Ўзбекистонда ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилмоқда.

Фото:Subsidii.Net

Фармон билан мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан: ⬇️
👉 юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

👉 жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;

👉 хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;

👉 жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;

👉 хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нуриддин домла холиқназаров тошкент шаҳар бош имом хатиби бўлди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz ...

Ўртанган автобусда вафот этганлар 20 ва 30 ёш орасидаги ёшлар

Айни пайтда автобус ёнғинида вафот этган 52 кишининг жасади Оқтўбе шаҳрига етказилди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ...

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий суғурта тизими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади. Мазкур тизимни молиявий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400