Хушхабар: Фарғона водийсида газ таъминоти яхшиланади

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси 2019 йилни иссиқ хонадонларда кутиб олади, деб хабар бермоқда «Ўзтрансгаз»​ АЖ раиси Баҳодир Эшмуратов.

Бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво ҳарорати пасайганда, табиий газ босимининг тушиб кетиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги, айниқса водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланганди. Бу масала аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлиб, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар марказида бўлмоқда.

«Ушбу муаммони ҳал этиш, одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан музокаралар ўтказилиб, унинг натижаси ўлароқ Фарғона водийси истеъмолчиларини бир маромда ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди», – дея хабар берилмоқда.

Бугун, 31 декабрь кунидан эътиборан келишувга асосан Фарғона водийси истеъмолчиларига газ етказиб бериш бошланди.

«Янги 2019 йил Фарғона водийси истеъмолчилари учун қутлуғ келадиган бўлди. Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан эришилган келишувга асосан Газли-Чимкент-Тошкент-Пунгон йўналиши бўйича табиий газ тўғридан тўғри Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилади. Бу водийдаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди», – дейди «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Эшмуратов.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Фарғонада газ ва узлуксиз электр энергия таъминотидан маҳрум маҳаллий аҳоли қандай турмуш кечираётгани ҳақида махсус репортаж эълон қилинганди. Ундан ташқари, декабрь ойи иккинчи ўн кунлигидан буён автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги тирбандликнинг сабаби ҳам паст босимдаги газ таъминоти билан изоҳланганди.

Манба: «KUN.UZ»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайдовчилар норози. урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли ...

Оав: тожикистон ва ўзбекистон ўртасида виза режими бекор килинади

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган. ...

Иибб раҳбарининг айтишича, «жиноятчиликнинг 50 фоизга тушиши — мирзиёвнинг сиёсати» экан

Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда жиноятчилик даражасининг кескин пасайгани — президент Шавкат Мирзиёев сиёсати натижасидир. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев сешанба ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400