Журналист Турсунали Акбаровга нисбатан очилган даъво юзасидан биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Бугун, 10 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Xabar.uz махсус мухбири Турсунали Акбаровнинг “Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!..” номли фельетонига нисбатан очилган фуқаролик иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда.

Суд мажлиси очиқ ўтказилди. Бироқ раислик этаётган судья М.Закирова суд мажлисида ҳозир бўлган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз қуролларидан фойдаланишга рухсат бермади ва аудио ва видеоёзув ускуналарини ташқарида қолдиришини талаб қилди.

Шунингдек, судья Закирова мазкур фуқаролик иши юзасидан ўзининг рухсатисиз бирор сайтда бирор маълумот ёзмасликни роса уқтирди. Акс ҳолда, тегишли органга мурожаат қилиб, мухбирларга нисбатан жиноят иши қўзғатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бу ўринда муҳтарама судья фуқаролик иши натижасини олдиндан башорат қилиниб, судга таъсир ўтказиш эҳтимолини назарда тутган бўлса керак.

Ҳар ҳолда суд мажлисида ҳозир бўлган журналистлар шундай деб тушунди. Бироқ фуқаролик иши юзасидан ахборот характерида маълумот берилишига ҳеч қандай монелик йўқ, назаримизда. Зеро, чинозлик Аҳмадбой ёки собиқ Бош прокурор ва қатор собиқ давлат амалдорларининг жиноят иши ҳақида ҳали судга чиқмаёқ кўплаб ахборотлар бериб келинмоқда. Бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимларига жиддий эътироз тушганича йўқ.

Хуллас, суд мажлисида даъвогар ва жавобгар томонлар эшитилди. Даъво юзасидан савол-жавоблар бўлди. Пировардида, даъвогар томоннинг илтимоси билан суд мажлиси бошқа кунга қолдирилди.

Шундай қилиб, кейинги суд мажлиси 2019 йил 21 январь куни соат 10:30га белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кӯчада текширув, метрода текширув…

Ҳозирги кунда шаҳарда, кўча транспортида юриш кўп ҳолларда бироз қийинчиликлар келтитиб чиқаради. (more…)

Урганч деҳқон бозорида ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорлар адолат талаб қилишмоқда

2018 йил 19 июнь куни тунда Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги «Урганч марказий деҳқон бозори»нинг 2-ёпиқ павильонида кучли ёнғин содир бўлган эди.  Натижада, юзлаб кв.м ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400