Хитойнинг Хэбэй провинциясида бундан 20 йил аввал вафот этган қизнинг жасади ўғирланди. Ҳорижий ахборот воситалари марҳум 18 ёшида вафот этганини ёзишмоқда.
Маълум бўлишича, марҳумнинг жасадини қабрдан қазиб олиб, ўғирлаб кетишган. Қизнинг яқинлари унинг жасадини ўлган одамга турмушга бериш учун ўғирлаб кетилганини айтишган. Сабаби 20 йил аввал қизнинг жасадини кўмишаётганида ҳеч қандай қимматбаҳо буюмлар солишган эмас. Шунингдек бир неча ой аввал нотаниш кимсалар қизнинг ўлигини сўраб, у ўлик учун пул таклиф қилишган. Аммо марҳумнинг ота-онаси бу таклифга раъд жавобини берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг баъзи жойларида ўликларга уйланиш тўйи деган ирим-сирими бор. Бу ирим марҳумнинг охиратда ёлғизликдан қутқаради, унга бахтли яшаш имкониятини яратади деган мақсадда қилинади. Бироқ марҳумларни тўйи уларнинг яқинларининг руҳсати билан бўлади. Асосан турмуш қуришга улгурмай вафот этган йигитларнинг яқинлари қизларнинг жасадини сотиб олишади. Баъзан ўлган қизларнинг баҳоси 10 минг долларгача баҳоланади.
Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан суриштурув ишлари юргизилмоқда.
Мирзоулуғбек Каримов тайёрлади