Осиё кубоги: мезбонлар сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги баҳс  ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйин дастлабки дақиқаларида мезбонлар кутилганидек фаол юришларни амалга оширишди, бироқ улардан наф чиқмади. Танаффусгача баҳрайнликларда ҳам саноқли имкониятлар бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчисидек ўртача темпда бошланди. 78-дақиқада меҳмонлар кам сонли ҳужумларидан бирини гол айлантиришди: Муҳаммад ал Ромайҳи рақиб ҳимоясида юзага келган палапартишликдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.

Шундан сўнг амирлик футболчилар рақиб жарима майдони томонида босимни оширишди. 86-дақиқада ҳакам Баҳрайн дарвозаси томон пенальти белгилади, уни Аҳмад Халил голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

ОСИЁ КУБОГИ, 1-ТУР

БАА – БАҲРАЙН 1:1 (0:0)

Голлар: 0:1 – 78 Ромайҳи, 1:1 – 88, пенальти Халил.

БАА: Холид Исса, Халифа Ғаним, Жума ал Саъди, Солиҳ Исса, Бандар Муҳаммад, Ҳассан Салмин, Амир Абдулраҳмон, Халфан Муборак, Ҳамис Исмоил, Исмоил ал Ҳамадий, Али Мабхут.

Баҳрайн: Сайид Алавий, Али Жума, Волиб ал Ҳаям, Ҳамид ал Шамсан, Сайид Иса, Али Мадан, Сайид Дҳия, Комил Аласвод, Али ал Соъфи, Муҳаммад ал Ромайҳи, Жамол Рашид.

 

Манба: www.uff.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон 2030 йилда ҳар бир сигирдан ўртача 3,7 тонна сут олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда 2030 йилда сигирлардан сут соғиб олишни ўртача 60% га ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ...

Ақш ўзбекистон доҳил 10 мамлакатни диний эркинликларни бузувчилар рўйхатига киритди

Қўшма Штатлар Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни виждон эркинлигини бузиш ва диний эркинликларни бўғиш муносабати билан “алоҳида хавотир уйғотувчи” 10 та мамлакат ...

Солиқдан қарздор санъаткорлар рўйхати эълон қилинди. улар орасида ўзбекистон халқ артистлари ҳам бор

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400