“Zo’r TV”ни судга беришмоқчи

Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” сайти хабар қилди.

Хабарда ёзилишича каналнинг шоу кўрсатувларидан бирида бошловчи кичкина 4-5 яшар қиз ва болага “Агар қиз йигитни яхши кўрса қандай қилиб билдиради”, деб савол беради.

Кичкина бола саволга жавоб беролмайди, жажжи қиз эса “қизларга хос ноз билан”, дейди уялиб. Бошловчи “Учрашувга қиз таклиф қиладими ёки..? Ресторанга борса, пулни ким тўлайди”, қабилидаги саволлар билан ҳам юзланади. Бундай саволларни кутмаган кичкинтойлар нима дейишини билмай қолади.

Журналист Даўлетмурат Тажимуратов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияга “ушбу тижорий канални судга бериш тугул, фаолиятини тугатиш керак”, деб ёзади. Мазкур ариза тегишли тартибда ўрганилиб, “Zo’r TV” канали журналистдан кечирим сўрайди ва ушбу дастур эфирга узатилмаслигини маълум қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...

Ўзбекистонда бирор бир виждонли эркак, виждонли раҳбар борми?

Қани раҳбарлар? Мард бўлсанг майдонга чиқ! 8 сентябр 2019 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қумбости қишлоғи мардикор бозорини кузатдим. Мани хаяжонга солган холатлар ...

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400