Гўшт, гуруч, ёғ ва картошканинг энг қиммати қайси вилоятларда экани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди. Маълумот 2019 йил 4 январь ҳолатига (1 кг. сўмда) тақдим этилган.

Фото:GTN.uz

Маълум бўлишича, мол гўштининг энг қиммати Чирчиқда – бир килограмм учун 52 минг сўм. Энг арзон – Нукусда (26 минг сўм).

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентда – 46,6 минг сўм. Энг арзони – Жиззахда – 28 минг сўм. Шунингдек, пойтахт картошка (3,7 минг сўм), пиёз (1,9 минг сўм), сабзи (3,4 минг сўм), тухум (7,8 минг сўм – 10 донаси), гуруч (19,6 минг сўм) нархи бўйича «етакчи»га айланди.

Шу билан бирга, Тошкентда баъзи маҳсулотларнинг нархи энг арзон ҳамдир. Масалан, пойтахтда нафақат энг қиммат картошка, балки энг арзони ҳам бор – 1,2 минг сўм. Пиёз нархида ҳам шуни кузатиш мумкин – 500 сўм.

Энг арзон сабзи Наманганда – 900 сўм, гуруч – Гулистонда (4 минг сўм), ўсимлик ёғи – Андижонда (1 литр учун 8,5 минг сўм). Ўсимлик ёғининг энг қиммати Жиззахда – 13,3 минг сўм.

Энг арзон шакар Гулистонда – 4,5 минг сўм. Бошқа ҳудудларда, жумладан, Нукус ва Тошкентда, у 5,5 минг сўм туради.

Қайд этилишича, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.

Манба: «KUN.UZ» сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилди

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги «Чашмаиҳофизон» темирйўл станцияси яқинида 1 майга ўтар кечаси «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ...

Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ...

Лотин алифбосига қачон ўтамиз?

Кўз очиб юмгунча 2017 йил ҳам ниҳоясига етди. Ўтган йилда мамлакатимизда қатор янгиликлар рўй берди. Давлат раҳбари якунланган йил давомида кадрларни жой-жойига қўйиш ...