Йўталнинг давоси борми?

         Бисмиллохи рахмонир рохийм.

ЙЎТАЛНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?Нафас олиш системаси организм билан ташқи мухит ўртасида газ алмашинишини таъминлаш вазифасини бажаради. Бу системага бурун бўшлиғи, хиқилдоқ, трахея (кекирдак ва бронхлардан таркиб топган хаво ўтказиш йўлларидан) хамда ўпка пуфакчалари-альвеолаларидан иборат респератор бўлимларидан ташкил топган. Биз биринчи галда хиқилдоқни кўриб чиқсак, у нафас йўлининг бурурндан кейинги қисми бўлиб, овоз пайдо қилувчи апарат хамдир.  Хиқилдоқ бўшлиғи қум соатига ўхшаб юқори ва пастки қисмлари кенгайган. Хиқилдоқнинг пастки кенгайган қисми аста – секин торайиб кекирдаккача давом этади. Кекирдак хиқилдоқнинг давоми бўлиб, узунлиги 9 – 11 см келадиган найдан иборат. Кекирдакнинг орқа томонидан қизил ўнгач ўтади, чап ва ўнг ёнларида бўйиннинг катта қон томирлари ва нервлар жойлашади. Кекирдак 16 – 20 та ярим халқа шаклидаги тоғайлардан тузилган. Кекирдак тўртинчи, бешинчи кўкрак умуртқалари сохасида икки бронхга бўлинади. Ўнг ўпкага кирган бронх уч бўлакка чап ўпкага кирган бронх  икки бўлак бронх  тармоғига бўлинади. Ўпкалар кўкрак қафаси бўшлиғида жойлашган.

Маълумки табиат ритмлари ер куррасидаги борки мавжудотларнинг хаёт-момотларини белгилаб боргувчи жараёнлардир. Улар табиий ходисаларни бошқарадилар ва инсонлар умрларини белгилайдилар. Охирги 10 йилларда ўтказилган  тадқиқотлардан маълум бўлдики, инсон организми фаолиятлари хам  ана шу жараёнлар билан (ерни ўз ўқи атрофида айланиб туриши, ерни қуёш атрофида айланиши, ойни ер атрофида айланиши ва х.к.лар) чамбарчас бевосита алоқадор экан. Хусусан, биологик соатлар организмнинг деярли барча  хаётий мухим вазифаларни бошқариб турадилар; масалан, тана харорати ёки ухлаш ритми ёхуд юрак ва буйрак фаолиятларини сутка давомида ўзгариб туришлари шулар жумласидандирлар. Демак, ички касалликлар семиотикасини ўрганишда  ва тахлил қилишда мазкур хронобиологик табиий жараёнлар албатта инобат қилинишликлари керак. булар ўпка ва нафас йўлларига ҳам таалуқлидирлар ёхуд нафас аъзолари  хасталикларининг асосий аломатлари бўлмиш, йўтал, балғам ташлаш ва қон туфлашларнинг семиотикасини ўрганиш учун улар хақида замонавий тасаввурларга эга бўлиши лозим.

Тадқиқотлардан исботлашича, куннинг ярмига бориб ўпка рецепторлари миқдори ортади, тонг сахар паллаларида эса, аксинча камаяди. Бундан ташқари, ёз ойларида рецепторлар зичликлари ортиб, қишда эса  камаяди. Нафас йўлларининг кучли кенгайишлари кундузи соат 3-4 лар орасида кузатилади, роппа-роса 12 соатдан кейин эса, яъни саҳарги соат 3-4 ларга бориб улар торайишга мойиллик пайдо бўлади.

Бундай ва шу каби  бошқа  хроноболик тарзда нафас йўлларини ўзгариб туришлари бўлса ўпка –бронх касалликлари симптом ва синдромлари генозлари аксарият холларда турлича талқинланадилар. Уларни жумладан, йўтал, балғам ташлаш ва қон туфлаши тадбирларини тез ва мўлжалли амалга ошириш имкониятини беради, хавфли асоратларни бартараф қилади.

Нафас йўлларига юқори нафас йўллари (бурун, буруннинг ёндош бўшлиқлари, ветахиев найчалари, оғиз бўшлиғи ва бурун-халқум) ва (қуйи нафас йўллари хиқилдоқ, кекирдак ва бронхлар) киритилади. Биринчисининг асосий вазифаси олинаётган хавони тозалаб бериш, уни намлаб ва иситиб боришдан иборат бўлса, иккинчи қисмининг бош вазифаси бўлиб, фонациз хавони намлаш ва иситиш хамда йўтал рефлексларини хосил қилиб бориш кабилар хисобланадилар.

Нафас аъзолари тизимида махсус функционал йиғилмалар тарқалиб жойлашган бўлиб, улар ўпканинг ўз-ўзидан тозаланиб таъминлаб борадилар, бу жараён бронхларнинг фаолияти номи билан фанга маълум. Шифокор амалиёти учун айнан ахамият касб этувчи мазкур жараён хилпилловчи эпитолиялар ва шиллиқ қаватлар безлари  бронхларнинг перистальтик фаолиятларига хамда йўтал рефлексига бевосита боғлиқ  холда юзага келади. Йўтал  рефлекслари эса рецептор худудларини (“туссиген худудлари”) таъсирланишлари туфайли келиб чиқадилар.

Нафас аъзолари касалликларига чалинган беморлар шикоятига тўхталиб ўтсак: беморлар кўпинча кўкрак қафасидаги оғриқдан қуруқ йўтал ёки балғам кўчишидан, қон тупуриш, нафас қисиш, бўғилиш, тана хароратининг кўтарилишидан ва умумий дармонсизликдан шикоят қиладилар.

Шуларнинг ичида биз халқимизда кўп учрайдиган йутал хақида тўхталиб ўтсак. Йўтал – бу рефлектор акт бўлиб, ўпка касалларининг энг кўп учрайдиган белгиларидан биридир.

Йўтал-мураккаб рефлектор жараёнлар натижасида келиб чиқадиган шаклан ўзгарган нафас бўлиб, кўплаб учраб турадиган кардиореспирптор симптомлардан  биридир. У нафас йўлларида ёт жисмларни  пайдо бўлиши ёки уларни ташқаридан тушиб келиши (суякчалар, писта пўчоқлари, овқат заррачалари, тангалар ва б.қ.), ёхуд яллиғланиш ёки бошқа патологик жараёнлар туфайли хосил бўлган чиқиндилар (балғам, йиринг, қон, шиллиқ ва б.қ.) билан хаво йўлларини тиқилиб қолиши туфайли чақирилади. Бу вақтда бронхиал мушаклар  қисқариши оқибатида чуқур нафасдан сўнг олинган хаво зарб билан туртқисимон тарзда чиқарилади.

Йўтал ўзига хос химоя воситасидир, чунки унинг ёрдамида мукоциляр клирес мувозанатини мувофиқлаштириб туриш учун зарур омил таъминланади-бронхиал секретлар чиқариб турилади ва  бундан ташқари хаво йўлларидаги ёт жисмлар хам бартараф қилинади. Йўтал кучи билан чуқур нафас  олиш рўй беради,  овоз бойламлари бирикадилар диафрагма бўшашади, нафас мушаклари тонуслари ортади. Буларнинг хаммаси қўшилиб кўкрак ички босимининг кучли ортиб кетишини чақиради. Овоз бойламларини очилиши билан ҳаво  оқими катта тезликда тор трахея ва очилган овоз бойламлари орқали интиладилар. Атмосфера босими ва кўкрак ички  бўғимлари ўртасидаги тафовут кучаяди ва бу йўтал пайдо бўлишига олиб келади.

Давомийлигига кўра  йўтални 3 тури тафовутланади: доимий йўтал, ўқтин-ўқтин  бўлиб турадиган йўтал ва дапкир-дапкир тутадиган хуружсимон йўтал.

Доимий йўтал асосан юқори нафас йўлларининг яллиғланишлари учун характерли бўлиб, у сурункали бронхитларда, хиқилдоқ ёки кекирдакни сурункали касалликларида ва юрак касали бор беморларда ўпкада қонни димланиб қолиши каби холатларда кузатилади. Бундай йўтал нисбатан кам учрайди, лекин зикр қилинган касалликларда ва яна бронхоэктазларда хосил бўла бошлаган даврда, бронхоген ўпка ракида, ўпка ракининг кукс оралиғи лимфа безларига метастазларида ва ўпка силининг айрим турларида хам ташхисий озуқа бўлиб, ахамият касб этади.

 Бу йўталдан фарқли ўлароқ ўқтин-ўқтин бўладиган йўтал ё сутканинг  фақат маълум бир  пайтларида ёки гавданинг маълум вазиятларида вужудга келади (балғамларни ўпка бўшлиқларидан қичиши-ўпка йирингли касалликларида ёки бронхоэзияларда). 2 чи холатларда ўпка  бўшлиқларидан балғам бронхларга қўйилади ва уларнинг шиллиқ қаватларини қитиқланишлари натисида йўтал рефлекси чақирилади. Ўқтин-ўқтин  тутадиган йўтал йўқ кишиларда совуқ хаво билан нафас олганда ёки кўрпача ўтказилганда то у исигунигача бўлган  вақт давомида чекувчи хамда ароқхўрлрда тонг сахарлари кузатилади ва яна тун давомида нафас йўлларида балғамларни тўпланиб қолиши сабабли ўпка эмфиземаси ва сурункали бронхитларда хам пайқайди.

 Дапкир-дапкир бўладиган хуружсимон йўтал кўкйўтал учун характерлидир. Бунда азобли йўталдан кейин хуштаксимон, узун ва жарангли чуқур нафас олиш кузатилади. У торайган овоз ёриғи орқали хавонинг  ўтиши туфайли хосил бўлади.

Нафас йўлларига тушган ёт нарсалар (овқат бўлаклари, тугмалар ва бошқалар) шенингдек уларда тўпланган шиллиқ йиринг ва қон йўталганда ташқарига чиқариб юборилади. Бунга чуқур нафас олиб, сўнгра кучли нафас чиқарилиб эришилади. Йўтал қуруқ ва нам бўлади. Қуруқ йўтал одатда ларингит, трахеит, бронхит, бронхиал астма каьиларда кузатилса, нам йўтал, яъни бронх йўлларининг шиллиқ қавати яллиғланиб, қийинлик билан кўчадиган балғам хосил бўлади. Бу касалликлар жумласига, яъни балғам билан келадиган касалликларга сурункали бронхит, ўткир зотилжам, ўпка сили , ўпка тўқимасининг йиринглаши каби касалликларда кузатилади. Бунда беморлар кунига 200 г дан 1000 г гача балғам ажратадилар. Овоз тирқиши зарарланганда яна сил , захм, парез кабилардан қайтувчи асаб толаси эзилиши сабабли йўтал овозсиз бўлади. Беморлар асосан қуруқ йўталдан, томоқда ва тўш сохасида қирилиш ёки оғриқдан, эт увишиши, тана хароратининг кўтарилиши, умумий холсизлик, товуш бўғилиши, тумов борлигидан нолийдилар.

Бундай   беморлар касаллик аломатларини сезган захоти мен тумов ёки грипп бўлиб қолдим деб ўйлашмасдан участка шифокорига ёки яқин атрофдаги шифокорга учрашлари зарурдир. Касалликка кўпроқ уйда даво қилинади. Бемор ўзини иссиқ – совуқдан сақлаши лозим. Шамоллашга қарши, оғриқ қолдирувчи дори – дармонлардан, шифокор тавсияси билан истеъмол қилгани маъқулдир. Халқ табобати қуйидаги усуллар билан йўталга даво қилинади: бронхит, ларингит, тўхтовсиз йўталда бир стакан ёнғоқ мағзини майдалаб икки дона алоэ баргини қиймалагичдан чиқариб, бир стакан асал ва 100 гр спиртга аралаштиринг. “Малхам” дорини бир соатдан сўнг қабул қилаверасиз. Кучли йўталда хар икки соатда бир ош қошиқдан, меъёридаги йўталда бир ош қошиқдан 3–4 махал, болаларга эса бир чой қошиқдан берилади. Болаларга тайёрланганда спирт қўшилмайди. Ёки бўлмса пиёзни олиб қирғичдан чиқариб, унга озроқ шакар сепиб аралаштирилади, сўнгра истеъмол қилинса, сизни қийнайдиган йўтал чекинади.Агарда сиз сигарет чекиб юриб йўталга мубтало бўлган бўлсангиз, ундай пайтда ховлиларда ўсадиган гулхайридан 2–3 дона илдизчасини узиб, ярим литр сувда 15 дақиқа қайнатиб, тайёт бўлган дамламани кун бўйи чой ўрнига ичиб юрсангиз фойдасини тезда кўрасиз. Ёки бўлмаса уй шароитида оддий шакардан олиб, уни сирли идишга солиб, иккинчи сирли идишда бир литр сув  қайнатиб биринчи идишдаги 3–4 қошиқ шакарни эритинг. Шакар жигарранг тусга киргандан сўнг устидан иккинчи идишдаги қайноқ сувни қуйиб аралаштирилади.

Дори сиз учун тайёр. Уни 1 кунда 3-4 махал 100 гр дан хафта давомида ичинг. У хам бўлмаса доим қизил пиёздан 1 шишага тўрғаб уни тўлдиринг.  Оғзини беркитиб шиша идиш сиртига хамир суртиб духофкага қўйинг. Шиша сиртидаги хамир қизариб пишгач, оловни ўчириб шишани совишини кутинг, кейинг пишган хамирни олинг.  Тайёр бўлган “Малхам”дан  1-кунда  3-4  махал овқатдан олдин қабул қилиш керак. Агар уйингизда спирт узум виноси бўлса, ундан 200 гр олиб, унга аччиқ қалампир солиб, 20 дақиқа қайнатасиз. Кечаси ётиш олдидан бу қайнатмани илиқ холда ичиб, ўраниб ётсангиз, жуда терлайсиз, натижада йўталдан фориғ бўласиз. Ухам бўлмаса, каттароқ олмани 1 бош пиёз билан 1 соатча паст оловда қайнатасиз. Сувни сузиб тиндирасиз, илиқ холатда кунига ярим пиёладан бир неча бор ичасиз. Бу қайнатма  нафас йўлларини даволаб, йўтални тўхташиш билан бирга ошқозон-ичакларни хам тозолайди. Беморни  ўпкасидаги  хилтларни тозалаб шамоллашни йўқатади.

Ёки бўлмаса чойнакни қайнақ сувда чайиб унга бир чой қошиғида асал ва бир чимдим  мурч солиб дамлайсиз.Бу чой қошиқ ёш болаларни шамоллашда яхши наф беради.Мабода сиз тез-тез шамоллаб турсангиз уй шароитида қуйдаги усулни қўлланг:беш олти бўлак саримсоқ пиёзни майдалаб ,бир стакан сув билан қйнатиб аралаштириб уни совутиб  бир чой қошикдан бир неча маротаба истемол қилинг.Ёки беш ўн бўлак саримсоқ пиёзни икки стакан сув билан беш дақиқа қайнатинг сусгичдан ўтказиб табга кўра асал солиб,бир кунда бир неча маротаба ичинг.Уйингизда атиргул бўлса ,уни баргидан йиғиб олиб салқин жойда қуритинг,албатта бу ишни ёз пайтида қилинг,сўнгра қуритилган баргдан олиб 50 грамни 0,5 ошхона сиркасига тиндириб қўйинг. Тайёр бўлган махсулотни  бир қошиғини 1 стакан сувга аралаштириб, бурун ва тоиоғингизни чайиб турсангиз, касаллик умуман сизга яқинлашмайди, бундан ташқари атиргул баргларидан мураббо тайёрлаб қўйсангиз, уни қишда совуқ кунларда чой билан истеъмол қилсангиз, бу касалликнинг олдини олади. Агар уни қилишни иложи бўлмаса, 2 бош саримсоқ пиёзни ва 2 дона  лимонни олиб қирғичдан ўтказиб, унга 1л. уй хароратидаги қайнатилган сув қуйиш керак. Кейин уни 3 кун қоронғу жойда сақлагач, докадан ўтказиш  зарур. Тайёр бўлган малхамни хар куни эрталаб оч қоринга 1 қошиқдан ичиш керак.

Уйингизда бехи бўлса унинг ичини ўйиб, уруғларини олиб, чуқурчасига қўй думбасини жойлаштиринг. Бехини манти қосқонда секин пиширинг. Ундан 2 – 3 кун суриб иссиқ – иссиқ есангиз, тўхтовсиз йўталдан қутиласиз. Йўтал касалига чалинган бемор доимо балғамни иложи борича чиқариб ташлашга интилиши керак. Кечаси ётганда ёнида ярим сувли идишга келган балғамни шунга туфлаб туриши керак. Касал ётган уй харорати 20 -25 даражадан ошьаслиги керак. Шуни доим эсда тутиш керакки, иссиқ овқатлар  йўтални кучайтиради. Шу туфайли қовурилган ёғли овқатлар, қази, кабоб, сут, шўр, аччиқ, нарсалар тавсия этилмайди. Ёз фаслида эса бемор баданини ялонғочлаб офтобга чиқиб ётиши зарур. Сил касалига чалинган киши доим тузалгунча арпа қайнатмаси сувини ичиши, 40 кун уч махал қимизни 100 г дан ичиши керак. Фгфр касал ўпкаси шишиб, озғин ва заиф бўлса, нафаси қисса аччиқ бодом ёғини 40 кун уч махалдан овқатдан бир соат олдин икки қошиқдан ичиб турсин.Пархезга риоя қилиб, доим арпанинг қайнатмасини ичиб турса, касални кўрмагандай бўлиб кетади. Мабодо ўпкангиз иллатли бўлса, 1 л. сувга 1 қошиқ шивит ( укроп ) солиб қайнатинг, совигач докадан ўтказиб овқатдан кейин 3 қошиқдан ичинг ёки сарёғини нонга суртиб фақат ўзи ейилса хамда ёғи олинган сутга 1 қошиқ сариёғ қўшиб иссиқ холда ичилса, ўпка касаллигига шифо бўлиб, нафас ва томоқ йўллари юмшайди, ёки оқбош карам шарбатини сувда қайнатилгач докадан ўтказиб, шакар қўшиб кунига 3 – 4  махал ичилса,  ўпка касалига нафи катта. Оқ карам бўлмаса оддий карамни қайнатиб, сувига асал қўшиб ичиб юрилса, ўпка касалига шифодир. Уйингизда зиғир бўлса, уни янчиб, сутга қайнатиб ичилса хам ўпка касалига шифодир. Бу хам бўлмаса, 1 дона тухум, 1 қошиқдан шакар, асал, сариёғ, ичимлик содаси қўшиб, қайнатиб истэъмол қилинса, томоқ қуриб йўталиш бархам топади. Хар куни 4 – 5 вақтдан уч кун давом эттирилсин. Оддий нўхот ва шолғом шўрвалар ўпкани балғамдан тозалайди. Агарда сизни йўтал билан нафас қисадиган бўлса арча мевасидан 30 гр янчиб уни элакдан ўтказиб, 15 гр мол ёғи қўшиб, эзилади ва кўпиги олинган асал билан хамир қилиб бир хафта ялаб юрилса, балғамдан хосил бўлган нафас қисишига даво бўлади. Олимларимизнанг айтишича:

Сутга анжир солиб,

Қайнатиб ичган замон,

Кимда йўтал бўлса,

 Йўталдан қолмагай зарра нишон.

Ёки уйингизда оху бўлса:

Сен оху нинг ўти дан сувгатомиз, ичмоқ айлагин.

Шу тариқа сен йўталдан   сийнани бўш айлагин.

Мана бахор хам  келди. Табиат ажойиб манзара касб этмоқда. Анжир пишиб етилган пайтда уни олиб қуритиб қўйган бўлсангиз, қиши билан сизга ва яқинларингизга доривор озуқа бўлади. Пишган пайтда эса тўйиб – тўйиб 2 – 4 кун истеъмол қилсангиз йўтал балғам умуман сизга яқинлашмайди.

       Хар киши анжир тановул айласа,

       Кўксидан балғамни хайдаб бартараф қилғай тамом.

       Турп уруғин егин, тандан балғамни даф қилур,

       Гар йўтал бўлсанг, йўталга дори бўлгай, на қилур.

Сигир сутидан олиб уни сарёғ қилиб, уйда ўзингиз тайёрланг ва сарёғдан 1 қошиқ ёки табиатига қараб кўпроқ хам олиш мумкин. 3 кун хар куни эрталаб иситиб, ширмой нон билан еёилади. Мазкур овқат ошқозон ичини мулойимлаштиради, унга харорат бағишлайди, совуқ тер чиқаради ва кўп ўтмай йўтални қолдиради. Агар кўнгил овқат истаб қолса, ёш сигирнинг сутини  қайнатиб, 41 маротаба шопириб сув қўшилмаган холда ширмой нонга қўшиб ичилади. Бу муолажани сутни совутмай қайноқ – қайноқ ичган маъқулдир. 500 г пиёзга 2 ош қошиқ асал, 400 г шакар солиб, паст оловда 1 л сувга қўшилиб, 3 соат мобайнида қайнатилади. Бу аралашьани 1 ош қошиқдан иссиқ холда 4 – 6 махал эски йўтали бор беморлар қабул қиладилар.

Давомли йўталлар учун  эса қора илдиз турп олиниб, квадрат шаклида тўғраб устидан шакар сепилади. Махсулот сирли идишда бўлиши шарт. Сўнгра 10 дақиқа тказиб паст оловда 1 соат пиширилади. Хосил бўлган суюқликни хар куни чой қошиқда 3 – 4 махал овқатдан олдин истеъмол қилинади. Болалар учун 1 дона картошка ва 1 бош пиёз олиниб, унга 1 дона олма қўшилиб қайнатилади. Унга 1 л сув қўшилади. Сув паст оловда қайнатилиб суви бир хисса камайгандан сўнг уни 1 чой  қошиқдан 3 махал берилади ёки 50 г майизга 1 стакан қайнаган сув қуйилиб, 30 дақиқа дамланади..Сўнгра 3 қошиқ олдиндан тайёрлаб олинган пиёз шарбати аралаштирилиб , хўплаб –  хўплаб кечки пайт уйқудан олдин ичилади. Агарда уйингизда турп бўлса уни шарбатини олиб, унга асал қўшиб асал миқдори бир қошиқ, шарбат миқдори бир стакан бўлиши шарт. Уни 3 хўпламдан бир неча маротаба ичиш мумкин. Янги олинган карам шарбатига шакар қўшиб йўтал пайтида ичиш хам фойдалидир.

Бобомиз Абу Али ибн Сино хансираш ва нафас қисишини қуйидагича даволаган: бу хил касаллар учун фойдали тадбирлардан бири кўкракни ва биқинларни, қўл ва ёки дағал сочиқ билан ишалашдир. Ишқалаш бемор тик турган холатда , яъни чуқур нафас олиб турган бўлса, мақсадга мувофиқдир. Ишқашни мўътадил ва ёғсиз қилиш керак.Чарчаш пайдо бўлса ёғ билан қилган маъқулдир. Беморлар суст бадантарбия қилиб туришлари керак. Ўпка касалига мубтало бўлган беморлар сақланишлари лозим бўлган нарсаларга келсак, улар мумкин қадар хаммомдан, айниқса совуққотиб хаммомга тушишдан, кундуз куни кўп ухлашдан сақланишлари керак. Овқатдан кейиноқ ухлаш бундай касал кишиларга жуда зарардир. Лекин уларда қаттиқ кучсизлик, чарчаш ва иссиқ пайдо бўлса, шу пайтда озгина ухласинлар.Яна бундай беморлар ел пайдо қиладиган хар бир дондан хох сув бўлсин, хох шароб бўлсин,  суюқлик ичишлари лозим.

Агар бемор зотилжам хасталиги билан оғриётган бўлса улар ўуйидаги пархез овқатларга амал қилганлари маъқул: улар кўпроқ  семизўт суви , сачратқи суви истеъмол қилиб туриш билан бирга  асосий мақсадлари балғамни чиқишини тезлаштирувчи гиёхлар билан бирга ўпканинг касал томонини босиб ётишлари зарурдир. Зотилжам билан оғриганлар кучлироқ овқатлар, жумладан, истманинг кучи синган бўлса тошлоқ балиғи ейишса, шакар билан қаймоқ ва унга қўшиб нон ейишса бу балғамни етилиши ва уни тезроқ танадан чиқишига ёрдам беради. Агарда касалнинг жигарида тиқилмалар бўлса овқатдан олдин ва кейин бемор хаммомга тушиши керак. Тузалгунга қадар бемор иложини қилса ёмғир сувини ичгани маъқул.

Хурматли хамюртлар. Касални даволагандан уни олдини олган маъқулдир. Агарда касаллик аломатларини сезсангиз, яқин атрофдаги касалхонага ёки “Малхам” халқ табобати марказига мурожаат қилинг. Мурожат учун телефонларимиз: +998-74-998-5-998 Сиз қилган харакатингиз билан касалликнинг олдини олган бўласиз. Хар йили бир маротаба шифокор кўригидан ўтиб туришни унутманг.

Энди чолғимай касалликни  пайдо бўлишида давом этсак;

  Хуружсимон йўтал сабабчилари бўлмиш асосий хасталиклар жумласига яна қуйидагилар кирадилар: трахеит, бронхит, пневмония, плеврит, плевропнемония, бронхиал астма, ўпка  раки ва кекирдак  хамда  бронхларни эзилишлари. Хуружсимон йўтал яна медиастинал синдромда, аорта аневризмасида, мезаортитда, митрал стенозда ва истерияда ҳам кузатилади. У турли тусдаги-шиллиқли, шиллиқ-йиринли, геморрагик, ёпишқоқ ёки суюқ балғам ажралиши билан ифодаланишлилиги мумкин. Бундай тус олиб хуружсимон йўтални  кечиши турли касалликларда кузатилади (жадвалда акс эттирилган)

Йўтал ва уларнинг асосий сабабчилари

Турлари Келиб чиқиш механизмлари Асосий сабаблари бўлмиш касалликлар
Қуруқ йўтал Плевра варақаларидаги туссиген худудларни “таъсирланиши нафас йўлларини ёт моддалар билан таъсирланиши сабаби Плевралар ,нафас  йўлларига ёт жисмларнинг туриб қолиши
Балғамли (намли)йўтал Нафас йўллари ёки ўпка бўшлиқларида хосил бўлган чиқиндиларни ажратилиши туфайли келиб чиқадилар Ўпка абсцесси ўпка гангренаси,суринкали бранхит,пневмониялар,бронхоэктазия касаллиги бранхиал астма
Доимий йўтал Юқори нафас йўллари”туссиген худудлари”ни таъсирланиши сабаб бўлади Юқори нафас  йўлларини яллиғланиш касаллиги
Ўқтин –ўқтин йўтал. Ритмларга ёки бемор вазиятига боғлиқ холда мукоцилар транспортнинг бузилиши роль ўйнайди. Ўпка абсцесси,бронхоэктазиялар

 

 

 

Дупир-дупир тутадиган хружсимон йўтал Кўкрак ички босмининг ортиши келтириб чиқаради. Трахсит ,бранхит,пневмония,плеврит ,трахия ва бронхларнинг эзилиши ,улар ёт жисмларни тушиб қолиши ,бранхиал астма,ўпка раки аорта аневриз маси,ўпка инфаркти ва сили,ўпка шишуви
Беттолопсия Бош мия ишемияси ва мия қон айланишининг транзитор бузилишлари сабабли бўлади. Чангдан  бўладиган бранхитлар ,ўпка-бронх апаратининг токсик каалликлари
Сахарги йўтал Бронхларда шиллиқни тўпланиб қолиши келтириб чиқаради Суринкали бронх,бронхэктозия касаллиги ўпка абцеси каверноз ўпка сили,кашандалик бранхити
Тунги йўтал Кўкс бўшлиғи лимфа тугунлари оқибатида вужудга келади Ўпка сили,лимфогранулематоз,ўсма касалликлар
Кечки йўтал Нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари  қитиқланишидан келиб чиқади Бранхитлар,пневманиялар
Юрак йўтали Юрак ва ўпка асаб рецепторлари таъсирланиши сабаб бўлади. Ўпка бронх касалликлари билан асоратланиб кечувчи юрак хасталиклари
Охангли йўтал Нафас йўлларини сиқилиши натижасида ва оз-оз бойламларини шимуви пайдо қилади. Кўк йўтал,кекиртакни буқоқ ёки ўсма билан эзилиши
Хириллашли йўтал Хиқилдоқни шамоллаши ёки зўриқиши сабабли бўлади Хиқилдоқ захми ва сили ,зотилжамни бошланиши,неврозлар,ларингитлар

. Жадвалдан кўриниб турибдики, балғамли хуружсимон йўтал ўткир бронхитда, крупозли пневмонияда, гриппдан кейинги пневмонияда, ўткир ўпка  абсцессида, ўпка гангренасида, бронхоэктазия касалида, бронхиал астмада, қуруқ плевритда, ўпка шишувида, ўпка  ва бронхлар ракида, брохлар ёт жисмлар кириб қолганда медиастинал синдромда  ва  ўпка силида  ўзига хос хусусиятлар кашф қилиб намоён бўлади.

   Бронхиал астмада хуружли йўтал тутиши манзараси ташхисий ахамият касб этади: астма олди холатида у балғамсиз, лекин шиддатли бўлади ва бўғилиш хуружи авжида  янада кучаяди, кейинроқ эса тип-тиниқ, беғубор (мисоли ойнадек) балғам ташлаш билан давом этади.

Тинкани қуритувчи, давомли дапкир-дапкир тутадиган ва даволаш муолажалари кам ёки дярли кор қилмайдиган хуружсимон йўтал ўпка-бронхлар ўсма касалликлари учун характерли бўлади. Айнан шунга ўхшаш, аммо лекин ўта хафли хуружсимон йўтал бранхларга ёт жисмлар туриб қолганда кузатилади. Юқоридагилардан фарқли ўлароқ мазкур кленик вазиятда силлани қуритувчи йўтал хуружи бирданига диярли сопа-соғ одамда пайдо бўлади. Сўз билан ифоладаб бўлмайдиган даражада аъзобли бўлади. Кўпинча қон туфлаш билан давом этади ёки бемор хушини йўқолишига олиб келади.

 Юқорида айтганимиздек   балғам ажратмасдан бўладиган йўтални  қуруқ йўтал деб аталади. У плевра варақларини  ҳасталанишларида нафас йўллри яллиғланишида хамда хаво йўлларини механик тасирланишида асосан кузатилади. (ларингитларда, қуруқ плеваритда, лимфа сили, лимфагломурулатоз) ва рак метастазлари туфайли бронхларни эзилишлари.

  Намли йўтал деб балғам ташлаш билан содир бўладиган йўталга айтилади. Балғамли йўтал бўлганда балғам миқдори, ажралишининг давом этиш  мудатли характери, ранги хиди бор йўқлиги сутканинг қайси пайтида ёки беморннг қайдай вазиятларда кўпроқ ажралиши кабилари синчковлик билан бохоланиши лозим,чунки бу хусусиятларга кўра таўхисга берилади ва монанд муколитик  терапия танланади.

Сахарлари тутадиган йўтал хам диагностик ахамият касб этади. Бундай йўтал суринкали бронхит, бронхоэктазия касаллиги, ўпка абцези, ғовакли ўпка сили кабилари билан хасталанган беморларда бўлади. Чунки бундай беморлар туни билан ўпка ва бронхларда еғилиб қолган балғам  эртилиб ўрнидан турганда ва вазият ўзгарганида–ёндош худудларга оқади. Бронх шиллиқ қаватларида жойлашган “туссиноген худудларга” етиб келганда уларни таъсирлантириб йўтал рефлексини чақиради. Бундай йўтал албатти балғам ташлаш билан содир бўлади. Одатта у билан бирга суткалик ажраётган балғам миқдорининг 2/3 миқдори ажралади.

Сахарги йўталнинг яна бир етакчи сабабчиси кашандаларди. Эпидемиологик тадқиқотлар далолат беришлари-ча, 15-20 йил узлуксиз тамаки (папурос) чекилса бронхит учун характерли клиник аломатлар вужудга келади (Чучалин А.Г. 1998) ва шунинг учун хам амалиётда “чекувчилар бронхити”  ибораси кенг ишлатила бошланди. Одатда сахарда, уйғонгандан кейин, йўтал  тутди ва оз миқдорда йўтал билан бирга кунгирсимон балғам ташланади. Нафас олиш қийинлашиб келади, лекин йўтал билан, айниқса балғам ташлангандан кейин, енгилроқ нафас олиш тикланади. 1 чи чекилган сахарги попирос йўтални кучайтиради ва балғам кучишни тезлаштиради, бунинг натижасида қисқа муддат давомида нафас йўллари ўтказувчанликлари тикланади ва  оқибатда, мисол тамаки тутини ижобий натижа келтигандай носоғлом тасаввур туғилишига сабаб бўлади. Аслида эса тамаки чекишга мойиллик тобора кучайиб кашандалик билан  боғланган ўпка касалликлари доираси кенгайиб боради (сурункали обструктив бронхит, бронхиолит, ўпка эмфиземаси, бронхиал астма ўпка раки ва балаларда ўпка нормал холатлари).

Бошқа бир қатор клиник вазиятларда (бронхитлар ва пневмонияларда) йўтал беморни кун давомида узлуксиз безовта қилиб туради ва улар “тунги” йўтал ўпка силида, лимфагранулематозда ва ёмон сифатли ўпка  касаликларда кузатилади. Мазкур касаликларда кукс оралиғи бўйлаб жойлашган лимфа тугунлари катталашадилар ва улар томонидан кекирдак бифуркацияси сохасида рефлексоген  худудлар қитиқланадилар   (айниқса тунда, адашган нерв фаолияти ортган пайитда) ва йўтал рефлексини чақирадилар.

Юқоридагилардан ташқари йўтал кучига қараб кучли, “хуружсимон, охангли”паст, қисқа ёки яримта йўтал фарқланадилар. Охангли кучли йўтал ларингида (кекирдак эзилиб келиши оқибатида)кузатилади. Жарансиз ва паст йўтал эса крупозли пневмониянинг биринчи босқичида, қуруқ плевритда, ўпка сили янги бошланган даврида, хиқилдоқ сили ва захмида (овоз боғламларини емирилиши ёки овоз ёриғини ёпилиб ва очилиб туришини таминловчи мушакларни паралигини натижасида) бўлади. Жарангсиз йўталяна силлани қуритувчи оғир касалликларга чалинган беморларда хам пайдо бўлади ва айниқса ўпкада катта бўшлиқ хосил қилиб кечувчи силда (бўшлиқда резонанс жараёнлари содир бўлиши натижасида) у янада хиралашган оханг билан ифодаланади. Енгил  йўтал (ёки яримта йўтал) кучсиз ва қисқа-қисқа йўтал турткилари йиғиндисидан пайдо бўлади ва у чиқариб ташланишлилиги лозим бўлган чиқиндилар оз миқдорда бўлиши билан ўтадиган патологик холатларда масалан, ларингит ёки фарингитда, хамда ўпка силининг бошланғич босқичларида кузатилади.

Йўтални даволаш дастури: авваламбор унинг табиатидан келиб чиққан  холда ва турларига биноан ташкил  қилинади. Хусусан дапкир-дапкир тутадиган хуружсимон йўталда осойишталик таъминланиб бемор боши кўтарилган холда ётқизиб қўйилади. Балғамни енгил кўчиши ва бронхлар бўшанувини таъминловчи қулай  бемор вазияти топилиши лозим. Силлани қуритувчи қуруқ йўтал бўлса йўтални тўхтувчи дорилар буюрилади: 0,015-0,02 дионин (ўпканинг йирингликасалликлар бўлса берилмайди). Бронхлар бўшанувини яхшилаш учун балғам кўчирувчи дорилар тайинланадилар: 0,5 гр термопсис унинг қуруқ экстрактидан, 8 мг бромгексин, ишқорий ингаляциялар. Бронхоспазм аломатлари мавжуд бўлса бронхолитик препаратлар  қўлланиши даркор: эуфиллиннинг 2,4 % эритмаси 10 мл миқдорда натрий миқдорда  хлориднинг  изотоник  эритмаси билан (10 мл) биргаликда вена ичига болю тарзида, 5 % эфедрин эритмаси 1 мл тери остига ёхуд салбутамолдан 1-2 ингаляция миқдорида буюрилади. Махаллий муолажалар-ханталма, айланитириб банка қўйиш йўтални мулойимлаштиради ва бемор аҳволини енгиллаштиради. Ўпка йирингли касалликлари туфайли бўлаётган  йўтални даволаш антибиотиклар ва сульфанилмидлар препаратлар билан бошланиши керак.

Трахобронхиал шожарага ёд моддаларни туриб келиши  туфайли содир бўлган хуружсимон йўталда бемор  зудлик билан касалхонага ўткизилади. Бошқа холатларда хам, масалан, бемор умумий ахволи пасайиб борса ва даволаш тадбирлари ижобий натижа келтирмаса беморни касалхонага ёткизиб даволаш масаласи қўйилади.

Ўпканинг носпецифик касалликларида йўтални комлекс даволаш муолажалари муколитик  препаратлар  билан биргаликда ташкил этилиши даркор. Бу мақсадда маълум балғам кўчирувчи дорилардан ташқари ацетилцистеин (АЦЦ) дан фойдаланиш яхши самара беради. АЦЦ-цистоиннинг хосиласи бўлиб, балғамни юмшатади. У ўз таркибида сульфигидриль дисульфид боғланишлари  ўзадилар бу эса мукопротеидларни депляризациясига сабаб бўлиб, балғам ёпишқоқлигини камайтиради. Охир оқибатида улар бронхлардан балғам енгил кўчиб оқишини  таъминлайдилар ва бунинг  натижасида  иккиламчи инфекция ривожланиш хавфи бартараф қилинади (чунки балғам туриб қолиши патоген микрофлора ўсиш ва кўпайиб бориши учун озуқа бўлиб хизмат қилади).

Препаратнинг терапевтлар самараси 2-3 суткаларда сезилади. Бу препарат 3 хил шаклда чиқарилади: АЦЦ-100-гранулят (1 пачетда 100 мг ацетилцистеин тутади) АЦЦ 200-гранулят (1 пакетда 200 мг ацетистоин тутади) ва АЦЦ лонг-тез эриб кетувчи ва давомли таъсир этувчи, таркибида 600 мг ацетилцистеин тутувчи таблеткалар АЦЦ-200 600-1200 мг/сут (аксарият холларда 200 мг дан кунига 2-3 маҳал) миқдорда қўлланилади ёки АЦЦ лонг 1 таблеткадан кунига 1 маҳал 5-7 кун давомида борилади.

    Мўмиё-0,2-0,3 гр миқдорда сутга қорштирилади (ёки хайвон сути ва асалга). Йиғма нисбати 1:20 бўлиши керак. кунига 2 маҳал (нахорда ва кечқурун) истеъмол қилинади. Ёки қоришма билан томоққа суркалади. Даволаш 25-28 кунгача (нахорда ва кечқурун) истеъмол қилинади. Ёки қоришма билан томоққа  сурункалади. Даволаш 25-28 кунгача (10 кунлик танаффус билан) давом этдиралади. Касаллик ткрига қараб даволашни 1-3 марта қайтариш мумкин.

Астмада бўладиган йўталда уринотерапия наф беради. Бунинг учун (хуружни тўхтатиш мақсадида) 2-7 кун давомида (агарда бронхиал астма диагнози аниқ қўйилган бўлса) фақат сийдик ва сув ичилади. Кўкрак ва  белга туриб қолган ёки қайнатилган сийдик суртиб-силанади. Сийдик билан хар куни халқум чайқаб турилади.

Қуруқ йўталда: А) Оқ узум виносини 250 мл га 50 гр қизил қалампир илдизидан қўшиб қайнатилади. Совутиб сузилади, кун давомида унинг барчасини 3 га  бўлиб иссиқ холда ичилади. Катта пиёзни майдалаб тўғралади ва 150 гр газ ёғи билан қориштирилади. Хар куни эрталаб 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади, уйқу  олдидан эса бўйин ва кўкракларга суртиб ётилади.

Б) 2 ош қошиқ қанд (шакар) 1 стакан қайноқ сутга эритилади ва унга  1 та тухум сариғи қўшиб яхшилаб аралаштирилади (тухум сариғи ивиб қолмаслиги керак). Иссиқ ўраниб ётиб туриб қоришма бир йўласига ичиб олинади.

В) 1 ош қошиқ асал, 1 та тухум сариғи, 1 ош   қошиқ  конъян, ярим стакан қайноқ сут, ярим стакан бержеми (ёки яна ярим стакан қайноқ сут) олиб яхшилаб аралаштирилади. Оёқларга иссиқ  ванна қабул қилиб, тайёрлаб қўйилган қоришмани барчаси бир йўласига истеъмол қилинади ва иссиқ ўраниб ётилади.

Г) Кунгабоқар ёки чаканда (облепиха) мойидан 1 ош қошиқ, конъякдан 1 ош қошиқ (ёки спиртдан), 1 ош қошиқ асалдан олиб қориштирилади. Оловда енгил илитилади ва барчасини бирданига ичиб ўраниб ётилади.

Сурункали йўталда: Чўчқа ичак ёғи идишга солиб иссиқ сувга ботириб қўйилади ва кучсиз оловда ёғлар то эригунига қадар қизитилади. Эриган ёғи олиб совуқ жойга қўйилади. 1 та десерт қошиқ эриган ёғни 1 стакан қайноқ  сутга аралаштириб, қайноқ-қайноқ  ичилади. 1 стакан қайноқ сут 1 ош қошиқ  асал ва 1 чой қошиқ сутли какао мойи аралаштирилиб иссиқ холда кунига  2-3 махал  қултумлаб ичилади.

Руссияда қуйидаги фитойиғма кучли йўталда қўлланилади (Д.Н.Стояновский).

Коровяк (гуллари) 20 гр, мальва лесная (гуллари) 20 гр, алтей (гуллари) 40 гр, корень солодковый 30 гр, касатик немецкий (илдизи) 10 гр, анис (мевалари) 20 гр.

Майдаланган йиғмадан 1 ош қошиғи 2 стакан қайноқ  солинади, 30 дақиқа  дамлаб қўйилади ва сузилади, овқатдан ярим  соат кейин кунига 3 маҳал ярим стакан ичилади.

Доноларимиз айтганидек:

Дардни табибдан беркитса инсон,

  Кўзидан ёш эмас оқар бир кун қон.

Табобат усулида даволаш:

  • Олма сиркасидан 1 ош қошиқ устига ярим лр илиқ қайнатилган сув қуйилади. Шу эритма билан кунига хар икки соатда томоқ чайиб турилади.
  • 1 дона олмани майда тўғраб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 1-2 соат дамлаб қўйилади. Овқатдан сўнг кунига 3-4 маҳал, 1 стакандан ичилади.
  • Балгариялик табиб Ванга болалар йўталида қуйидаги муолажини тавсия этади. 1 дона олма, 1 дона картошка ва 1 бош пиёз олиб, 1литр сувда ярим қолгунча қайнатилади сўнгра шу қайнатмадан кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан берилади.
  • Ер қалампир гўшт қиймалагичдан ўтказлади ва ундан 300 г олиб,  устига 1 литр қайноқ сув қуйилади, 24 соат дамлаб қўйилади. Докадан ўтказилади. Унга 300 г асал солинади ва паст оловда қайнаш даражасига етказилади. Сўнг шиша идишга солиб, совитгичда сақланади. Кунига 3-4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
  • Турп шарбати ёки сабзи шарбатидан олиб, сут ёки асалли ичимлик билан ярим шарбат ярим сут қилиб, кунига 6 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.
  • Пиёздан 0,5 кг олиб, майдаланади ва унга 50 г асал  400 г шакар қўшилади. Устига 1 литр сув қуйиб, 3 соат қайнатилади. Кунига 4-6 ош қошиқдан ичилади.
  • 6-8 дона ўртача турпни жуда юпқа қилиб кесиб хар бирининг устига шакар сепилади. 12 соатдан сўнг шарбат пайдо бўлади хар соатда 1 ош қошиқдан ичилади.
  • Турпнинг 1 стакан қайнатилган шарбатини 1 ош қошиқ шакар ёки 1 ош қошиқ асал билан бир оз қайнатиб, кунига бир неча бор қултимлаб овқатдан олдин ичилса шамоллаш натижасида вужудга келган йўталга ва кўкрак оғриғида фойда қилади.
  • Сув қалампири ўтидан 2 ош қошиғини  кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, унга 1 ош қошиқ асал қўшилади ва 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат ичилса доимий йўталга шифо бўлади.
  • Пиёздан 500 г олиб, сирли идишга солинади ва устига 1 литр совуқ сув қуйиб, 100 г асал ва 500 г шакар қўшилади. Паст оловда оғзи ёпиқ холда 2 соат қайнатилади. Кунига 4-5 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса суринкали йўталга  даво бўлади.
  • 1 дона  пиёз қирғичдан ўтказилади ва бўтқасимон ҳолга келтирилади.  2 ош қошиқ ғоз ёғи билан аралаштирилади ва ухлаш олдидин кўкрак ва бўйинга суртилади, устидан иссиқ жун рўмол билан боғланади.  Эрталаб 1 ош қошиғи истеъмол  қилинади. Даволаш  муддати – 10 кун.
  • Майиздан 50 г олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва сузиб олинади. Унга 3 ош қошиқ пиёз суви қўшиб аралаштирилади. Ухлашдан аввал 1 марта қултумлаб ичиш тавсия этилади.
  • Пиёзни тозалаб, майдаланади ва 500 г олинади, унга 2 ош қошиқ асал, 400 г шакар қўшиб, устига 1 литр сув қуйилади ва паст оловда 3 соат қайнатилади. Совигач, докадан сузилади. Оғзи ёпиқ идишда, совитгичда сақланади. Қаттиқ  йўталда кунига 4-6 марта, 1 ош  қошиқдан  илиқ ҳолда ичилади.
  • Агар йўтал  қайт қилиш билан кечса, 1 стакан сутни қайнатиб, унга ярим чой қошиқ чой содаси ва 1 чой қошиқ қўй ёки эчкининг тузланмаган ички ёғидан солиб, аралаштирилади ва кунига 2-3 мағал ичилади.  Бир пайтда кўкракка эчки ёғи ёки қўйнинг ички  ёғидан яхшилаб суртиса, шифо бўлади.
  • Пиёзнинг 2 донасини косага майда тўғраб, эзилади ва коса устига энгашиб, бошга  каттароқ рўмол ёпиб, ҳидланади ёки пиёз ширасидан бурунга 1-2 томчи томизилади. Пиёз кучли бактериеоцид хоссага эга бўлгани боис ўпка яллиғланишига яхши таъсир этади, йўтал йўқолади. Киши яхши нафас оладиган бўлиб қолади. Бу  муолада кунига 2 маҳал-наҳорда ва кечқурун  ётиш олдидан бажарилади.
  •  Пиёздан 10 дона ва саримсоқнинг  1 бўлаги майдалаб тўғралади ва юмшагунча  сутда қайнатилади.  Бироз ялпиз шираси ва  асал қўшилади. Кун бўйи, хар соатда  1 ош қошиқдан ичиб тқрилса, яхши шифо бўлади.
  • Шолғом шарбатининг шакар ёки  асал билан аралашмаси  йўтал қолдирувчи восита ҳисобланади. Бунинг учун шакарли шолғом шарбатидан  кунига 3-4 маҳал  1 ош қошиқдан ичиш лозим.
  • Шолғом илдизмевасини сабзидек тўғраб, шундан 1 ош қошиқ олинади ва   устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади, 1-2 дақиқа қайнатилади. Ухлашдан олдин 1 стакан ичилса, тинчлантирувчи дори сифатида таъсир кўрсатади.
  • Шолғомнинг илдизмеваси, шарбати ҳам йўталга беозор даво бўлади. Тозаланган шолғом шарбатидан 1 қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичиб, турилади, катталар кунига 5-5 маҳал, 2 ош қошиқдан ичишлари тавсия этилади.
  • Карамнинг шарбати қайнатили, унга шакар ёки  асал қўшиб, кунига 3-4 маҳал ичилса, балғам кўчириб, томоқ қичишини бартараф қилади. Бунинг учун карам шарбати шакар билан чой чой қошиқда кунига бир неча бор  ичиб турилади. Карамнинг  тоза асал билан қайнатмаси томоқни юмшатиб, йўталда шифо бўлади.
  • Арподиён уруғидан 2 чой қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва  оғзи ёпиқ ҳолда 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3-4 маҳал 2 ош қошиқдан, овқатдан ярим соат олдин ичилади.  Дорихонада  сотиладиган арпабодиён  ёғидан фойдаланса бўлади. 1 бўлак қандга 2-3 томчи ёғидан томизилади.
  • Ширинмия (чучукмия) илдизидан 500 г олиб, 4 литр сувда 1 соат мил-мил қайнатилади ва кунига 3 маҳал 5 кун  давомида, овқатдан олдин 100 г дан ичилса, йўтал бархам топади. Пархез:  ширинлик, аччиқ, шўр нарсалар  ва қовун тузалгунча истемол қилинмайди.
  • 500 г пиёз, 50 г асал, 400 г шакар ва 1 литр сув олиб, оғзи ёпиладиган  сирли идшга солинади. Паст оловда 3 соат  қайнатилади.  Сузиб олиб, оғзи яхши беркиладиган шиша идишга солиб қўйилади. Кунига 4 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқда истеъмол қилинади.
  • Малина меваси, оқ қалдирмоқ барги ва райхон ўтидан тенг миқдорда олинади. Ундан 1 ош қошиғи устига  1стакан қайноқ сув қуйилади ва 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра чой каби ичилади.

Эслатма: Ушбу дамламани хомиладор аёллар ичмаслиги керак.

  • Картошкани пўсти билан қайнатиб, суви тўкилади ва ўзи эзилади. Бошни сочиқ билан буркаб, картошка буғидан 10-15 дақиқа чуқур нафас олинади бундай амал юқори нафас йўллари шамоллаганда қаттиқ тумовда, тамоқ қириб оғриганда  ижобий натижа беради.
  • 1 стакан сутни сирли идишга солиб, устига 1 ош қошиқ маврак  ўтидан солинади ва оғзи ёпиқ холда бироз қайнатилади. Сузиб олиб, яна бироз қайнатиб, иссиқ холда кунига бир неча бор ичилади.
  • Гулсафсар илдизини майдалаб 1 чой қошиғи оғзи ёпиладиган идишга солинади устидан 2 стакан қайноқ сув қуйиб,  5 дақиқа  қайнатилади ва 2 соат  тиндириб қўйилади. Кунига  3 маҳал 2-3 қошиқдан овқатдан ярим соат олдин ичилса, йўталда  фойда қилади. Шинни қўшиб ичилса, кўкрак касалина тузатади.
  • Эман пўстлоғидан 6 қисм, валериана илдизидан 4  қисм, гулхайри илдизидан 3 қисм газандадан 3 қисм олинади. Шу йиғма майдалаб аралаштирилади ва ундан 2 ош қошиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва сув буғида 20 дақиқа қўйиб, сўнг 4 соат ўраб, дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 4-5 маҳал сут, асал, ёки мураббо билан кучли йўталда, томоқ оғриғида ичилади.

Эслатма: дамлама ични қотириши мумкин.

  • Маврак барги, арпабодиён меваси ва қайин куртакларидан 1 қисмдан, гулхайри илдизи ва ширинмия илдизидан 2 қисмдан олинади. Шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига  1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кун давомида ичилади.
  • Гулхайри илдизи  ва ширинмия илдизи 100 г дан олинади. Шу йиғмадан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузи олиб, кунига 4 маҳал  овқатдан ярим соат олдин, қуруқ йўталда 100 г дан ичилади.
  • Арслонқуйруқ ва мавракдан 100 г дан олинади. Шу йиғмадан 2 ош қошиғини  кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, олиб, кунига 4 маҳал, овқатдан ярим соат олдин 100 г дан изтиробли йўталда ичилади.
  • Олабута (шўрва) ўти ва мавракдан 100 г дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқуркн термосга солиб, устига  3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин, 150 г дан сурункали йўталга қарши ичилади.
  • Саримсоқдан 1 бўлакчасини майдалаб, сирли идишга солиб, устига 2 стакан  сут қуйилади. Паст оловда қайнаш даражасига етказилиб, 1 ош қошиқ асал қўшилади ва кун давомида ўткир йўталда ичилади.
  • Гулхайри илдизидан 4 чой қошиқ устига 2 стакан  қайнатиб совутилган сув қуйилади ва 8 соат тиндириб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан балғам кўчирувчи ва қон тупиришга қарши восита сифатида ичилади.
  • Гулхайри илдизидан 2 қисм оққалдирмоқ барги ва тоғ райхонидан 1 қисмдан олинади. Ундан 3 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади. Эслатма: хомиладор аёлларга бу дамламани ичиш ман этилади.
  • Гулхайри ва ширинмия илдизидан 2 қисм укроп уруғидан 1 қисм олинади. Шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади ва 1 неча соат дамлаб қўйилади. 1 кунда хар 2-3 соатда 2 ош қошиқдан ичилади.
  • Асалдан 1 ош қошиғига 1 дона лимон шарбати ва 2 дона тухум қўшилади, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб аралаштирилади. Кун давомида хар соатда қултумлаб ичилади.
  • Керасин кўпинча сут билан  ишлатилади. Даволаниш муддати 40 кун хар куни кечқурун уйқу олдидан 100 г сутга 20 кун давомида 1 томчидан керасин қўшиб, кўпайтириб борилади. 20 кейин 1 томчидан камайтириб борилади.
  • Мандалин пўчоғидан 50 г олиб, устига 1 стакан ароқ қуйиб ва 1 хафта қоронғу жойда сақланади. Йўтални юмшатиш учун овқатдан сўнг 1 ош қошиғдан ичилади.

Фойдаланилган адабиётлар;

1..Мамасолиев.  Н. С.“йўтал,балғам ташлаш ва қон туфлаш”.Андижан 1998 й

2.Саттаров. А.Н “йўталнинг юз бир давоси” фарғона 1999 й

3.Саттаров. А.Н.Абдурахманов Т.Р “дардинга шифоман” Андижан 1994 й

4. Ўлжабоева. Н  “ табобат хазинасидан жавохирлар” Ташкент 2009 й

5.Саттаров А.Н  “дард кўп-давоси ундан кўп” Ташкент 2011 й

                                                                         Абдуқодир Сатторов Нурмухаммад ўғли

             “Малхам”   табобати маркази рахбари,

                 халқ табиби,

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Британиялик олимлар коронавируснинг анча олдин пайдо бўлганини таъкидлашмоқда

Коронавирус Хитойда 2019 йил сентябрь ойида пайдо бўлди ва Уҳан шаҳрининг бунга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда Кембриж университети олимлари. Фото: Shutterstock 17 апрель куни ...

Фарғонадаги болалар боғчасининг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди

25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар ...

Иммунология

ИММУНОЛОГИЯ (иммунитет ва ... логия) — тиббий-биологик фан; организмнинг генетик жиҳатдан унга ёт бўлган белгилар (антигенлик хусусияти)га эга тирик таналар ва моддалар ...