Ўзбекистоннинг айрим жойларида газ йўқ, аммо қарздорлик бор

Ўзбекистонда газ таъминоти бўйича фуқароларга асоссиз равишда қарздорликлар ёзилиши тез-тез кузатилмоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Беруний тумани “Дўстлик” ОФЙда яшовчи фуқаро У.Қурбонов билан юз берган, деб ЎзА ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Маълумотларга кўра, 2017 йил 15 апрель куни Қурбонов хонадони қарздорликлар сабабли тармоқдан ажратилган, шунга қарамасдан шу кунгача бўлган, яъни 20 ой муддат ичида ҳажм кўринишда норматив ҳисобда 4 012 000 сўм тўлов ҳамда далолатнома жаримасига 299 550 сўм жами 4 311 550 сўм қарздорлик ёзилганлиги аниқланган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан олиб борилган ишлар натижасида қўлланилган 4012000 сўм тўлови бугунги кунда норматив бўйича қайта хатлов ўтказиб фуқарога 74 934 сўм ҳисоблаб берилди. Ҳамда истеъмолчи хонадонига газ тармоғи улаб берилди.

Фуқаро У.Қурбонов асоссиз қарздорлик ҳисобланган ягона истеъмолчи эмас. Республика бўйлаб газ таъминоти бўйича бир неча вилоятларда шундай вазиятларга гувоҳ бўлмоқдамиз. ​​

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия ва ироқ курд тузилмаларига қарши биргаликдаги операция ҳақида баён қилди

Туркия ва Ироқ Ироқ шимолидаги курд тузилмаларига қарши биргаликда операция ўтказади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғли баён қилди. Дастлабки маълумотларга ...

Бухдунинг «духи». 40 кун «чилла сақлаган» хат ва «ички низом» қуввати ҳақида икки оғиз…

Тақдир – турмуш  қурганимиз боис рафиқамнинг таҳсилини Жиззах педагогика институтидан Бухоро давлат унверситетига (БухДУ)  кўчиришга тўғри келди. Кимга қандай бўлган ...

Ўзбекистонда санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ-5814-сон, 09.09.2019 й.) қабул ...