Саждадан қутилишми ёки айтмасдан илож йўқми?

22 декабрда Республика Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон  Хотин-қизлар кўмитасининг  ҳисобот-сайлов конференциясида юртдошларимизнинг   “Ишлаш учун бошка давлатга кетиши  нима учун?  Чунки биз шу ерда шароит қилиб беролмаганмиз. Топган гапимиз шу бўлди :”чет элга ишлашга кетган одам дангаса” эмиш… У холда дангаса бўлмаган одамга мана шу ерда иш таклиф қил.

Кейин- бу бошқа гап, – дейди.

Бош вазир нимани назарда тутаётганлиги сир эмас.

2013 йили июнида ўша пайтдаги  президент Ислом Каримов Жиззах сафарида : “дангасалар , деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супирадиганларни. … одам жирканадики, ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун  ўша ёкка бориш керак экан. Ха, Ўзбекистоннинг ўзида ҳеч ким очликдан ўлаетгани йўқ, барака топгур!  .. Бунақаларни дангаса дейманки, … у ёкка бориб шарманда қилади ҳаммамизни.

Шубҳа йўқки, Республика ҳукумати раҳбари  юқоридаги сўзларини самимий айтди. Бунга кейинги вақтлардаги амалга оширилаётган  ишлар, айниқса юборилган ва юборилаётган хато -камчиликларни очик-ойдин айтиш имконияти яратилаётгани мисол бўла олади.

Лекин масаланинг иккинчи томонини оладиган бўлсак, бутун халқини “дангаса” деб атаган, ва хозирги кунда чет мамлакатларда ишлаётган икки ярим миллиондан ортиқ ўзбекистонликлардан  “жирканадиган” собиқ ва марҳум президентга нега  пойтахтда осмонўпар хайкал қўйилган?

Бир пайтлар, хали  совет даври тугамасидан олдинроқ, СССР ёзувчилар  уюшмаси нашри бўлган ” Литературная газета”да Иттифоқ юрак хирургияси Маркази директори, академик Амосов мақола бериб, гап орасида  “халқ дангаса бўлиб қолди” дея ёзганди.

Камина ўшанда ҳурматли академик фикрига қўшилмай, халқ ҳеч қачон дангаса бўлмайди, фақат  меҳнатига лойиқ  ҳақ тўланмаганидан ишлашни хоҳламайди, дея эътироз хати ёзган эдим  таҳририятга.

Лекин  Каримов бошчилигида бутун Ўзбекистонни тоталитар қамровга олган муҳитда хатто “Қизил империя” давридагидан ҳам даҳшатли қўрқув  ҳукумрон эди мамлакатда.

Камина, эҳтимол, озодликдан маҳрум қилиниб, сохта айб билан  қамоққа ташланмаганимда, Каримовнинг юқорида айтганим чиқишига, худди Амосовга қарши ёзганимдек, фикр билдирардим-ми…

Мамлакат янги президенти  Мирзиёев ҳам, бошқада қатор зиёлилар ҳам бир-неча марта сўнгги чорак асрдан ортиғроч Ўзбекистон ҳаётига ўз муносабатларини билдирдилар.

Муносабатлар эса  ўта салбий эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Биз, яъни  Ўзбекистон халқи, хали  ўзимиз узоқ муддат тимдалаган ярани  аввалгидан ҳам кўпроқ вақт даволаш билан овора бўламиз.

Доимийги , нима қилмоқ керак, деган саволга келсак, пойтахт Тошкентда “Ўзбекистон тарихи аллеяси” (ёки бошқача номда) ташкил қилиш ва у ерга Ўзбекистонни бошқарган  барча  биринчи раҳбарларнинг  бюстларини қўйиш керак. Токи , ҳар бир ўзбекистонлик у ерга борганида, ўз  иймон-эътиқодидан келиб чиқиб,улар ким ва биз киммиз, дея фикр қилсин.

Ўтганларни ёмонлаш мусулмончиликдан эмас. Қадимдан қолган гап бор: ” Халқ қандай бўлса, ҳокимлари ҳам шундай бўлади”.

Бир сўз билан айтганда, айбдорни излаш билан овора бўлмасдан, бутун куч ва имкониятларимизни юборилган хатоларни тўғрилашга, янги марралар йўлида баҳамжихат сафарбар бўлишга йўналтиришимиз лозим.

Солижон Абдурахмонов. Қорақалпоғистон.

“Бирдамлик” партияси бошқарув кенгаши аъзоси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Манғистаудаги портлашда ўзбекистонлик жароҳатланди

6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош ...

Ўшда олтин контрабандасида гумонланган ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Ўш халқаро аэропортида 2 килограммга яқин тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар ...

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси истеъфо сўраб ариза ёзди

Ўзбекистондаги энг қудратли генераллардан бири сифатида танилган Давлат Солиқ қўмитаси раиси, 71 яшар Ботир Парпиев истеъфога чиқиш ҳақида президентга ариза топширган. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400