Ажариянинг бутун соҳил бўйларига чой экила бошлади. Чорвачилик, паррандачилик, пиллачилик, асаларичилик, соҳилда балиқчилик билан шуғулланилади. Саноат корхоналарининг аксарияти Батуми шаҳрида жойлашган. Шаҳарнинг кўпчилик аҳолиси портда ва Қора денгизнинг шарқий соҳилидаги нефтни қайта ишлаш заводида ишлайди. Ажарияда машинасозлик, кемасозлик, тахта тилиш, ёғочсозлик, фанер ва мебель фабрикалари, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари, бир неча йирик чой фабрикаси бор. Батуми кофеин заводи машҳур.

Фото:Новости-Грузия

Электр энергиянинг ягона маҳаллий манбаи Ажарисцкали ГЭСи, шунингдек бир неча иссиқлик электр стяларидир. Ажария ҳудудидан Батуми — Боку темир йўли. Батуми — Самтредиа, Батуми — Ахалцихе автомобиль йўли ўтади. Асосий денгиз порти — Батуми шаҳрида Ажарияда Батуми, Махинжаури, Цихисдзири, Бешуми, Кобулети, Яшил Бурун курортлари бор. Ажария четга нефть маҳсулотлари, янги ва консерваланган цитрус мевалар, чой, ҳўл мева, узум, тунг ва эфир мойлари, тамаки маҳсулотлари, чой ва вино саноати учун асбоб-ускуна, фанер, мебель чиқаради. Четдан металл, асбоб-ускуна, қурилиш материаллари, ун, тўқимачилик маҳсулотлари олади.

Маданияти:

Ажарияда барча турдаги умумий таълим мактабларида 65 мингдан ортиқ ўқувчи ўқийди. Ўрта махсус ўқув юртлари, Батуми денгизчилик академияси, Батуми университети, Батуми политехника институти, аквариум, дельфинарий, и.т. муассасалари, ботаника боғи, оммавий кутубхоналар, клуб муассасалари, кино қурилмалар бор. Грузин ва рус тилларида газета чиқади. Радиоэшиттириши ва ретрансляция телекўрсатуви мавжуд.

Фото:Фишки.нет

Ажария адабиёти — грузин адабиётининг таркибий қисми. Ёзувчилардан М. Варша-нидзе, 3. Горгиладзе, П. Лория, Н. Ма-лазония, Ш. Роква, П. Руруа, Ф. Халва-ши, Г. Салуквадзе, А. Шервашидзе ва бошқа уни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшганларАжария меъморлик обидалари: Гониадаги қалъа, Византия давридан қолган Цихисдзиридаги Петр қалъа-шаҳри (6-асрда асос солинган), Тамарисцихе қалъаси, Схалтдаги ибодатхона (13-аср), Махунцети, Дандало, Сапуткретидаги бир аркали кўприклар ва бошқа Ажарияда қадимдан амалий безак санъати (ёғоч ўймакорлиги, зарб қилиш, каштачилик) ривожланган. Кейинги йил ларда профессионал санъат ўсди (рассомлар Ш. Холуашвили, С. Артме-ладзе, X. Инаишвили; ҳайкалтарошлар Т. Чантуриа, М. Болквадзе ва бошқа). Батумида Давлат қўшиқ ва рақс ансамбли, халқ ижоди уйи, мусиқа хореография жамияти бор. 1937 йилдан Батумида И. Чавчавадзе номидаги театр ишлаб турибди. Театрдаги Ю. Кобаладзе, А. Мгеладзе, Н. Тетрадзе каби машҳур артистларнинг ижоди диққатга сазовор. 1980 йилдан қўғирчоқ театри, 1993 йилдан опера театри ишлайди. Батуми шаҳридаги ўлкашунослик музейида Ажария аҳолиси этнографиясига оид буюм ва ашёлар мавжуд.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилнинг рамазон ойи таҳминан 6 майда бошланади

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 майга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Рамазон ойи ...

Бангладешдаги сув тошқинлари оқибатида 42 киши ҳалок бўлди

Бангладешда денгиз сатҳига яқин ҳудудларда содир бўлган кучли сув тошқини оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлди. Соғлиқни сақлаш хизмати бош бошқармаси маълумотларига кўра, ...

Зойир мирзаев қашқадарё вилояти ҳокими бўлди

Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400