1-январдан бошлаб ногирон болаларнинг ота-оналарига 4900 сомдан ойлик берилади

Ногирон болаларни боққан ота-оналарга 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб 4900 сомдан берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек Кочкоров маълум қилди.

Иллюстратив фото

– 1-январдан бошлаб ота-оналарга беш минг сомга яқин суммадаги ойлик берилади. Кейин катта ёшли биринчи гуруҳ ногиронларини қараган одамларга ҳам келажакда имкониятига яраша ойлик тўлашни кўриб чиқмоқдамиз, – деди у.

Маълум бўлишича, ногирон боласини боққан ота-онанинг меҳнати давлат томонидан расмий тан олиниб, кейинчалик нафақага чиқиш имкониятлари ҳам қаралган.

Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг маълумоти бўйича ҳозирда мамлакатда 29,9 минг имконияти чекланган бола яшайди. Улардан 6 минг нафари доимий қаровга муҳтождир. Қирғизистонда имконияти чекланган болаларни тарбиялаган ота-оналарга ойлик тўлаб бериш, болани қараган йилларини меҳнат дафтарчасига ёзиш ҳақидаги муаммо 15 йилдан буён кўтарилиб, аммо масала ҳал бўлмай келарди.

 

Мирзоулуғбек Каримов тайёрлади

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади

Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда «Podrobno»га таяниб “Хабар.уз” сайти ёзмоқда. ...

83 ёшли қайнонасини тепиб жароҳатлаган келин қўлга олинди

Келин эри билан жанжаллашаётган пайт ажратмоқчи бўлган қайнонасини тепиб юборган Фото:storyfox Қашқадарёда 2018 йил 7 октябрь куни келин 85 ёшли қайнонасини тепиб ...

Бухорода алимент тўламаган 6 нафар шахсга 15 сутка қамоқ жазоси берилди

Мажбурий ижро буюроси Бухоро шаҳар бўлими томонидан икки ойдан ортиқ муддатда алимент тўловларини тўламаган 6 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 474-моддасига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400