Габонда давлат тўнтариши юз берди

Габон ҳарбийлари демократияни тиклаш мақсадида Африкадаги ушбу давлатда ҳокимиятни қўлга олганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб «Дарё» нашри  хабар бермоқда.

Фото:UDF.by

Қуролли кишилар Габон пойтахтида давлат радиостанциясини эгаллаб олди, кейинчалик давлат телевидениеси эфирида халққа мурожаат ўқиб эшиттирилди.

Мурожаатни ўқиб берган лейтенант Келли Ондо Обианг ўзини «Габон ҳарбийлари ва махсус хизматлари ватанпарварлик ҳаракати» етакчиси деб атади ва давлат тўнтариши 2016 йил августида «ёш ватанпарварларни ўлдирганлар»га қарши қаратилганини таъкидлади.

Габоннинг амалдаги президенти 59 яшар Али бин Бонго Ондимба ҳокимиятни мамлакатни 1967 йилдан 2009 йилгача бошқарган отаси Умар Бонгодан мерос қилиб олган. У 2009 йилда сайловларда ғолиб чиққан, 2016 йил августида эса янги сайловларда ҳам муваффақият қозонганини эълон қилганди. Бироқ мухолифат ушбу сайлов натижаларини тан олмаган ва мамлакатда оммавий тартибсизликлар рўй берганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура: «2017 йилда 51 260 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилган»

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродовнинг ҳисоботи эшитилди.  ...

Зеленский: «донбасснинг тақдири северодонецкда ҳал қилинади»

Северодонецк шаҳри учун бўлаётган жанг Донбасснинг тақдири учун ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба оқшомидаги мурожаатида атди. ...

Элмурат хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқармасининг раҳбари бўлиб ишлаган Элмурат Хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400