Президент сўзи: Яқинда коррупцияга оид кўплаб далилларни фош қиламиз

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг сиёсий ахборот бўлими билдирди.

– Мамлакатдаги коррупция биз ўйлагандан кўра кенгроқ ёйилган экан, кўп далиллар фош бўлди, шунингдек яқин орада яна кўплаб далилларнинг фош қиламиз, – деб айтган президент.

Шунингдек Жээнбеков иқтисодий аҳволга ҳам бир оз эътибор қаратиб, янги корхоналарни назорат қилувчи органларнинг текширувларини уч йиллик муҳлатга озод бўлганини, Рус-қирғиз ривожланиш фонди орқали 1646 лойиҳа молиялаштирилиб, умумий миқдори 300 млн. долларга яқин ҳаражат сарфланганини таъкидлади.

Президент маъмуриятининг маълумотида мамлакатнинг ҳудудларида 2018-йили 2500дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

 Мирзоулуғбек Каримов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари 4,0%га қимматлашган

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ...

Ўзбекистонда доллар курси 10.07 сўмга арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки АҚШ долларининг 27 август кунидан амал қиладиган янги курсини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг 10.07 сўмга арзонлашиб 9373.93 сўм ...

Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Қайд этиш ўринлики, ...